Январдаги об-ҳаво аномалиялари | Сибирда ва Европада нималар бўляпди?

25 феврал 2025

Иқлим офатлари ҳақидаги видеолар остида ёзилган комментарийларда, томошабинлар улар шиддат билан ортиб бораётганини қайд этишяпди. Дарҳақиқат, буни кўриш учун энди эксперт бўлиш шарт эмас. 2025 йилнинг январь ойи вазият зўрайганини яна бир бор тасдиқлади. Буларнинг барчасини кўриб турган одамлар ўзларини ожиз ҳис қилишяпди. Улар ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди деб ўйлашяпди. Лекин бу ундай эмас. Бизда ҳали ҳам чиқиш йўли бор ва биз бу ҳақида 22-28 январь кунлари содир бўлган офатлар ҳақидаги хафталик обзоримизда гапириб берамиз.

«Эовин» и «Эрминия» бўронлари

Кучли «Эовин» бўрони Ирландия ва Буюк Британиянинг шимолий минтақаларига келиб уриб, мисли кўрилмаган кўламдаги вайронагарчиликларни келтириб чиқарди ва миллионлаб одамларни электрсиз қолдирди. Ирландияда бутун кузатувлар тарихида энг юқори тезликдаги шамоллар қайд этилди, тўлқинларнинг баландлиги эса 20 метрга етди. «Эовин» бўрони ўта хавфли ва мисли кўрилмаган кучланиш тезлигини намойиш қилди. Унинг кетидан Европага «Эрминия» бўрони келди ва Португалия, Испания, Франция, Буюк Британия ва Ирландияга таъсир қилди. У ўзи билан ҳалокатли тўлқинларни, кучли шамолларни, ёмғирларни ва тошқинларни олиб келди. «Эовин» бўронидан ҳали тикланмаган Франция ва Буюк Британия айниқса катта зарар кўрди.

Буюк Британия ва Янги Зеландияда торнадо

Буюк Британиянинг Корнуэлл графлигида IF2 тоифали торнадо юзага келиб, жиддий вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Янги Зеландияда ҳам кучли торнадо содир бўлиб, ўнлаб биноларга зарар етказди. Кўп одамлар жиддий жароҳатлар олди.

Россияда аномал об-ҳаво

Дунёнинг энг совуқ шаҳарларидан бири бўлган Якутскда, 2025 йилнинг январь ойида об-ҳаво аномал илиқ бўлиб, иқлим меъёридан 24 даражага юқори бўлди. Маҳаллий аҳоли вербанинг гуллаганини ва қайинлардаги шодаларнинг бўртиб чиққанини кўришди. Шу вақтнинг ўзида, Ёқутистоннинг шимолидаги Тикси қишлоғида бир неча кун тўхтовсиз равишда бўронли шамол эсди, қўшни Биковский қишлоғида эса довул кўп қаватли уйнинг томини учириб кетди. Жанубий Сибирда аномал иссиқдан кейин кескин совуқ тушди, баъзи жойларда ҳарорат бир кунда 20 даражадан кўпга тушди ва жуда кучли шамол эсди.

Америка Қўшма Штатларидаги ёнғин ва Бразилиядаги тошқин

Калифорнияда «Хьюз» номли йирик ўрмон ёнғини бошланиб, тезда 4 000 гектардан зиёд майдонни қамраб олди. 54 000 киши эвакуация ҳақида кўрсатмалар олди. Ҳайрият, ёмғирлар сабабли ёнғинни назорат олишга муваффақ бўлишди, аммо ёғган ёмғирлар сел ва кўчкилар кўринишидаги янги хавфларни келтириб чиқарди.

Бразилияда икки кун кетма-кет кучли бўронлар, шиддатли ёмғирлар ва шамоллар авжига чиқди. Сан-Паулу шаҳрида бир неча соат ичида жуда кўп ёғингарчилик ёғиб, жиддий тошқинларга ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Кўчалар бир неча дақиқада сув остида қолди. Машиналарни шиддатли оқимлар ювиб кетди, айрим йўлларда минглаб автомобиллардан иборат тирбандликлар юзага келди. Метро ҳаракати издан чиқди.

Ҳаддан ташқари қизиб кетган океанда тўпланган энергия, табиий офатлар кучини оширябди ва бу инкор қилиб бўлмайдиган факт. Биз аввалги видеоларда океан қизишининг сабаблари ҳақида бир неча бор гапирган эдик. Батафсил маълумотни «Иқлим инқирози ва океанларнинг ифлосланиши: глобал муаммолар ва ечимлар» ҳужжатли фильмда кўришингиз мумкин.

Энди эса биз бу муаммонинг ечимига эътибор қаратамиз. Океаннинг пластик билан ифлосланиши унинг иссиқлик ўтказувчанлигини ўзгартирган ва сайёранинг қаъридан кўтарилаётган иссиқликни атмосфера орқали космосга чиқариш қобилиятини бузган. Океанни пластикдан, ҳатто унинг энг кичик фракцияси бўлган микро- ва нанопластикдан тозалаб, биз унга сайёрамизнинг кондиционери функциясини қайтарамиз. Ушбу вазифани ҳал қилиш учун атмосфера суви генераторлари технологияси таклиф этиляпди. Мазкур қурилмалар сувни тўғридан-тўғри ҳаводан олиб, уни микропластик ва бошқа ифлослантирувчи моддалардан тозалайди.

Агар биз ушбу технологияни бутун дунё бўйлаб қўлласак, у нафақат бўронларнинг, қурғоқчиликларнинг, ҳарорат сакрашларининг ва бошқа офатларнинг кучини камайтиради, балки табиий циклни тиклайди, ҳамда сув муаммосини ҳал қилади. Бунинг натижалар 2-3 йил ичида кўринади.

Шу тариқа, биз глобал иқлим муаммосини ҳал қила оламиз ва Ер келажагини таъминлай оламиз.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Сайёра ҳалокат ёқасида: Нега биз энг муҳим имтиҳондан ўта олмаяпмиз?
3/22/2026
videoImg
Ззрайиб бораётган иқлим офатлари шароитида адреналин нархи | 16-22 февраль катаклизмлари, 2026
3/19/2026
videoImg
Аргентинада ёз чилласидаги қор ва «Гарри Бис» пўртанаси: 2026 йил февралидаги иқлим аномалиялари
3/14/2026
videoImg
КАТАКЛИЗМЛАР СИНХРОНЛАШДИ: Европадаги бўронлар, Кариб денгизидаги рекорд совуқ ва Япониядаги қорлар
3/7/2026
videoImg
Фалокат кўрсаткичлари меъёрдан юқори | Нима учун сайёра энди офатларга бардош бера олмаяпти
2/21/2026
videoImg
СОВУҚ ФРОНТ | 2026 йил Иқлимнинг Сайёрага Қилган Зарбасидан Бошланди
2/15/2026
videoImg
Нима учун 2025 йил ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИГАН НУҚТАГА айланди? Сайёранинг Геодинамик Инқирози
2/7/2026
videoImg
ИҚЛИМ ЯКУНЛАРИ 2025 | Ақл бовар қилмайдиган рекордлар ва йўқотилган вақт. 1-ҚИСМ
1/24/2026
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!