Биз, сайёрада мисли кўрилмаган даражада иқлим ўзгаришларини намоён қилган 2024 йилнинг натижаларини сарҳисоб қилишни давом этамиз. Аввалига биз табиий офатларнинг кўлами ва характери қанчалар ўзгарганини кўрсатиш учун битта обзор тайёрлашни режалаштирган эдик. Лекин барча маълумотларни битта материалга сиғдиришнинг иложи йўқ экан.
Тропик циклонлар.
Тропик тўфонлар, бошқа кўплаб офатлар сингари, йилнинг маълум бир ойларида содир бўлади. Лекин сўнгги вақтларда, айниқса, 2024 йил, мавсумлар аралашиб кетди. Бу эса ушбу ҳодисаларни прогноз қилишни ва уларга тайёргарлик кўришни анча қийинлаштирди.
Ҳаддан ташқари қизиб бораётган океан тропик циклонларга узатаётган энергиянинг ҳисобига, бу ҳодисалар тобора кучайиб боряпди. Бўронларнинг шиддатли интенсификацияси, вайронали оқибатларга олиб келяпди, айниқса, қирғоқ бўйидаги ҳудудларга. Сўнгги йилларда, айниқса 2024 йил бундай ҳодисалар оддий ҳолга айланди.
Аномал ёмғирлар ва тошкинлар.
Океан исигани сайин, буғланиш кучаяди ва атмосферадаги намликни оширади. Шу сабабли сўнгги йилларда аномал ёмғирларнинг миқдори кескин кўпайди.
Ёғингарчиликлар миқдори мисли кўрилмаган даражага етди. Бир ойлик ёғингарчилик меъёрининг бир кунда ёғиши энди ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаяпди. Янги ҳақиқат эса янада аччиқ — энди бир неча кун ёки ҳатто соат ичида бир йиллик ёғингарчилик меъёри ёғиши мумкин.
Кўп минтақаларнинг инфратузилмаси бундай миқдордаги ёғингарчиликларга тайёр эмас эди. Одамлар аввалгидай коммунал хизматларини айблашига қарамай, ҳеч бир тизим бундай ёғинларга бардош бера олмаслигини тан олиш керак. Энг ажабланарлиси, бундай аномал ёмғирлар одатда қурғоқчил ҳудудларда, шу жумладан дунёнинг энг йирик чўлларида ёға бошлади.
Бундай кучли ёғингарчиликлар ҳалокатли тошқинларга олиб келиши муқаррар. Бунга фожиали мисол қилиб, Испаниядаги вайронали тошқинни келтириш мумкин. Валенсия минтақасида атиги 8 соат ичида йиллик ёғингарчилик миқдоридан кўп ёмғир ёғиб, кенг кўламли фалокатни келтириб чиқарди: шаҳар кўчалари тонналаб лой, уйларнинг қолдиқлари ва мижғиланган машиналар билан тўлиб кетди. Табиий офат камида 220 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Вазиятни янада оғирлаштираётган томони шундаки, ҳақиқий ёғингарчилик миқдори прогнозлардан анча ошиб кетяпди. Бундай ҳолатларда тошқинлар шунчалар тез содир бўлаётганидан, одамлар сувнинг бу қадар тез кўтарилишига ишонмай, ўз вақтида ҳаракат қилишга улгуришмаяпди.
Тошқинлар одатий мавсумийликка ҳам риоя қилмади. Худди шундай тенденция ёнғинлар, тўфонлар, ҳарорат аномалиялари ва бошқа офатларда ҳам кузатиляпди. Бу ҳақида йиллик иқлим офатлари обзорининг биринчи қисмида батафсил маълумот берилган.
Ер кўчкилари
Кучли ёғингарчилик ва ҳалокатли тошкинлар — бу муаммонинг фақат бир қисми. Улкан миқдордаги сув, ерга сингиб, тупроқни беқарорлаштиради. Бу эса муқаррар равишда яна бир ҳалокатли таҳдидга — кўчкиларга олиб келади. Ақлга сиғмайди, лекин бир неча дақиқаичида юзлаб, ҳатто минглаб одамлар ҳалок бўлади.
Видеода кўрсатилган ҳамма нарса — бу фақат бошланиши холос. Келгусида воқеалар қандай ривожланиши кундай равшан: бизни табиий офатларнинг экспоненциал ўсиши кутяпди, чунки сайёра энг критик даврга кирди. Яқин йилларда сайёра билан нималар содир бўлиши ҳақидаги маълумотлар «Ердаги иқлим офатларнинг прогрессияси ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари» ҳисоботда келтирилган. Ҳисоботни интернетдан топишингиз мумкин бўлиб, унда барча фактлар, рақамлар ва илмий ишлар келтирилган. Сайёрамизда нималар бўлаётганини чуқурроқ тушунишни истаган ҳар бир одам уни мустақил равишда ўрганиб чиқиши мумкин.
Лекин бизда ҳали ҳам имконият бор. Қайтариб бўлмайдиган нуқта ҳали ўтилмади. Аммо битта жуда муҳим томони бор: ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайдиган нуқтадан ўтмасимиздан аввал, биз ечимни топиб, уни ўз вақтида амалга оширишимиз керак — акс ҳолда, кейин биз ҳеч нима қила олмаймиз. Бизнинг сайёрамиз — бу яхлит бир тизим бўлиб, унинг бир қисмидаги ўзгаришлар, албатта бошқа қисмларига ҳам таъсир қилади. Шунинг учун муаммони комплексли равишда ҳал қилиш керак. Биз барча давлатлар иқлим инқироздан чиқиш йўлларини биргаликда излашлари учун, дунё олимларига очиқ халқаро ҳамкорлик муҳитини яратишимиз керак. Ҳозир ҳар биримиз инсониятнинг бутун илмий салоҳиятини бирлаштиришга қаратилган талабни шакллантиришда иштирок этиши керак.
Шарҳ қолдириш