Сибирь Плюми: Таҳдид Катталашяпди!

10 апрел 2025

Португалиядаги аэродромда бўрон самолётларни ағдариб юборди.

Камчатка қор остида қолди. Март ойи эса Сибирга тўсатдан ёзги иссиқларни олиб келди.

Бироқ, энг катта хавотир уйғотаётган нарса – Сибирь плюмининг фаоллашиши. Плюм – бу Ер қаъридан кўтарилаётган улкан магма оқими.

Ушбу видеода Сизга 19-25 март кунлари содир бўлган иқлим ҳодисаларининг ҳафталик обзори тақдим этилади.

Жанубий Корея

Мамлакат ўз тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинлари билан тўқнашди.

21 мартдан бери ёнғин бутун мамлакат бўйлаб 38 600 гектардан зиёд майдонни йўқ қилиб юборди. Аланга камида 2 300 та уйга, ҳамда кўплаб хўжалик иншоотларига зарар етказди ёки бутунлай вайрон қилди.

Эвакуация қилинган фуқаролар сони деярли 38 000 кишига етди. Мамлакатдаги ёнғинлардан камида 28 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳатлар олди.

Ёнғинни ўчиришга 9 200 нафар ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар, ҳамда 105 та вертолёт жалб қилинди. Аммо жуда кўп ресурслар жалб қилинганига қарамай, ёнғинларни ўчириб бўлмаяпди. Кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво вазиятни жуда оғирлаштиряпди.

«Мартиньо» пўртанаси

19 ва 20 март кунлари Португалияга жуда кучли «Мартиньо» пўртанаси келиб урди. У ўзи билан жала ёмғирларини ва бўрон даражасига етадиган шамолларни олиб келди.

Пойтахтнинг Катта Лиссабон округи ҳаммадан катта зарар кўрди, камида 8 киши жароҳатлар олди. Кашкайше шаҳридаги аэродромда кучли шамол бир нечта самолётларни ағдариб юборди.

Эртасига, яъни 21 март куни, «Мартиньо» пўртанаси Испания ҳудудига ҳужум қилди. Агилас шаҳрида атиги бир соат ичида 70 мм ёғингарчилик ёғди.

Мадридда эса тинимсиз ёғган ёмғирлар туфайли 2025 йилнинг март ойи, шаҳардаги метеокузатувлар тарихидаги энг ёмғирли ой бўлди.

Малайзия

19 мартдан бошлаб Малайзия жанубидаги Джахор штатида тинимсиз ёмғирлар ёғди. Олтита округда дарёларнинг сатҳи хавфли даражадан ошиб, тошқинларни келтириб чиқарди.

Кампунг Пасир Тебрау ҳудудида сув шу қадар баланд кўтарилганидан, сув юзасида фақат уйларнинг томлари кўриниб турди. Сув босган уйлардан 13 000 дан кўп одам эвакуация қилинди ва 95 та вақтинчалик эвакуация марказларига жойлаштирилди.

Саудия Арабистони

19 мартдан бошлаб Саудия Арабистонида ҳаддан ташқари кўп ёғингарчилик ёғди. Ар-Риёд ҳудудида 3 кунда 3 ойлик ёғингарчилик меъёри ёғди.

Макка минтақасининг Джидда шаҳрида эса атиги 2 кун ичида, одатда бир йилда ёғадиган ёғингарчилик меъёри ёғди.

Асир минтақасида ёмғир тоғ чўққиларини ва йўлларни қоплаган катта дўл билан бирга келиб, ландшафтни қишки манзарага айлантирди.

Россия

Об-ҳавонинг кескин исиши Челябинск вилоятидаги Сим ва Гумбейка дарёларида музнинг кутилмаган эрта силжишига олиб келди.

Аша шаҳрида тошқин шу қадар тез бошланганидан, кўп одамлар ўзларининг мол-мулкини ва уй ҳайвонларини қутқаришга улгуришмади.

23 март куни Петропавловск-Камчатский шаҳрига кучли қор циклони келиб урди. 2 кун ичида 82 см дан кўп қор ёғди. Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, бу ўтган қишда ёғган қордан кўп.

Приморье ўлкасида бир суткадан кам вақт ичида 4,5 ва 4,4 магнитудали 2 та чуқур фокусли зилзила содир бўлди.

Ўтган ҳафта Сибирда юзлаб ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди.

19 март куни Новосибирскда сўнгги 102 йил ичидаги энг иссиқ кун бўлди.

20 март куни Олтой, Красноярск ўлкаси, Иркутск вилояти ва Хакасиядаги аҳоли пунктлари Россиядаги энг иссиқ ўнталикка кирди. Ва ҳатто тунда ҳам кўплаб аҳоли пунктларида, ҳаво ёздагидай иссиқ бўлди.

Красноярскда 21 март куни кечаси ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 22 °C юқори бўлди!

Агар ҳали ҳам ер юзида табиий офатлар зўрайиб бораётганига шубҳа қилаётган одамлар бор бўлса ҳам, сибирликлар улар қаторига кирмайди — улар аллақачон буни ўзларида ҳис қилишяпди. Маҳаллий оммавий саҳифаларни ёки об-ҳаво янгиликлари остидаги шарҳларни ўқиб, бундай ўзгаришлар бу ерда биринчи маротаба содир бўлаётганини тушуниш мумкин.

Муҳим янгилик шундаки, олимлар бу аномалияларнинг сабабларини топдилар. Улардан бири — Сибирь ҳудуди остида Ер қаъридан кўтарилаётган улкан магма плюми. Бугунги кунда у нафақат Сибирда табиий аномалияларни келтириб чиқаряпди, балки бутун дунё бўйлаб табиий офатлар сонининг кўпайишига ҳам таъсир қиляпди.

Хавф ҳақида огоҳлантириш учун халқаро олимлар гуруҳи кўнгиллилар кўмагида «Сибирдаги магма плюмининг ёриб чиқиш хавфи ва бу муаммони ҳал қилиш йўллари» номли ҳисоботни тайёрладилар.

Ҳисоботда плюм фаоллашганининг хавотирли аломатлари батафсил кўриб чиқилган. Улар орасида абадий музликларнинг эриши, лой вулқонларининг фаоллашиши, тупроқнинг исиши, сейсмик фаолликнинг ошиши ва бошқалар. Бундан ташқари, потенциал фалокатни олдини олиш учун плюмни режали бошқариладиган дегазациясини ўтказиш бўйича махсус дастур ҳам таклиф этилган.

Ушбу ҳисобот — бу нафақат илмий тадқиқот, балки аниқ ҳаракатлар режаси. Унинг мақсади – бутун дунё бўйлаб табиий офатларнинг шиддат билан зўрайиши муаммосини ҳал қилиш учун ҳаракат қилишга тайёр бўлган давлат ва хусусий ташкилотлар, илмий жамоатчилик ва бошқаларга муҳим маълумотни етказиш.
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!