Инсоният қайтариб бўлмайдиган нуқтагача қанча вақт қолганини англамаяпди. Ҳар бир янги табиий аномалия, биз унга қанчалар тез яқинлашаётганимизни кўрсатяпди. Ушбу дастурда биз 5-11 март кунлари, атиги бир ҳафта давомида содир бўлган иқлим ҳодисаларининг кичик бир қисмини кўрсатиб ўтамиз.
Аргентина
7 март куни Аргентинанинг марказий провинцияларига табиий офат келиб уриди. У ўзи билан кучли, баъзи жойларда эса экстремал ёмғирларни, шамоллар ва дўл билан кучли бўронларни олиб келди.
Баия-Бланка порт шаҳрида бир неча соат ичида беш ойлик ёмғир ёғиб, жуда катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Ушбу ёғингарчилик миқдори эллик йил олдинги рекорддан икки баравар юқори бўлиб, янги суткалик ёғингарчилик рекордини ўрнатди.
Доктор Хосе Пенна номидаги вилоятнинг интенсив терапия шифохонаси жиддий зарар кўрди. Ҳамширалар аппаратларга уланган чақалоқларни қўлларида хавфсиз жойларга кўчиришди.
Эквадор
Тўрт ойдан камроқ вақт олдин Эквадор кучли қурғоқчиликдан азият чекган бўлса, бугун мамлакат бошқа экстремал ҳолатга тушди. Кучли ва узоқ давом этган ёмғирлар тошқинларга, кўчкиларга ва ер ўпиришларига сабаб бўлди.
Март ойида мамлакатнинг ғарбий вилоятлари табиий офатдан айниқса катта зарар кўрди. У ерда 22 дарё ўз қирғоқларидан тошиб кетиб, яна 25 тасида сув шиддат билан кўтарилди. 8 март куни Манаби провинциясининг Портовьехо шаҳрида бир соат давомида кучли ёмғир ёғди. Баъзи жойларда сув катта одамнинг бўйнигача етди.
«Альфред» тропик циклони
Метеорологларнинг фикрига кўра, «Альфред», одатда мана шундай траектория бўйлаб ҳаракатланадиган бошқа циклонлар сингари, океанда тарқалиб кетиши керак эди. Аммо 4 март куни у тўсатдан ғарбга бурилиб, Австралия қирғоқларига йўл олди.
Голд-Кост шаҳрида тошқин кўчаларни дарёларга айлантирди, сув ҳавзаларида эса акулалар пайдо бўлди.
Брисбен шаҳрида атиги 24 соат ичида 275 мм ёғингарчилик ёғди, бу сўнгги 50 йил ичидаги энг ёмғирли кун бўлди. Бўрон Квинсленддаги 330 000 уйларни ва корхоналарни электр таъминотисиз қолдирди. Минтақа тарихида ҳеч бир табиий офат электр таъминотидаги бундай узилишларни келтириб чиқармаган эди.
Қозоғистон
7 март куни кечқурун Олмаота аҳолиси камдан-кам учрайдиган табиий ҳодисага гувоҳ бўлишди — момақалдироқ ва чақмоқлар билан бирга қор ёғди. Гувоҳларнинг айтишича, улар бундай нарсани ҳаётларида биринчи маротаба кўришган. Баъзилар эса гумбурлашни эшитиб, зилзила бошланди деб ўйлашган.
АҚШ
IF-2 тоифали торнадо 10 март куни эрталаб Флорида штатининг Семинол округида содир бўлди. Шамол тезлиги соатига 185 километрдан ошди. Миллий метеорология хизмати бу торнадони Марказий Флоридада камдан-кам учрайдиган ҳолат деб атади, чунки бу ерда бундай гирдобларнинг атиги 10 % IF-1 ва IF-2 тоифасигача етади.
Fox 35 телеканалининг студияси офат эпицентрига тушиб қолди. Жонли эфирда, бошловчи яқинлашиб келаётган таҳдид ҳақида хабар бераётган вақтда, тўсатдан бинонинг устидан торнадо ўтди.
Испания
8 март куни Испаниянинг Севилья провинциясидаги Ла-Альгаба шаҳрида яна бир кучли торнадо содир бўлиб, маҳаллий аҳолини жуда қўрқитиб юборди. Ушбу ҳодиса билан таниш бўлмаган одамлар, офатнинг овозини самолёт ҳалокати деб ўйлашди. Шамол томларни учириб, биноларга ва электр узатиш линияларига катта зарар етказди.
Ҳарорат аномалиялари
Март ойининг бошида Европада, аномал иссиқлик тўлқини кузатилди. Баъзи мамлакатларда меъёрлардан оғишлар 12°C ташкил қилди.
Хорватияда 6 март куни ҳаво +20 °C исиди. Литвада янги миллий кунлик рекорд қайд этилди — +18,4 °C. Латвияда март ойининг боши кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойнинг боши бўлди. Беларусияда, мамлакатнинг барча 48 та метеостанцияларидаги кўрсаткичлар март ойининг бошидаги мутлақ максималдан юқори бўлди.
Ивано-Франковск шаҳрида ҳарорат деярли йилнинг энг иссиқ ойлари бўлган июль ва августнинг максимал кўрсатгичларига етди.
Белгияда қайд этилган +19,1 °C, 1892 йилги рекордни янгилади.
Буюк Британияда эса аномал илиқ об-ҳаво туфайли Буюк Манчестердаги вереск далаларида катта ёнғинлар бошланди.
Шарҳ қолдириш