«ГЛОБАЛ ИСИШ» «ГЛОБАЛ СОВУШГА» АЙЛАНИШИ МУМКИНМИ?

4 июл 2023

Сўнгги йилларда экстремал ҳароратлар бизни борган сари одатдаги иқлим шароитимиздан узоқлаштирмоқда.

2023 йилнинг май ойида ҳарорат аномалиялари Жанубий ва Шарқий Осиё ҳудудларини қамраб олди.

2023 ЙИЛ, МАЙ ОЙИ

2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн-форумида тарихдаги энг оламшумул воқеа содир бўлди

   ☁️ ҲИНДИСТОН: Ҳиндистон метеорология департаменти маълумотларига кўра, Деҳлида 36 йил ичидаги энг совуқ май ойи қайд этилган. Одатда бу ойда кенг тарқалган жазирама тўлқинлари пойтахтнинг фақат айрим қисмларига қисқа вақт давомида таъсир қилган. 💦 Ғайриоддий ҳароратга қўшимча равишда, шаҳарда рекорд даражадаги 111 мм ёмғир ёғди, бу эса худди шу даврдаги кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан анча юқори. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бундай об-ҳаво илгари май ойида кузатилмаган. 2023 йил май ойининг ҳарорат аномалиялари ҳақида янги дастуримизда томоша қилинг

 2023 ЙИЛ, МАЙ ОЙИ ☀️ ХИТОЙ: Хитойда ҳам баҳорнинг сўнгги ойи мамлакатнинг кўплаб минтақалари аҳолисига ёқимсиз кутилмаган ҳодисалар келтирди. Бу давр жанубий вилоятларда одатда булутли ва ёмғирли, шимолий ҳудудларда қуруқ ва қуёшли бўлади. Аммо ҳозир бунинг акси бщляпди. Ва бу об-ҳаво ҳолати «ўта ғайритабиий» деб аталади. Мисол учун, жанубий Гуандун провинсиясининг олтмишдан ортиқ шаҳар ва туманларида май ойи тарихдаги энг юқори ҳарорат бўйича маҳаллий рекордлар янгиланди. ⚠️ Баҳорнинг охирига келиб жуда кам ёғингарчилик юқори ҳароратлар билан биргаликда мамлакат жанубидаги катта ҳудуднинг юқори ва экстремал қурғоқчилик зонасида бўлишига олиб келди.

 2023 ЙИЛ, МАРТ-МАЙ ОЙЛАРИ ☀️ ЯПОНИЯ: Японияда ўтган баҳор мамлакатда иқлим статистикаси бошланганидан бери энг иссиқ бўлди. Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, мартдан майгача ўртача ҳарорат сўнгги 30 йилдаги худди шундай уч ойлик даврдаги ўртача кўрсаткичдан 1,5°C кўпроқ юқори бўлган.

 2023 ЙИЛ, МАЙ ОЙИ ☁️ АВСТРАЛИЯ: Жанубий яримшар ҳам экстремал ҳароратлардан четда қолмади. Май ойида Австралияни ғайриоддий совуқ ҳаво қамраб олди; 100 дан ортиқ об-ҳаво станциялари рекорд даражадаги паст кўрсаткичлар ҳақида хабар беришди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, «иқлим сезиларли ўзгаришларни кўрди». Шимолий ҳудудлар, жумладан, тропик Квинсленд, ғайриоддий совуқларни бошдан кечирди, жануби-шарқда еса бир неча маротаба қор ёғди. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ўртача ойлик ҳарорат кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан паст эди. Шундай қилиб, Брисбенда Май ойи 29 йил ичидаги энг совуқ, Сиднейда эса 53 йил ичидаги энг совуқ бўлди. Кечалари айниқса совуқ эди. Баъзи ҳудудларда минимал ҳарорат ўртача кўрсаткичлардан 5-10°C пастроқ бўлди. 

https://www.youtube.com/watch?v=EFepPE1NpEs&t=40367s

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:
https://creativesociety.com

📧 E-mail: [email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!