Кондиционер ва океан ўртасида нима ўхшашлик бор? Инсониятнинг омон қолиши мана шу саволга жавоб билан боғлиқ!
Океан — Ердаги ҳаётни ушлаб турадиган кўплаб муҳим функцияларни бажарадиган бир яхлит организм. Океаннинг асосий вазифаларидан бири бу сайёранинг ер қаърини совутиш. У улкан кондиционерна ўхшаб атмосфера орқали ер қаъридаги иссиқликни чиқаради, бу эса сайёрамиздаги барқарорликни ушлаб туришга ёрдам беради. Океан ядровий реакторлардаги совуқ сув сингари, иссиқлик алмашинуви ва совутиш функцияларини бажаради.
Ҳар 12 000 йил коинотдан қўшимча энергия келиб ер қаърини қиздириб, сейсмик ва вулқон фаоллигини оширганида, океан айниқса муҳим рол ўйнайди. Бундай даврларда океанга янада катта юклама тушади.
Нима учун бугун биз бу муаммолар шиддат билан ортиб бораётганини кўраяпмиз? Бунинг сабаби — океаннинг ифлосланиши. Нефть ва пластик микрозаррачаларга парчаланиб, океан сувининг кимёвий таркибини ўзгартиради, унинг иссиқлик ўтказувчанлигини ва иссиқлик сиғимини бузади. Энди атмосфера океандан космосга ортиқча иссиқликни чиқариб ташлаш ўрнига уни тўплаяпди ва иссиқхона эффектини оширяпди. Бу эса океаннинг ҳам юқоридан, ҳаб тубидан исишига олиб келади ва унинг ҳимоя функциясини заифлаштиради.
Океан ҳалок бўлаётганининг аломатлари ҳамма ерда бор: планктонларнинг оммавий нобуд бўлиши, маржон рифларининг ўлиши, сувнинг аномал исиши. Биз океанни микропластик билан тўлдириб, унинг иқлим регуляциясини бузиб, вазиятни янада кескинлаштиряпмиз.
Бизда омон қолиш имконияти борми? Биз океаннинг асл функцияларини қайтариб, инсониятга таҳдид солаётган фалокатнинг олдини ола оламизми? Бу ҳақида ушбу видеодан билиб олинг.
Шарҳ қолдириш