Гавайидаги ёнғинлар ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат. Кучли ҳужжатли фильм

7 декабр 2023

«Одамларни машиналарида бутун оилалари билан ёниб ва куйиб кетган холда топишяпти. Битта машинада олд ўриндиқда онаси ва отаси, орқада эса учта фарзанди билан топишди. Ёнғин Лахайнада авж олган ўша куни мактабда дарслар йўқ эди, ота-оналар ишда, барча болалар эса уйда эди. Шунинг учун, болаларнинг катта қисми ҳалок бўлди».

«Ўша кун менда даҳшатли руҳий жароҳат қолдирди. Машинада кетаётиб мен ўйладим: «Биз бу ердан ўзи чиқиб кета оламизми? Наҳотки мен болаларимни охирги маротаба кўраётган бўлсам?..»

«Тепадан устимизга ёнаётган нарсалар тушаётган вақтда, биз ёниб кетмаслик учун, сувга шўнғидик. Мен ҳеч нимани ўйламасдан, фақатгина: «Ё Худоим, илтимос, бугун эмас» деб илтижо қилдим. Мен бошқа нима дейишни билмадим.

«Океан… У бир неча марта болаларимни олиб кетди, аммо биз бир-биримизни маҳкам ушлаб турдик. Биз омон қолдик. Мен: «Йўқ. Биз бундай ўлмаймиз» дедим.

😱 Бу даҳшатли фильмга ўхшади, лекин аслида содир бўлгани сабабли ундан ҳам қўрқинчли бўлди.

Тасаввур қилинг: сиз ўз уйингиздан чиқиб, яқин келган аланганинг тутунидан нафас олиб, олов девор бўлиб сизни ҳамма томондан қуршаб олаётганини кўрасиз. Сиз тезда машинангизга ўтириб, худди сизга ўхшаб ваҳима босган одамларнинг катта навбатига қўшиласиз. Лекин шаҳардан чиқаётганда, олов ўрнига ва ниҳоят кўк осмон кўрина бошлаганида, сизни тўсатдан полиция тўхтатиб, орқага қайтишга мажбур қилади. Сиз қандай қилиб омон қолишни ўйлаб, аланга томон қайта бошлайсиз. Атрофингизда машиналар ёняпди ва портлаяпди, даҳшатли қичқириқлар эшитиляпди, йўл четида ҳали ҳам тирик одамлар ётибди, лекин сиз уларга ҳеч қандай ёрдам бера олмайсиз…

Илк бор «Глобал инқироз. Америка танлов олдида 2024» номли миллий онлайн-конференцияда тақдим этилган ушбу фильмдан сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

🔥Нима учун одамларни ёнғин бошлангани ва ўз вақтида эвакуация қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришмади?

🔥 Оловли дўзахдан қочишга муваффақ бўлганлар билан нима бўлди?

🔥 Уйларидан тортиб, то дори-дармонларгача ҳамма нарсасини йўқотган одамларга ҳукумат қандай молиявий ёрдам ажратди?

🔥 Ўз уйларини йўқотганлар бугун қаерда яшаяпди?

🔥 Нима учун ҳукумат вакиллари ёнғиндан бир неча кун ўтгачгина, озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларни етказиб беришни ташкиллаштиришди?

🔥 Нима учун Гавайи ҳукумати федерал ҳукуматга фақат 2 кундан кейин ёрдам сўраб мурожаат қилди?

🔥 Одамларни қутқариш ва қурбонлар сонини камайтириш учун бирор нима қилиш мумкинми?

Охирги саволга жавоб кундай равшан, чунки денгиз бўйлаб атиги 2,5 соатлик, ҳаво бўйлаб эса Лахайнадан атиги 30 дақиқа нарида энг йирик Перл-Харбор номли денгиз базаси жойлашган. Америка ҳарбийлари ўнлаб одамларни қутқариб, бутун мамлакат учун қаҳрамонларга айланишлари мумкин эди. Лекин уларга ҳеч ким бундай буйруқ бермади. Нима учун? Ахир, АҚШ армияси солиқ тўловчиларнинг пулларидан молиялаштирилади — шу жумладан мана шу ёнғинда ҳалок бўлган одамларнинг пулидан. Ахир мана шу одамлар энг сўнги дақиқагача, одатда америка блокбастерларида бўлгани каби, кимдир уларни қутқаришига умид қилишган.

❓ Нима учун бизга табиий офатлардан ҳимоя қила олмайдиган ва керакли вақтда ёрдам бера олмайдиган армия керак

❓ Нима учун одамлар ҳақида ўйламайдиган ҳукумат керак

☀️ Сайёрамиздаги ҳар бир одамнинг хавфсизлигини биз фақатгина Бунёдкор жамиятда таъминлай оламиз, чунки асосий қадрият ҳар бир инсоннинг ҳаёти бўлади. Аммо бунинг учун сайёрамизнинг ҳар бир одами истеъмолчилик форматидан бунёдкорлик форматига ўтиш имконияти борлиги ҳақида хабар топиши керак. Ўз келажагингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигига ҳисса қўшинг — барча дўстларингизга, қўшниларингизга ва танишларингизга Бунёдкор жамият ҳақида гапириб беринг. Бугун ҳамма нарса сизга боғлиқ!


💠 «Бунёдкор жамият» халқаро лойиҳасининг расмий сайти:https://creativesociety.com/uz

📩 Электрон почта: [email protected]

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!