Бу маълумот сизнинг ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин.

26 апрел 2024

Зилзила вақтида ўзини қандай тутиш керак?

Бинонинг тебранаётганини сезга- нингизда, люстра чайқалаётганини кўрганингизда, шовқинни ёки синаётган шишанинг овозини эшитганингизда ваҳимага тушманг.

Биринчи тебранишлардан бошлаб бинони вайрон қилиши мумкин бўлган хавфли силкинишларгача сизда 15-20 секунд бор. Агар сиз биринчи ёки иккинчи қаватда бўлсангиз, ўзингиз билан эҳтиёт жомадонини олиб, тезда бинони тарк этинг. Уни олдиндан тайёрлаб қўйиш керак. Уни қандай йиғишни мана бу видеода кўришингиз мумкин.

Ташқарига чиққанингиздан сўнг, бинолар, устунлар ёки дарахтлар ёнида турманг, албатта очиқ жойга ўтинг.

Агар сиз бинони тезда тарк эта олмасангиз ёки сиз учинчи қаватдан юқорида бўлсангиз, унда ўз уйингизда қолинг. Биринчи қилишингиз керак бўлган нарса - бу тиқилиб қолмаслиги учун чиқиш эшигини очиш. Эмаклаб ҳаракатланинг, чунки зилзила вақтида мувозанатни сақлаб қолиш қийин. Бир қўлингиз билан бўйнингизни ва бошингизни эхтиёт қилинг.

Ички таянч деворнинг бурчагида хавфсиз жойни топинг. Иложи бўлса, стол остига яширинг — у сизни тепадан тушаётган нарсалардан ҳимоя қилади. Деразалар, кўчага қараган деворлар ва оғир мебеллардан узоқроқ туринг. Агар ёнингизда фарзандларингиз бўлса, уларни ўзингиз билан ёпинг.

Телевизорни сақлаб қолишга ҳаракат қилманг — яхшиси ўзингиз ҳақингизда ўйланг.

Биринчи силкинишлар тугаши билан, тезда бинони тарк этинг. Бинони тарк этаётганингизда мутлақо лифтдан фойдаланманг, пастга зинадан тушинг.

Кучли афтершокларга тайёр бўлинг, чунки зилзиладан кейинги дастлабки 2-3 соат энг хавфли ҳисобланади. Агар жудаям зарур бўлмаса, биноларга кирманг.

Агар сиз машинада бўлсангиз, очиқ жойда, бинолардан, кўприклардан ва эстакадалардан узоқроқда туринг. Силкинишлар тўхтамагунча машинани тарк этманг.

Хавфли жойни тарк этганингиздан сўнг, жароҳат олганларга ёрдам беринг.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги пайтларда зилзилаларнинг сони ва магнитудаси, ҳамда қурбонлар сони ортиб боряпди.

Ушбу видео тавсия характерига эга. Ўз юртингизда зилзила вақтида қандай ўзини тутиш қоидаларини ўрганиб чиқинг. Агар сиз вайроналар остида қолсангиз нима қилиш кераклиги ҳақидаги тавсиялар билан ҳам танишиб чиқинг.

Эсингизда бўлсин: сизнинг ҳақиқий бойлигингиз бу сизнинг ҳаётингиз.

Ушбу маълумотни сизга қадрли бўлган барча одамларга жўнатинг.

Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!