«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг
ГЛОБАЛ ТАШАББУСИ

Бугунги кунда бутун жаҳон ҳамжамияти ортиб бораётган иқлим ўзгариши таҳдиди билан тўқнашаётган бир вақтда, хавфсизликка ва барқарорликка интилиш ҳар бир одам учун муҳим аҳамиятга эга бўляпди. Бу одамлардан зудлик билан қатъий ҳаракатларни талаб қилади. «Бунёдкор жамият» кўнгиллилари иқлим таҳдиди шароитида омон қолиш учун курашдан холи бўлган келажакни яратишга ўз кучларини йўналтиряпди.
ҲАР БИР ИНСОННИНГ ХАВФСИЗ КЕЛАЖАГИ УЧУН:
Иқлим инқирозидан чиқиш мақсадида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш

БИЗНИНГ МИССИЯМИЗ

«Бунёдкор жамият» миссияси — жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини глобал иқлим инқирозига қаратиш, шунингдек, унинг сабабларини ўрганиш ва ечимларини топиш.

Инсон ҳаётини ҳимоя қилиш ва келгусида иқлим коллапсини олдини олиш мақсадида инсониятнинг илмий салоҳиятини бирлаштириш учун шароит яратиш.

Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадларини қўллаб-қувватлаймиз ва янада барқарор ва фаровон келажакни яратиш учун биргаликда ишлашга интиламиз. Қўшимча маълумот учун БМТнинг иқлим ҳисоботлари билан танишиб чиқинг. Уларда иқлим моделлари, муҳим илмий маълумотлар ва иқлим соҳасида қилиниши керак бўлган ишлар бўйича тавсиялар келтирилган.

Халқаро илмий лойиҳаларни бошлаш орқали «Бунёдкор жамият» Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг демократик мақсадларини амалга оширишга интилади. Фанлараро тадқиқотлар ва жамоавий ҳаракатлар орқали «Бунёдкор жамият» лойиҳаси иштирокчилари иқлим инқирозига қарши туриш мақсадида бутун дунё одамларига маълумот етказадилар ва уларни бирлаштирадилар. «Бунёдкор жамият» кўнгиллилари фаолияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун «Бизнинг ҳаракатларимиз» саҳифасига қаранг.

СЎНГГИ
ИҚЛИМ
ХАБАРЛАРИ

«Бунёдкор жамият» кўнгиллилари мунтазам равишда одамларни табиий офатлар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ воқеалар ҳақида хабардор қилиб борадилар.

БИТТА МАҚСАД АТРОФИДА БИРЛАШГАН

Биз дуч келаётган қийинчиликлар жуда мураккаб. Аммо бу ерда, «Бунёдкор жамият» кўнгиллилари орасида, сиз ҳамфикр одамларни ва кўмакни топасиз. Иқлим инқирозини мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва ундан чиқиш йўлларини топишга қаратилган фанлараро тадқиқотлар ўтказиш бўйича 27 йиллик тажрибага эга бўлган ҳолда, биз умумий муаммони самарали ҳал қилиш йўлида жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратамиз.

10+глобал халқаро форумлар ва конференциялар
150+глобал форумлар таржима қилинган тиллар
27+йил мустақил илмий тадқиқотлар
180+давлат
0-ташқаридан молиялаштириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]