2024 йил дунёдаги иқлим вазиятини қанчалар ўзгартирди | 1-қисм

14 январ 2025

Бир неча йил давомида ҳар куни иқлим билан боғлиқ ҳолатни кузатиб борар эканмиз, биз содир бўлган воқеаларни таҳлил қилиб, маълум бир қонуниятларни аниқладик. 2024 йил авваллари деярли сезилмас даражада содир бўлган ташвишли тенденциялар, энди тобора кўпроқ ва кучлироқ намоён бўла бошлаганини кўрсатди.

Анъанавий ҳафталик обзор ўрнига биз иқлим офатларининг янги хавфли кўринишлари ҳақида таҳлилий ҳисобот тайёрлашга қарор қилдик. Ушбу видеога материал тайёрлаш жараёнида, биз 2024 йил сайёрамиздаги вазият қанчалар ёмонлашганидан даҳшатга тушдик. Ҳозир сиз ҳам бунга амин бўласиз.

Ҳарорат аномалиялари.

Олимлар 2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлишига ишончлари комил. «Коперник» номли Европа иқлим хизматининг ҳисоботига кўра, жорий йилнинг январь ойидан ноябрь ойигача бўлган даврда ўртача глобал ҳарорат 2023 йилнинг шу даврига нисбатан Цельсий бўйича 0,14 °C га юқори бўлди. Бу фарқ аҳамиятсиз кўринса ҳам, инсоният учун унинг оқибатлари ҳаддан ташқари катта бўлди.

Ҳароратлар барча рекордларни янгилаяпди. Аномал юқори ҳароратлар тўлқинлар кўринишида келиб, улар тобора кўпроқ ва кучлироқ содир бўла бошлагани жуда катта хавотир уйғотяпди. 2024 йил рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари деярли барча мамлакатларда қайд этилди.

Янги таҳдидга айланиб бораётган «тропик кечаларда», ҳарорат тунда ҳам Цельсий бўйича +20 °C дан пастга тушмайди. Бу эса одамлар ва экотизимлар тикланиб олишига имкон бермайди. Ишониш қийин, лекин тропик кечалар энди ҳатто қишда ҳам қайд этиляпди.

Аномал жазирама ўрнига кескин аномал совуқ келяпди, совуқ ўрнига эса иссиқ келяпди. Йил фасллари худди ўрин алмашаётганидай. Ушбу ҳарорат сакрашлари қишлоқ хўжалигига катта зарар етказяпди.

Засуха

Биз парадоксал ҳолатни кузатяпмиз: ёғингарчилик миқдори ортиб бораётганига қарамай, қурғоқчилик ҳам кучайиб борябди. Қурғоқчилик авваллари деярли кузатималган ҳудудларда ҳам қайд этиляпди.

NASA GRACE сунъий йўлдошлари 2014 йилдан бери чучук сувнинг глобал захиралари қисқариб бораётганини қайд этяпди. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич критик паст даражага етди. Дунё бўйлаб юзлаб дарё ҳавзаларида сув оқими камайиб, 107 миллион 500 минг кишига таъсир қилди. Бутун дунё бўйлаб кўллар ҳам шиддат билан қурияпди ёки умуман йўқолиб боряпди.

Ушбу ҳодиса жуда қисқа вақт ичида содир бўлади. Бундай қурғоқчиликни олдиндан прогноз қилиб бўлмайди ва у жуда оғир оқибатларга олиб келади.

Ёнғинлар

Қурғоқчилик ва иссиқлик тўлқинлари табиий ёнғинлар хавфини, ҳатто улар илгари деярли учрамаган ҳудудларда ҳам сезиларли даражада оширади. Ёнғинлар мавсуми энди йўқ: ёнғинлар йилнинг исталган вақтида бошланиши мумкин.

АҚШда ўрмон ёнғинлари мавсуми одатда июндан сентябргача давом этади. Бироқ, 2024 йилнинг февраль ойидаёқ деярли 568 000 гектар майдон ёниб йўқ бўлди — бу мамлакат тарихида февраль ойида қайд этилган рекорд бўлди.

Илгари ёнғинлар асосан одамлар яшамайдиган табиий ҳудудларда юзага келган, аммо ўчириш қийин бўлгани сабабли, ёнғинлар тобора кўпроқ шаҳарларга ўтяпди. Ўрмон ёнғинлари ҳам кенгайиб, ҳам кучайиб боряпди.

Кўпчилик ёнғинларнинг кўпайишини уларнинг сонига қараб баҳолайди, аммо сўнгги йиллар, айниқса 2024 йил, парадоксал ҳолатни намоён қилди: ёнғинлар сони деярли ўзгаришсиз қолишига қарамай, олов тарқалаётган ҳудудлар анча катталашиб боряпди.

Ёнғинларни ўчириш қийинлигининг яна бир сабаби — бу дегазация. Бу сўнгги йилларда сайёрамиз қаърининг фаоллашиши сабабли ер остидан ёнувчан газларнинг чиқиш жараёни. Бундай ёнғинлар кўпинча ер қатламидаги ёриқлар бўйлаб пайдо бўлади.

2024 йил офатлар юз минглаб рекордларни ўрнатди, аммо бу рекордлар билан фахрланиб бўлмайди. Бу бизнинг келажагимизни шиддат билан вайрон қилаётган экстремал офатлар занжири. Табиат ҳодисаларидаги ҳатто кичик аномалия ҳам миллиардлаб одамлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Агар биз муаммоларни инкор этишни давом этсак, эртага улар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди.

Ҳар бир видеода биз юзага келган вазиятдан чиқиш йўлларини кўрсатяпмиз ва ҳар биримиз ушбу воқеаларга қандай таъсир қила олишимизни тушунтиряпмиз. Ва биз буни қайтаришдан чарчамаймиз. Агар сиз ўзингизнинг ва яқинларингизнинг ҳаётини қадрласангиз, содир бўлаётган воқеаларга кўз юммаслигингиз лозим.

«Глобал инқироз. Масъулият» Халқаро форумини томоша қилиб, сиз вазиятни чуқурроқ тушунишингиз ва бугуннинг ўзида нималар қилишингиз кераклигини англашингиз мумкин.

Ўз ҳаётимизни ҳимоя қилиш фақат ўзимизнинг қўлимизда. Биз хоҳлаймизми ёки хоҳламаймизми, лекин масъулият бизнинг зиммамизда.
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!