Дунё ҳали 2024 йилги офатлардан ўзига келишга улгурмасидан, табиат инсониятга янги талофатли зарба берди. 2025 йил энди бошланганига қарамай, январь ойининг дастлабки уч ҳафтаси сайёрамиз учун ҳақиқий синовга айланди. Ушбу видеода сиз 1-21 январь кунлари содир бўлган энг кучли ва ғайриоддий табиий офатларни кўрасиз.
2025 йил январь ойида Америка Қўшма Штатларига учта кучли қишки пўртана келиб урди. 3 январь куни бошланган биринчи пўртана мамлакатнинг Канзасдан Нью-Джерсигача бўлган ҳудудини қамраб олди. 350 000 дан зиёд уйлар электрсиз қолди, етти киши ҳалок бўлди.
9 январь куни мамлакатнинг жануби-шарқига иккинчи қишки пўртана келиб урди. У ўзи билан кучли қорларни олиб келди ва минглаб авиарейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди. 5 та штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
20 январь куни бошланган учинчи пўртана ўзи билан кучли қорларни олиб келди ва Мексика кўрфазида ҳароратнинг кескин тушиб кетишига сабаб бўлди. Ҳис қилинадиган ҳарорат баъзи жойларда минтақа учун ақл бовар қилмайдиган -10 °C тушди. Алабамада бир суткада ёғган қор бўйича 143 йиллик рекорд янгиланди.
7 январь куни Жанубий Калифорнияда ҳалокатли ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғин 16 000 гектардан зиёд майдонни қамраб олди. Фожиа камида 28 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 200 000 дан зиёд одамлар эвакуация қилинди. Ёнғин 12 000 дан кўп биноларни вайрон қилди. Ёнғиндан кўрилган зарар 250 млрд долларга боҳоланяпди.
Шимолий Африкадаги Жазоирни 1 январдан бери аномал совуқ қамраб олиб, ҳатто қор ёғган бир вақтда, Россияни қишки совуқ ўрнига аномал иссиқ ҳаво қамраб олди. Дарахтлар куртаклаб, чучмомалар гуллай бошлади. 9 январь куни эса Армавирда ҳаво ҳарорати +17,5 °C кўтарилди!
Литвада йил бошидан бошлаб кузги об-ҳаво қайд этилди. Ёмғирлар тошқинларга олиб келди, шамол тезлиги секундига 29 метрга етди.
Саудия Арабистонида 6 январдан бошлаб дўл ва момақалдироқ билан келган кучли ёмғирлар кучли тошқинларга сабаб бўлди.
17 январь куни Италиянинг Сицилия минтақасига кучли бўрон келиб урди. Мавсумга хос бўлмаган эрта торнадолар оролда катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарди.
15 январдан бошлаб Австралиянинг шарқий қирғоғига бир қатор кучли бўронлар келиб урди. Сиднейда тезлиги 120 км/соатга етадиган шамоллар дарахтларни ағдарди, томларга ва электр узатиш линияларига зарар етказди. 200 000 дан зиёд уйлар электр энергиясиз қолди. Бўронлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Олимлар сейсмик фаолликнинг барқарор экспоненциал ўсиши билан боғлиқ хавотирли тенденция ҳақида ҳам огоҳлантиришяпди. Сўнгги йилларда 5 магнитудали зилзилаларнинг сони сезиларли даражада ортди. Улар деярли ҳар куни содир бўлиб, бугунги кунда одатий ҳолга айланди. Бироқ, сўнгги 6 ой ичида сайёрада 6 ва ундан юқори магнитудали зилзилаларнинг сони ҳам кўпайди. 2025 йилнинг бошидан бошлаб бу тенденция янада кучайди. Йилнинг дастлабки уч ҳафтасида 7 та шундай воқеа содир бўлди. Уларнинг энг ҳалокатлиси 7 январь куни Хитойнинг Тибет автоном округидаги Дингри тоғли туманини содир бўлган зилзила бўлиб, у 6,8 магнитуда кучга эга бўлди.
Асосий силкинишдан сўнг 4,4 магнитудагача 600 дан зиёд афтершоклар қайд этилди. Зилзилалар ўнлаб қишлоқларни ва 3 600 дан кўп уйларни вайрон қилди. Табиий офат натижасида 126 киши ҳалок бўлди, яна 188 киши турли жароҳатлар олди. Минглаб одамлар аёзли қиш шароитида бошпанасиз қолди. Бу сўнгги бир неча ўн йил ичида минтақада содир бўлган энг кучли зилзилалардан бири бўлди.
Биз гувоҳ бўлаётган иқлим офатларининг динамикаси, бир неча йил олдин халқаро олимлар гуруҳи томонидан тақдим этилган математик моделни буткул тасдиқлаябди. Ушбу мутахассисларнинг 2025 йил учун қилган сўнгги прогнозлари эса ҳаммаси яхшиланишига ҳеч қандай умид қолдирмади. Сайёрадаги табиий офатларнинг интенсивлиги, кўп параметрларга кўра рекорд 2024 йилга нисбатан 12–15 % ошиши кутиляпди. Агар инсоният томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмаса, бизда бу тенденциянинг секинлашишини ёки пасайишини кутиш учун ҳеч қандай асос йўқ.
Афсус, катаклизмлар қандай зўрайиши ва аҳоли бунга қандай тайёргарлик кўриши кераклиги ҳақидаги олимларнинг олдинги огоҳлантиришлари инобатга олинмади ва оқибатда жуда кўп одамлар жабр кўрди. Ушбу огоҳлантиришлар ўз вақтида эътиборга олинганида, инсониятнинг ҳақиқатни эшитишни истамаслигидан келиб чиққан кўплаб фожиаларни олдини олиш мумкин бўлар эди.
Бугунги кунда алоҳида давлатлар учун ҳам, бутун сайёра учун ҳам иқлим таҳдидларининг аниқ прогнозлари овоза қилинди. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ва ечимлар ҳам илгари сурилди. Аммо инсоният ҳеч бўлмаса бу сафар олимларни эшитармикан? Савол ҳозирча очиқ қоляпди...
Шарҳ қолдириш