ҲАВОДАН СУВ ОЛИШ: ИНСОНИЯТНИ ҚУТҚАРИШ ЙЎЛИ | ИЛМИЙ-ОММАБОП ФИЛЬМ

2 июл 2024

Сизнинг эътиборингизга ҳар бир инсон ва бутун сайёра ҳаётини тубдан ўзгартириши мумкин бўлган илғор технология ҳақидаги ноёб илмий-оммабоп фильмни тақдим этамиз. Ушбу фильм қуйидаги саволларга жавоб излаётган кенг жамоатчилик учун ҳам, илм-фаннинг турли соҳаларида иш олиб бораётган мутахассислар учун ҳам қизиқ бўлади:

✅ Нима учун дунёнинг бир қисмида кенг кўламли тошқинлар, бошқа қисмида эса кучли қурғоқчилик содир бўляпди?

✅ Бугун инсоният дуч келаётган сув инқирозининг ҳақиқий кўлами қандай?

✅ Нима учун иқлим офатларининг прогрессияси кун сайин ортиб боряпди ва яқин келажакда жаҳон ҳамжамиятини қандай муаммолар кутяпди?

✅ Океан шиддат билан исиётганининг сабаби нимада ва нима учун у сайёрамизни совутмай қўйди?

Дунёнинг етакчи кашфиётчилари атмосферадан сув олишнинг ноёб технологияси ҳақида гапириб беришади. Бу технологияни оммавий тарзда жорий этилиши нафақат ҳар бир инсонни чексиз миқдорда тоза ичимлик суви билан таъминлайди, балки табиий офатларнинг ортишини ҳам қисман барқарорлаштиради ва секинлаштиради. Бу эса олимларга офатларни тўхтатиб, келажак авлодларга Ерни сақлаб қолиш учун вақтдан ютиш имконини беради.

❗ Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, сувни атмосферадан олиниши иқлим ўзгариши муаммосининг 70% ҳал қилади. Бу бир вақтнинг ўзида БМТнинг бир нечта Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш имконини беради.

💡 Фильмда мутахассислар батафсил ўрганиши ва рўёбра чиқариши учун ушбу илғор технологияни жорий этишнинг аниқ режаси тақдим этилган. Ушбу умумжаҳон лойиҳа дунёни қутқариш муаммосининг энг муҳим саволига жавоб беради.


✅ «Бунёдкор жамият» халқаро лойиҳасининг расмий сайти:

https://creativesociety.com/uz

📩 [email protected]

▶️Актуал воқеалар ҳақида хабардор бўлиш учун Telegram-каналга уланинг

https://t.me/creativesociety_com

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!