ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди

16 апрел 2026

Экстремал бўронлар Яқин Шарқ чўлларида ва баҳор ўртасида Европага қишнинг қайтиши ҳафтанинг асосий воқеаларига айланди. Қатар ва БАА қутқарув хизматлари кучли ёмғирлардан кейин рекорд ҳажмдаги сувни хайдаб чиқариш билан банд бўлган бир пайтда, Саудия Арабистони аҳолиси тоғларда мавсумга хос бўлмаган қор ёғганидан ҳайратда қолди. Шу билан бирга, «Дебора» циклони Апеннин, Болқон ва Карпат ҳудудларини қамраб олиб, тезлиги 216 км/соатга етган довулли шамоллар, дўл ва аномал қорларни олиб келди.

Францияда узумзорларни совуқ уришидан асраб қолишга ҳаракат қилишди. Италия Альпларида март ойи учун рекорд −29,7 °C ҳарорат қайд этилди, шамол ва об-ҳаво шароити туфайли ҳис қилинадиган ҳарорат эса −56,5 °C ни ташкил қилди. Хитойда кучли конвектив бўрон кузатилди: момақалдироқ булутлари 12 км дан ҳам баландга кўтарилди, уларнинг юқори қисмидаги ҳарорат эса −60 °C дан паст бўлди. Бу эса ниҳоятда кучли вертикал ҳаво оқимларидан далолат беради. Турли иқлим минтақаларида бундай аномалияларнинг бир вақтда содир бўлиши сайёрамиз терморегуляциясида тизимли ўзгаришлар юз бераётганидан далолат беради.

Ер қаъри, океан ва атмосфера ўртасидаги иссиқлик алмашинуви мувозанатининг бузилиши ортиқча энергиянинг тўпланишига олиб келади. Океан иссиқликни самарали тарзда чиқариб юбора олмай қолганда, атмосферадаги гирдобларнинг сони ва кучи ортади, об-ҳаво тизимларини эса олдиндан прогноз қилиб бўлмай қолади. Ушбу дастурда 2026 йилнинг 23-29 март кунлари содир бўлган иқлим офатларининг хроникаси.

00:00 — Кириш

00:40 — Яқин Шарқ: Қатар, БАА, Саудия Арабистонидаги экстремал бўронлар

03:18 — Уммон ва Яман: сув тошқинлари ва инфратузилмага таъсири

05:18 — Европа: қутбий ҳаво оқими ва Францияга қишнинг қайтиши

06:30 — «Дебора» циклони: Италия, Хорватия, Боснияга зарба

11:23 — Руминия ва Болгария: қор, дўл, мини-торнадо

13:00 — Хитой: Марварид дарёси дельтасидаги кучли конвектив бўрон

14:20 — Хулоса: геодинамика ва сайёравий иссиқлик алмашинувининг бузилиши

Тақдим этилган ҳодисалар Ер қаърида кечаётган ва иқлим тизимига таъсир кўрсатаётган жараёнларни акс эттиради. Океан туби — фаол геологик муҳит бўлиб, у орқали сувга сувости вулқонлари, ёриқлар ва гидротермал манбалардан иссиқлик энергияси узатилади. Геодинамик фаоллик кучайганда иссиқлик оқими ортади ва океан қўшимча энергия олади.

Тадқиқотлар океан нафақат юз қатламида, балки туб қатламларда ҳам исиётганини тасдиқлаяпди. Океан сайёравий терморегулятор вазифасини бажаради, яъни иссиқликни қайта тақсимлаб, иқлимни барқарорлаштиради. Бугунги кунда унинг совутиш қобилияти микро- ва нанопластик таъсирида издан чиққан, бу эса иссиқликнинг табиий чиқиб кетишини қийинлаштирмоқда. Натижада бутун сайёра бўйлаб табиий ҳодисаларнинг сони ва кучи ортиб бормоқда. Мавжуд вазиятни англаб етиш учун ушбу жараёнлар физикасини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Ўзгаришлар ҳар бир инсонга дахлдор ва сайёрани ўрганишга илмий ёндашув жамият учун устувор вазифага айланмоқда.

Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:

📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильми:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw

📍Нима учун океан шунчалар тез исимоқда? | Доктор Эгон Чолакян:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=3hXjlx2iis8
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]