«Бунёдкор жамият» миссияси — жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини глобал иқлим инқирозига қаратиш, шунингдек, унинг сабабларини ўрганиш ва ечимларини топиш.
Инсон ҳаётини ҳимоя қилиш ва келгусида иқлим коллапсини олдини олиш мақсадида инсониятнинг илмий салоҳиятини бирлаштириш учун шароит яратиш.
Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадларини қўллаб-қувватлаймиз ва янада барқарор ва фаровон келажакни яратиш учун биргаликда ишлашга интиламиз. Қўшимча маълумот учун БМТнинг иқлим ҳисоботлари билан танишиб чиқинг. Уларда иқлим моделлари, муҳим илмий маълумотлар ва иқлим соҳасида қилиниши керак бўлган ишлар бўйича тавсиялар келтирилган.
«Бунёдкор жамият» кўнгиллилари мунтазам равишда одамларни табиий офатлар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ воқеалар ҳақида хабардор қилиб борадилар.
Биз дуч келаётган қийинчиликлар жуда мураккаб. Аммо бу ерда, «Бунёдкор жамият» кўнгиллилари орасида, сиз ҳамфикр одамларни ва кўмакни топасиз. Иқлим инқирозини мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва ундан чиқиш йўлларини топишга қаратилган фанлараро тадқиқотлар ўтказиш бўйича 27 йиллик тажрибага эга бўлган ҳолда, биз умумий муаммони самарали ҳал қилиш йўлида жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратамиз.
27 йиллик тадқиқотлар давомида тўпланган илмий маълумотларнинг тизимлаштирилган таҳлили тақдим этилган «Иқлим моделлари» саҳифасини ўрганиб чиқинг. Бу фактлар билан тасдиқланган назария бўлиб, иқлим инқирозидан чиқишнинг ҳақиқий йўлини топишга имкон беради.
Ушбу муҳим билимларни яқинларингизга етказинг.
Глобал иқлим коллапсини олдини олиш мақсадида жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини илмий салоҳиятни бирлаштириш муҳимлигига қаратинг.
Келгуси 4-6 йил ичида, бизни нималар кутаётганини англаб етиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Иқлим офатларини эътиборсиз қолдириш қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Фақат биргаликда биз ўзимизнинг ва келгуси авлодларимизнинг хавфсиз келажагини таъминлаб, иқлим инқирозини юмшатадиган ва тўхтатадиган шароитларни яратишимиз мумкин.
«Бунёдкор жамият» лойиҳасига қўшилиш орқали мавҳумлик ва келажак учун хавотирдан воз чекинг. Биргаликда биз қўрқув ва ожизликни, куч ва ҳаракатга айлантира оламиз.