Инсоният - бу ҳаёт уммони бўйлаб бир қайиқда сузиб кетаётган ягона оила. Биз қачонлардир танлаган ва ҳаракатланиб кетаётган йўналиш, ҳозир бизни жарликка қараб олиб кетяпти. Яна бир оз вақтдан сўнг барчамиз иқтисодий, ижтимоий ва иқлим офатлари қаърига ғарқ бўламиз.
Балки кимдир фактларни қабул қилишдан қўрқаётгандир. Кундалик ташвишлар ғамида, яқин келажакда ҳаммамизни нималар кутаётганини кўришни истамаётгандир. Лекин борган сари кўпроқ одамлар тўхтаб, ўзларига «Бу дунё қаерга қараб кетяпти? Келажакда мени ва фарзандларимни нималар кутяпти? Қандай қилиб обод, бахтли, хавфсиз дунёни қуришимиз мумкин?» деган саволларни ўзларига бера бошлашди. Ахир, одам қанчалар бой-бадавлат бўлмаса ҳам, агар бутун дунё қуласа, у ҳам аччиқ тақдирдан қочиб қутула олмайди.
Лекин биз тубсиз жарлик томон шошилиб кетаётган кемамиз векторини ўзгартиришимиз мумкин ва уни истеъмолчилик форматидан Бунёдкорлик жамияти томон йўналтиришимиз мумкин. Лекин биз буни фақат биргаликда қила оламиз. Биз умумий инсоний салоҳиятимизни бирлаштиришимиз, ягона цивилизация бўлиб, бир йўналишда эшкак эшишимиз керак. Ўз эътиборимизни, ҳаракатимизни, билимимизни, кўникмаларимизни бирлаштириб, умумий мақсадга эришиш йўлида қўллашимиз керак. Буни қанчалик тез амалга оширишимиз ҳозир ҳар биримиз нимани танлашимизга боғлиқ. Бизнинг нажотимиз бирлашишда. Фақат ҳаракатларимизни уюштириб биз, албатта, таҳсинларга сазовор дунёни барпо этишимиз мумкин. Биз ва фарзандларимиз учун ажойиб келажакни. Яъни, Бунёдкор жамиятини! Бизда ҳали ҳам имконият бор! Келинг, уни қўлдан бой бермайлик!
«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022
«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz
Шарҳ қолдириш