Ёнғинлар ўз йўлида ҳамма нарсани йўқ қиляпти: Испания, Португалия, Буюк Британия

5 август 2022

Кўп одамлар ҳали ҳам жазирама иссиқ ҳаво иссиқ уриши ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши таҳдидини ошириши ҳақида билишмайди.

ИЮЛЬ ОЙИ ЎРТАЛАРИ.

ЎЗБЕКИТОН, ғайритабиий жазирама иссиқ об-ҳаво туфайли, Ўзбекистонда 4000 дан зиёд одам шифохонага ётқизилди. 4 кун ичида тез ёрдамга 130 000 дан ортиқ одам мурожаат қилди.

Сўнгги пайтларда Европанинг бир қатор мамлакатларида иссиқ об-ҳаво натижасида мингдан ортиқ одамлар ҳалок бўлди. Қурбонлар сони эса кун сайин ортиб боряпди. Ёзнинг бошидан бери Европага ғайритабиий иссиқ ҳавонинг иккинчи тўлқини келди. Ҳар куни янги ҳарорат рекордлари қайд этиляпти.

Тезкор хабарларнинг ушбу дастурида:

ИЮЛЬ ОЙИ ЎРТАЛАРИ.

Шундай шароитда йирик ёнғинлар сони ҳам кескин ортиб боряпди. Июль ойининг ўрталарига келиб, 1700 дан ортиқ ёнғинлар қайд этилган. Жорий йилнинг биринчи ярмида камида 350 000 гектар ўрмонлар ёниб йўқ бўлди. Бу эса сўнгги 16 йиллик ўртача кўрсаткичдан тўрт баравар кўп.

ПОРТУГАЛИЯ, ёнғин ноёб Аррабида табиат паркини йўқ қилди. 14 июль куни Пиньян метеостанциясида Цельсий бўйича 47 даража ҳарорат қайд этилди, бу июль ойида мамлакатнинг материк қисми учун янги экстремал кўрсаткич.

19 ИЮЛЬ.

БУЮК БРИТАНИЯ кузатувлар тарихидаги энг иссиқ кунни бошдан кечирди.

Ғайритабиий иссиқ ҳаво туфайли ўрмонлар ва уйлар ёнди, кўчаларда асфальт эриди, темир йўл излари қизиб кетди. Баъзи аэропортларда рейслар бекор қилинди, чунки юқори ҳарорат учиш-қўниш йўлагига зарар етказди. Касалхоналар жазирама иссиқ ҳаводан мазаси қочган одамлар билан тўлиб кетди.

ФРАНЦИЯДА ҳам июль ойида аномал жазирама ҳаво кузатилди. 16 июль ҳолатига кўра, юқори ҳарорат бўйича 30 та янги рекорд ўрнатилди. Мамлакатнинг жануби-ғарбида ёнғинлар авжига чиққан.

Ўтган ёз ёнғинлар оқибатида 9500 гектардан ортиқ ўрмон йўқ бўлди. Бу йил олов фақатгина Жиронда департаментининг ўзида мана шундай ҳудудни атиги тўрт кун ичида йўқ қилиб юборди. 16 000 дан ортиқ одам эвакуация қилинди.

ИСПАНИЯ пойтахтида кузатувлар тарихидаги энг иссиқ тун қайд этилди.

Жазирама иссиқ ҳаво ёнғинларни назорат қилишга йўл қўймаяпти. Улар аллақачон аҳоли пунктларига етиб келган. Жорий йил бошидан бери ёнғин 70 000 гектардан зиёд майдонни йўқ қилди.

Гибралтар бўғозининг нариги томонида, Марокаш шимолидаги аҳоли, ўртача меъёрдан 10 градус юқори бўлган экстремал жазирамадан қаттиқ азият чекяпти. Аланга ўрмонларни ва бутун қишлоқларни йўқ қиляпди.

Иқлим ўзгаришлари одамларда жиддий ташвиш уйғотяпди. Улар катаклизмлар сонининг ва кучининг кескин ортишига олиб келяпти. Бугунги кунга келиб, Ер сайёрасидаги глобал иқлим ўзгаришларига космик ва геологик жараёнлар кўрсатаётган таъсирининг барча омилларини ва кўламини одамлар тўғри баҳолай олмаётганлари хавфи жуда юқори.

Бу ҳақида батафсил маълумот "Глобал инқироз. Биз одамлармиз. Биз яшашни истаймиз" форумида овоза қилинди.

«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz

Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
videoImg
Нима Ер иқлимини физика қонунларидан четга чиқишга мажбур қилмоқда?
5/2/2026
videoImg
Европадаги энг йирик кўчки | Катта ҳудудлар кўз ўнгимизда вайрон бўлишига нима сабаб бўлмоқда?
4/26/2026
videoImg
Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?
4/23/2026
videoImg
ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди
4/16/2026
videoImg
Канар оролларида қор ва бир ҳафтада 3 та мегабўрон! Нимага табиий офатлар зўраймоқда?
4/12/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]