Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?

23 апрел 2026

Турли қитъаларда қайд этилган табиатнинг синхрон зарбалари: Россия ва Афғонистон экстремал тошқинларга қарши курашаётган бир пайтда, апрель ойида Европага қайтиб келган қиш Италияга уч метрлик қор уюмларини олиб келди. Грециянинг Крит оролини Саҳрои Кабирдан келган кучли чанг бўрони қамраб олди. Аргентина ва АҚШ кафтдек келадиган муз бўлакларини олиб келган дўл бўронларини бошдан кечирди, Хитойнинг айрим ҳудудларида эса аномал миқдорда дўл ёғди.

Бундай аномалияларнинг бир вақтда содир бўлиши сайёрамизнинг терморегуляциясида тизимли ўзгаришлар юз бераётганидан далолат беради. Ер қаъри, океан ва атмосфера ўртасида иссиқлик алмашинуви мувозанатининг бузилиши ортиқча энергиянинг тўпланишига олиб келади. Океан иссиқликни самарали чиқармай қўйганда, табиий офатларнинг частотаси ва кучи ортади, об-ҳаво тизимлари эса олдиндан прогноз қилиб бўлмайдиган бўлиб қолади. Ушбу дастурда 2026 йилнинг 30 март - 5 апрель ҳафтасида содир бўлган иқлим офатларининг хроникаси.

00:00 — Кириш

00:30 — Россия: Чеченистон ва Доғистонда тошқинлар, рекорд даражадаги ёғинлар

05:27 — Афғонистон: март ойидаги ҳалокатли тошқинлар ва аномал қор

07:10 — «Эрминио» бўрони: Критдаги чанг бўрони, Италиядаги қорлар

10:15 — Дўл бўронлари: Аргентина, АҚШ, Хитой — аномалнинг синхронлиги

14:14 — Хулосалар: атмосферадаги микропластик ва конвектив жараёнларнинг кучайиши

Тақдим этилган ҳодисалар сайёрамизнинг иқлим тизимида рўй бераётган ўзгаришларнинг бир қисми. Замонавий тадқиқотлар аввал деярли ҳисобга олинмаган омилга ишора қиляпди: бу атмосферадаги микро- ва нанопластик. Бу заррачалар конденсация ядролари вазифасини ўтаб, булутларда муз ҳосил бўлишини нисбатан юқори ҳароратларда ҳам тезлаштиради. Натижада муз кристаллари тезроқ шаклланади, қайта-қайта янги қатламлар билан қопланади ва вайронкор кучга эга йирик дўл доналарига айланади. Бу механизм ҳозирча иқлим моделларида етарлича акс эттирилмагани боис, бундай ҳодисаларни прогноз қилиш жуда қийинлашяпди. Мавжуд вазиятни англаб етиш учун ушбу жараёнлар физикасини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Ўзгаришлар ҳар бир инсонга дахлдор ва сайёрани ўрганишга илмий ёндашув жамият учун устувор вазифага айланмоқда.

Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:

📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильми:

👉https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw

📍Нима учун океан шунчалар тез исимоқда? | Доктор Эгон Чолакян:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=3hXjlx2iis8
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]