🌡 ЭКСТРЕМАЛ жазирама → Апрель 2023: Ҳарорат рекордлари → Европа ва Осиё. Испаниядаги ҚУРҒОҚЧИЛИК

11 сентябр 2023

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Испанияда ҳаддан ташқари юқори ҳарорат ҳолатлари тез-тез учраб, мамлакат ҳудудининг деярли 75 % чўлланиш хавфи остида.

2023 йилнинг жазирама апрель ойи ҳақида бизнинг янги репортажимизда:

24-30 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

☀️ ИСПАНИЯ: Мамлакатнинг деярли бутун ҳудудини, айниқса, унинг жанубий қисмини ғайритабиий жазирама қоплади ва баъзи жойларда 40°C етди.

Бу баҳорнинг ўрталари учун жуда ноодатий об-ҳаво ҳолати, бундай ҳарорат кўпроқ ёзнинг чилласига хос. Бу ой метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ апрель ойи бўлди.

🌡️ Испаниянинг материк қисмидаги камида 96 станциясида максимал ҳарорат рекордини янгиланди. Қайд этилган кўрсаткичлар апрель ойи меъёридан Цельсий бўйича 10°C ва ҳатто 15°C юқори бўлди.

24–30 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌡️ ПОРТУГАЛИЯ: Худди шу иссиқлик тўлқини Португалияга ҳам ҳарорат рекордларини олиб келди. 27 апрель куни Мора муниципалитетида қайд этилган Цельсий бўйича 36,9°C апрель ойи учун камида 78 йил ичидаги энг юқори ҳарорат бўлди.

АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

☀️ ОСИЁ: 2023 йил апрель ойида кучли ва кенг кўламли иссиқлик тўлқини Осиёнинг катта қисмини қамраб олди ва кўп йиллик рекордларни янгилади.

Ҳароратлар инсоннинг мослашувчанлик чегарасидан ошиб кетди.

🔸 Ҳиндистонда ҳолдан тойдирадиган жазирама камида 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ерда ҳарорат 44,5°C кўтарилди.

🔸 Лаос ва Таиландда барча рекордлар янгиланди: ҳарорат 42°C и 45°C кўтарилди.

🔸 Покистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40°C дан юқори бўлди.

🔸 Бангладеш пойтахтида апрель ойининг бошида 58 йил ичидаги энг иссиқ кун қайд этилди.

🔸 Бу ой учун ўта ноодатий ҳаво ҳарорати Вьетнам, Мьянма, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳам қайд этилди.

🔸 Хитойда 100 дан ортиқ метеостанцияларда рекорд даражадаги юқори ҳароратлар қайд этилди.

Иқлимшунослар бу ноодатий иссиқлик тўлқинини Осиё тарихидаги энг кучли апрель жазирамаси деб аташди.

⚠️ Глобал миқёсда сўнгги саккиз йил замонавий фан томонидан ҳужжатлаштирилган энг иссиқ йиллар бўлди. Ушбу ҳодисалар сезиларли оқибатларга эга. Мисол учун, ҳаддан ташқари иссиқ даврлар одамларнинг кундалик фаолиятини чеклаб қўйиши, уларнинг соғлиғига таъсир қилиши ва қурилиш ишларини чеклашдан тортиб, то мактабларни ёпиш ва экинларни етиштиришгача бўлган ишлаб чиқариш хажмини камайтириши мумкин. Шу билан бирга, мутахассислар иқлим ўзгаришининг тезлашиши билан экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишини ва кучайишини қайд этишмоқда.

📈 Ҳозирда содир бўлаётган барча табиий офатлар математик моделнинг тўғри эканлигини бутунлай тасдиқлаяпди. Бу моделнинг натижалари ўтган йил охирида «Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» номли форумда олимлар ва тадқиқотчилар томонидан эълон қилинган.

📍 2023 йилнинг 22 апрель куни бўлиб ўтган «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» форумида эса олимлар 2036 йилга қадар қандай воқеалар юз бериши ва иқлим инқирозини қандай енгиб ўтишимиз мумкинлигини овоза қилишди.

Кўнгилли бўлинг!

Маълумотни ўрганинг ва уни тарқатишга қўшилинг.

Тарихда мисли кўрилмаган буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумда содир бўлди.


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:

https://creativesociety.com/uz

📧 E-mail:
[email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!