Инсоният учун тузоқ | Илмий- оммабоп фильм

20 май 2025

Ушбу фильм бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни ташвишга солаётган саволларга илмий асосланган жавобларни тақдим этади: нима учун аутизмга чалинган болаларнинг сони экспоненциал тарзда ўсиб боряпди? Нима учун оғир касалликлар ҳатто соғлом турмуш тарзини олиб борадиганларда ҳам тобора кўпроқ аниқланяпди? Новатор ва тадқиқотчи Джон Ан ушбу қўрқинчли тенденцияларнинг сабабларини ўрганиш ва аниқлаш, ҳамда уларни бартараф этиш йўлини топиш учун илмий тергов олиб боряпди.

🔹 Аутизм ва бошқа жиддий касалликларнинг портловчи ўсиши. Қандай экологик омиллар неврологик, аутоиммун ва онкологик касалликларнинг кўпайишига олиб келади? Нима учун сўнгги бир неча ўн йил ичида касалликлар статистикаси ўзгарди?

🔹 Глобал ифлосланиш ва унинг фалокатли оқибатлари. Қандай қилиб микропластик ва бошқа заҳарли моддалар ҳужайралар, иммун ва эндокрин тизимлар фаолиятини бузяпди? Нима учун сайёрамизнинг ҳатто энг олис бурчаклари ҳам энди хавфдан ҳоли эмас?

🔹 Бепуштлик ва ҳомиладорлик давридаги асоратлар. Ҳаво, сув ва озиқ-овқатнинг ифлосланиши қандай қилиб эркакларнинг ва аёлларнинг бепуштлигига таъсир қиляпди? Нима учун энди микропластик плацентада, киндик қонида ва ҳатто эмбрионда ҳам топиляпти?

🔹 Инсон танасидаги пластик. Қандай қилиб пластик нанозарралари инсоннинг барча муҳим органларига кириб боряпди ва бу нима оқибатларга олиб келяпди? Пластик вируслардаги мутацияларни ва бактериялар кўпайишини келтириб чиқарадиган омил бўлиши мумкинми?

🔹 Инсон организмини ҳимоя қилиш ва тиклаш йўллари. Инсон танасини пластикдан тозалаш мумкинми ва бу йўлда ёрдам бера оладиган технологиялар борми? Қандай қилиб инсон организмидаги табиий детоксикация ва тикланиш жараёнларини ишга тушириш мумкин?

Фильм илғор изланишлар ва етакчи олимларнинг фикр-мулоҳазаларига асосланган бўлиб, нафақат содир бўлаётган воқеаларнинг хавотирли манзарасини, балки инсоният келажагини ўзгартириши мумкин бўлган қадамларни ҳам кўрсатиб беради.

Ушбу фильмни яратилишига, экология ва инсон саломатлиги масалаларида Рим Папасининг ғамхўрлиги, ҳамда Папа Франциск Ҳазратлари томонидан «АЛЛАТРА» иштирокчиларига берилган ҳаворийлик фотиҳаси илҳомлантирди.

«Бу дунёда ҳамма нарса бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва биз ягона умумжаҳон оила бўлиб, барча ҳаракатларимизни умумий муаммо атрофида бирлаштиришимиз керак: атроф-муҳитни тозалаб, уни сақлаш йўлида. Табиатни асранг, шунда у ҳам ўз навбатида биз ҳақимизда ғамхўрлик қилади», — Папа Франциск.

Фильм «Бунёдкор жамият» каналида жойлаштирилган, чунки «Бунёдкор жамият» ва «АЛЛАТРА» Халқаро Ижтимоий Ҳаракати ҳамкор лойиҳалар бўлиб, уларнинг умумий мақсади олимларнинг ва жамоатчилик эътиборини табиий офатларнинг шиддат билан ўсиши каби энг муҳим муаммога қаратиш.

«Океан ўлимининг антропоген омили» илмий-оммабоп фильм:

https://www.youtube.com/watch?v=yUmHBGIPTXQ&t=2s

#odam #inson #plastik #salomatlik

#одам #инсон #пластик #саломатлик
Ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!