Шимолий Америкадаги ҚОР АПОКАЛИПСИСИ! Европада қиш қаерга кетди? Яқин Шарқдаги тошқинлар

18 январ 2023

2022 йил декабрь ойининг охири кўп европаликлар учун ғайритабиий иссиқ бўлди, ва фақатгина байрамона Рождество чироқлари ҳозир қиш эканлигини эслатиб турди.

Шу вақтнинг ўзида, мисли кўрилмаган кўламга ва оқибатларга эга бўлган қиш бўрони Канаданинг ва АҚШнинг катта қисмини қамраб олди.

2022 ЙИЛНИНГ 23 ДЕКАБРЬ куни Саудия Арабистонининг Макка ва бошқа шаҳарлари, шунингдек Ироқнинг пойтахти Боғдод сув остида қолди.

Шошилинч хабарларнинг янги дастурида ушбу ва бошқа аномал воқеалар ҳақида билиб олинг.

Экстремал ҳароратлар. Кучли шамоллар. Электр энергиянинг йўқлиги ва ҳаётга тахдид соладиган шароитлар — Рождество арафасида буларнинг барчасини Шимолий Америка аҳолиси бошдан кечиришга мажбур бўлди.

19–25 ДЕКАБРЬ 2022 ЙИЛ

❄️ КАНАДА: Хавфли совуқ Арктика ҳавоси Канадада экстремал совуқ ҳароратга сабаб бўлди. Бу ерда, атиги бир неча кун ичида энг паст ҳароратларнинг ўнлаб рекордлари қайд этилди.

21–25 ДЕКАБРЬ 2022 ЙИЛ

❄️ АҚШ: Кучли қор ва юқори тезликдаги шамол Нью-Йорк, Монтана, Жанубий Дакота ва Вайоминг штатларида жамоат ҳаётини деярли фалаж қилиб қўйди.

Қучли аёз ва қор бўрони фонида кўплаб уйлар электр таъминотисиз қолди. Ўн минглаб америкаликлар Рождество таътиллари учун режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди, чунки ғайритабиий об-ҳаво шароити йўл ҳаракатининг бузилишига олиб келди.

24–25 ДЕКАБРЬ 2022 ЙИЛ

💦 💦 ФИЛИППИН: 2022 йилнинг охирги ҳафтасида, мамлакатнинг жанубидаги 10 та вилоятда содир бўлган табиий офатлар ҳаммани қайғуга солди. Икки кун давом этган жала ёмғирлари, кучли тошқинларга ва кўчкиларга олиб келди, уларнинг оқибатида 400 000 га яқин аҳоли жабр кўрди.

🆘 Жабрланган ҳудудларда белигача сувда қолган аҳоли, ўз уйларидан қутқарувчилар ёрдамида чиқишди. 20 дан зиёд одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилмоқда. Яна шунча одам бедарак йўқолган. Бу асосан ўз қайиқларида денгизга чиққан балиқчилар.

26–27 ДЕКАБРЬ 2022 ЙИЛ

🌊 УММОН, МАСКАТ. Мамлакат пойтахтининг кўп кварталлари сув остида қолди.

2022 ЙИЛНИНГ ДЕКАБРЬ ойи Европа аҳолиси учун кўплаб ҳарорат рекордлари ва ғайритабиий иссиқлик тўлқинлари билан эсда қолади.

👉 ФРАНЦИЯ, Верден, ҳаво ҳарорати +26°C даражадан ошди.

👉 ШВЕЙЦАРИЯ, Адельбоден, ҳаво +15,6°C даражагача исиди.

👉 ГЕРМАНИЯ, Хехинген, термометр аномал +16,7 °C даражани кўрсатди.

👉 ЛИХТЕНШТЕЙН: +15,8 °C.

👉 ИСПАНИЯДА ҳам мавсумга хос бўлмаган юқори ҳароратлар қайд этилди.

👉 В ИТАЛИЯНИНГ катта қисмида, шу жумладан, Римда, ўтган Рождество 50 йил ичидаги энг иссиқ бўлиб, ўртача кўрсаткич 10 °C дан юқори бўлди.

Иқлим фалокатлари ортиб боряпти ва исталган вақтда ҳар бир одамга таъсир қилиши мумкин.

«Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» Халқаро онлайн-форумида фавқулодда иқлим вазиятининг асл сабаблари ҳақида батафсил маълумотни билиб олинг.

👉 Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда | Халқаро онлайн-форум 12.11. 2022

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти»:

https://creativesociety.com

E-mail:[email protected]


Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!