ИНСОНИЯТ ҚОЛАДИМИ ЁКИ ҚОЛМАЙДИМИ? Иқлим инқирози ортиб боряпти!

28 июн 2023

Бизнинг сайёрамиз гўзал! Унинг улуғворлигидан баҳраманд бўлиб яшаш ва завқланишга арзийди. Унинг бойлигини сақлаб оширишдан нима осонроқ бўлиши мумкин. Бироқ…Show more
2023 йил 3 июн куниФРАНЦИЯ: Франциянинг Овернь-Рона-Альп минтақаси ёмон об-ҳаво қудрати остида қолди. Лион аҳолиси ақл бовар қилмайдиган кучли бўрондан ҳайратда қолди. У тахминан икки соат давомида кучини йўқотмасдан авжига чиқди. Бу вақт ичида бир ярим ойлик кўрсаткичга тўғри келадиган 83 мм ёғингарчилик ёғди.
Франциянинг 50 та департаментида "сариқ" хавф даражаси эълон қилинди.
Евроосиё қитъасининг бир қанча мамлакатларида атиги 2 кун ичида ғайритабиий ёғингарчилик оқибатлари ҳақида қисқача маълумот бизнинг янги ҳисоботимизда келтирилган
2023 йил 3 июн куниГРЕЦИЯ: Грециянинг шимолий ҳудудларидаги ёзги манзара бир зумда қишки об-ҳавога ўзгарди. Дўл билан бирга келган кучли ёмғир шаҳар кўчаларини музли дарёларга айлантириб, нафақат ертўлаларни, балки биноларнинг биринчи қаватларини ҳам сув босди.
Аммо бундан энгт катта зарарни деҳқонлар бошдан кечирдилар, чунки дўл маккажўхори, пахта, узум ва зайтун экинларига тиклаб бўлмас зарар етказди.
2023 йил 3 июн куни🌊 ТУРКИЯ: Шу куни Туркия пойтахти – Анқарада кун давомида давом этган жала сув тошқинига олиб келди. Биноларнинг биринчи қаватлари сув остида қолди. Тўлиб тошган канализация оқимлари билан чиқган сичқон ва каламушлар шаҳарнинг бир қисмини тўлдиришди.
2023 йил 4 июн куни🔷 РОССИЯ: Россиянинг Европа қисмининг шарқида катта дўл ёғиши натижасида ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлди, Перм ўлкасидаги уйлар ва иссиқхоналарнинг томлари шикастланди. Маҳаллий аҳоли дўлларнинг ғайриоддий тиканли шакли ҳақида хабар беришди.Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мисли кўрилмаган ва ҳалокатли ёмғирлар бир вақтнинг ўзида бошқа қитъаларда ҳам содир бўлди. Япония, Хитой, Эквадор ва Гаитининг айрим ҳудудлари аҳолиси жиддий зарар кўрди.
⚠️ Тасаввур қилинг, бу офатларнинг фақат кичик бир қисми икки кун ичида содир бўлди! Булар ҳаммасини битта видеода ёритишнинг иложи йўқ!
Бизнинг умумий уйимиз, бизнинг Еримиз билан нима содир бўляпти? Иқлимий ва бошқа тобора ёмонлашиб кетаётган инқирозларни тўхтатиш учун қандай чоралар кўришимиз мумкин?
📍 Ушбу саволларга батафсил жавобларни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн форумида топиб олинг ва маълумотларни бошқалар билан бўлишинг.
Бизнинг келажагимиз бунга боғлиқ!

Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!