Бу ФАКТЛАР сени даҳшатга солади! Бутун ер юзи бўйлаб ҳалокатли тошқинлар ва кўчкилар йили | 2022

22 январ 2023

2022 ЙИЛ

Бу йил тошқинлар шу қадар кучли бўлдики, ҳатто иқтисодий барқарор давлатлар ҳам уларнинг ҳужумига дош бера олмайди.

Тезкор хабарларнинг янги дастурида ушбу воқеалар ҳақида батафсил маълумот:

🌏 АВСТРАЛИЯ

🌊 2022 йил февраль ойининг охирида Квинсленд ва Янги Жанубий Уэльс штатларида бутун шаҳарлар сув остида қолди. Минглаб одамлар ўз уйларидан, мулкларидан, уй ҳайвонларидан ва тирикчилигидан айрилди.

Австралия 2022 йил ҳаммаси бўлиб учта тарихий тошқинни бошдан кечирди.

Шундай фаровон мамлакат ҳукумати, кенг кўламли иқлим офатлари олдида ожиз эканлиги яққол номоён бўлди. Зарар кўрган ҳудудлар аҳолисининг аксарияти ҳали ҳам давлат ваъда қилган ёрдамни кутиб ўтирибди.

🌏 ОСИЁ

💦 ҲИНДИСТОН И БАНГЛАДЕШ: Ҳиндистон шимоли-шарқида ва Бангладешда май ойида бошланиб, июнь ойининг охиригача давом этган муссон ёмғирлари тошқинларга ва кўплаб кўчкиларга сабаб бўлди.

Бангладешда бу тошқин сўнгги 122 йил ичидаги энг ҳалокатли тошқинлардан бири бўлди. Миллионлаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди.

💦 ПОКИСТОН: Июнь-сентябрь ойларида давом этган ёмғирлар мавсуми мисли кўрилмаган миқёсдаги фалокатга айланди:

• 1 700 дан зиёд одам ҳалок бўлди

• 900 000 га яқин уй вайрон бўлди

Тошқинлар етказган иқтисодий зарар камида 30 миллиард долларга баҳоланди.

Мисли кўрилмаган сув тошқинларидан бир неча ой ўтгач ҳам, экин майдонларининг катта қисми ва кўп қишлоқлар ҳали ҳам сув остида, 20 миллиондан ортиқ покистонликлар зудлик билан ёрдамга муҳтож.

🆘 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ: Август ойида Жанубий Кореянинг энг йирик мегаполиси СЕУЛДА, тошқин содир бўлди. Сув барча ер ости ва ярим подволларга қараб оқа бошлади. Метро бекатлари, ер ости йўлаклари, тўхташ жойлари ва ҳаттоки яшаш хонадонлари ўлим тузоғига айланди. Одамлар ўз уйларида сув тошқини туфайли ҳалок бўлишди

🌎 ШИМОЛИЙ АМЕРИКА

🌊 АҚШ: Июль ойининг охиридан бошлаб, кейинги беш ҳафта ичида Сент-Луисга, Кентуккининг шарқий қисмига, Иллинойс штатининг жанубига, Калифорниянинг Ўлим водийсига ва Далласга сўнгги минг йил ичидаги энг кучли деб номланган ёмғирлар ёғди. Улар ҳалокатли тошқинларга олиб келди.

🌎 ЖАНУБИЙ АМЕРИКА

🌀 БРАЗИЛИЯ: ПЕТРОПОЛИС шаҳрида аввалига кучли сув тошқини содир бўлди, кейин эса турли ҳудудларда 200 га яқин кўчкилар тушди. Гувоҳларнинг айтишига кўра, шаҳар хаосга тушди.

🌀 ВЕНЕСУЭЛА: 2022 ЙИЛНИНГ АПРЕЛИДАН бошлаб НОЯБРЬ ойига бир қатор кучли тошқинлар содир бўлди.

🌍 АФРИКА

🆘 ЖАР: Жанубий Африканинг шарқий қирғоғида бир суткада деярли бир йиллик ёмғир ёғди ва XXI асрнинг энг ҳалокатли сув тошқинларидан бирига олиб келди. Бу тошқин 450 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

🆘 НИГЕРИЯ: 2022 ЙИЛНИНГ СЕНТЯБРЬ ойидан ОКТЯБРЬ ойигача давом этган тошқинлар деярли 4,5 миллион одамни ўлим ёқасига олиб келди.

🌍 ЕВРОПА

Ёзги қурғоқчиликдан сўнг, қуриб куйиб кетган тупроқ намликни шимиб кетмади, шунинг учун узоқ кутилган ёмғир кучли тошқинларга айланди.

🌍 ЯҚИН ШАРҚ

2022 йилнинг сўнгги ойларида сув балоси ушбу минтақанинг энг йирик шаҳарларида: Уммон пойтахти - Маскатда, Ироқ пойтахти - Бағдодда, шунингдек, Саудия Арабистонининг мусулмонлар учун муқаддас бўлган - Макка ва Мадина шаҳарларида ва мамлакатнинг иқтисодий пойтахти - Жиддада содир берди.

📍 Сўнгги йиллардаги сув тошқинларининг статистикаси, ушбу иқлим ҳодисаларининг хавфли синхронизациясини номоён қиляпти. Агар илгари сайёрамизнинг турли қисмларида бир вақтнинг ўзида камдан-кам тошқинлар кузатилган бўлса, ҳозир бир вақтнинг ўзида ўнлаб ва ҳатто юзлаб тошқинлар содир бўляпти. 2022 йил синхронизация чўққиси ёз мавсумига тўғри келди.

Дунё бўйлаб ғайритабиий ёғингарчилик частотасининг ошишини ҳисобга олсак, одамлар ҳаёти, айниқса йирик шаҳарларда, яқин келажакда чидаб бўлмас ҳолга келиши мумкин.

❓ Инсониятнинг қанча вақти қолди? Шу ва бошқа саволларга жавобни 2022 йилнинг 12 ноябрь куни бўлиб ўтган «Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» форумида тақдим этилган илмий ҳисоботдан топасиз.

«Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» | Халқаро онлайн-форум 12.11.2022

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти»:


https://creativesociety.com

📧 E-mail:[email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!