ҲАММА НАРСАНИ ўзгартирган лаҳза: бундай портлашни ҲЕЧ КИМ кутмаган эди!

6 декабр 2024

Ўтган ҳафта бутун сайёра бўйлаб вулқонлар фаоллиги кескин ортганига сиз ҳам аҳамият берган бўлсангиз керак. Отилиши пайтидаги вулқонларнинг ноодатий хатти-ҳаракати олимларда катта хавотир уйғотди.

Бугун биз 6-12 ноябрь кунлари сайёрамизда содир бўлган иқлим ҳодисаларининг ҳафталик обзорида ушбу хавотирли аномалияларнинг сабабларини кўриб чиқамиз.

6 ноябрь куни кечқурун «Рафаэль» тропик бўрони Кубага ҳалокатли зарба берди.

«Рафаэль» тўфони Куба қирғоқларига яқинлашганда, унинг кучли шамоллари миллий электр тармоқни ишдан чиқарди ва ўн миллиондан зиёд одамларни электрсиз қолдирди.

6 ноябрь куни Калифорниянинг Вентура округидаги тоғларни Mountain Fire ёнғини қамраб олди.

Шамол тезлиги 96 км/соатга етди. Бир неча соат ичида олов юзлаб гектар майдонга тарқалди. Ёнғин майдони 8 300 гектарни ташкил қилди. 134 та бино вайрон бўлди, 5 киши турли жароҳатлар олди.

Қиш бўрони Колорадо ва Нью-Мексико штатларига рекорд даражадаги қорларни олиб келди.

Денвер шаҳрида қарийб ярим метр қор ёғди. Бу сўнгги 40 йил ичида ноябрь ойида ёғган энг кўп қор бўлди.

7 ноябрдан бошлаб Россиядаги Камчаткада Шивелуч вулқони кунига уч маротабадан отила бошлагани сабабли, олимлар вулқон хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилдилар.

Усть-Камчатскда бир неча кун давомида осмон кул билан қопланиб турди, қор эса кул рангга бўялди. Йўлаклар ва ҳовлилар қалин кул қатлами билан қопланди.

Мутахассислар, Шивелуч вулқонининг отилиши кутилмаган ҳодиса бўлганини қайд этишди. Одатда вулқон отилишга тайёргарлик кўраётганини, сейсмик сигналлардан аниқ кўриш мумкин. Аммо 7 ноябрь куни содир бўлган отилишдан олдин вулқон фаоллик белгиларини намойиш этмаган.

11 ноябрь куни Колумбиянинг Антиокия департаментида Лос-Абурридос номли лой вулқонидан осмонга балчиқ ва кул отилди. Бир неча дақиқадан сўнг эса кучли портлаш содир бўлди ва кратердан олов устуни кўтарилди.

Шундан сўнг тутун ва газдан заҳарланган 8 киши ҳушидан кетди. Жабрланганлар тиббий муассасаларга етказилди.

Индонезиядаги Левотоби Лаки-Лаки вулқони фаоллик белгиларини намойиш этишни, ҳамда аҳоли турар жойларига ва бошқа инфратузилмаларга зарар етказишни давом этяпди.

Кучли отилишлардан бирининг кули денгиз сатҳидан 16,7 км баландликка кўтарилди.

Одамлар тиббий ёрдамга муҳтож. Нафас сиқиши ва йўтал билан тиббий марказларга мурожаат қилаётганлар сони тобора ортиб боряпди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Левотоби Лаки-Лаки вулқонининг 3 ноябрдаги отилиши ниҳоятда ғайриоддий бўлган.

Биринчидан, ушбу вулқонга эксплозив ва портловчи отилишлар ҳос эмас.

Иккинчидан, улкан қизиган тошлар 7 км масофага сочилган. Бу эса портлаш кучи ниҳоятда юқори бўлганидан далолат беради.

Тошлар диаметри 15 метр, чуқурлиги эса 5 метр бўлган воронкаларни қолдирди.

Нимага бутун дунё бўйлаб вулқонлар фаоллиги ортиб боряпти? Нимага отилишлар ноодатий бўлиб, уларни прогноз қилиб бўлмаяпти?

Одатда, отилишлар магматик камера деб аталадиган вулқон остидаги резервуардан магма чиққанида содир бўлади. У ерда магма аввалги отилишдан бери турган бўлади. Бироқ, ҳозир олимлар ғайриоддий нарсани қайд этишяпти — магма тўғридан-тўғри Ернинг чуқур қатламларидан кўтарила бошлади. Унинг таркиби мутлақо ўзгача. У бундай чуқурликдан ва бундай босим билан кўтарилиши учун улкан қўшимча энергия керак.

Тадқиқотлар шуни кўрсатяпдики, ташқи космик таъсир оқибатида, Ернинг ички ядросига улкан миқдорда энергия келяпди. Бу энергия иссиқликка айланиб, мантияни қизитяпди. Оқибатда магма тобора иссиқроқ ва суюқроқ бўлиб боряпти. Сайёра айланишининг тезлашиши марказдан қочма кучни оширяпти, бу эса ўз навбатида магманинг чуқур қатламлардан ер юзасига кўтарилишига олиб келяпти. Шу вақтнинг ўзида, кўтарилаётган магмадаги босим пасайиши натижасида, ундан кескин эриган газлар ажралиб чиқяпти. Бу магманинг кенгайишини ва «қайнашини» келтириб чиқаряпди, худди сув юзасига тез кўтарилган ғаввоснинг қони сингари.

Бундай магма ер қобиғини тезроқ емириб, деярли тўсиқсиз ер юзасига чиқиб келяпти.

Ушбу аномал жараёнлар нима учун Шивелуч вулқонида кузатилгани каби, отилишлар тўсатдан, ҳеч қандай аломатларсиз содир бўлаётганини ва нима учун борган сари одатий портлашлар ўрнига кучли портлашлар кўпайиб бораётганини тушунтиради.

Кўп одамлар буни тан олишни истамаса ҳам, лекин ҳамма нарса, бизнинг сайёрамиз ич-ичидан вайрон бўлаётганига ишора қиляпди.

Биз жиддий хавф ёқасида туриммиз, чунки бу даврий равишда ҳар 12 000 йилда содир бўлган ва сайёрадаги кескин ўзгаришларга ва барча тирик мавжудотлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келган.

Жаҳон ҳамжамияти иқлим инқирозини муҳокама қилишдан амалий ҳаракатларга ўтиши керак. Биз барча илмий салоҳиятни бирлаштиришимиз, ечим топиш учун энг яхши мутахассисларни жалб қилишимиз ва турли ёндашувларни кўриб чиқишимиз керак.

Бу кеч бўлмасидан аввал иқлимни тинчлантиришимиз учун бизнинг ягона имкониятимиз!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!