Бутун дунё бўйлаб одамлар ва ташкилотлар «Бунёдкор жамият» лойиҳасида фаол иштирок этиб, унинг ғоясини астойдил қўллаб-қувватлаш орқали лойиҳанинг ҳамкорларига айланишяпти: улар жонли эфирларни тайёрлаб, уларда иштирок этишяпти, лойиҳа ҳақида маълумот тарқатишяпти, имкон қадар кўпроқ одамлар бу ғоя ҳақида бохабар бўлишлари учун мақолалар нашр этишяпти.
Бунёдкор жамият ғоясини қўллаб-қувватлаган ва уни барпо этишда иштирок этишни истаган ҳар ким ушбу глобал ташаббусга осон қўшилиши мумкин.
Энг осон йўлидан бири – бу интернетда Бунёдкор жамиятни қўллаб қувватлашингиз ҳақидаги ўз позициянгизни ошкора эълон қилиш. Бунинг учун «Бунёдкор жамиятни қўллаб қувватлайман» деган баннерни, лойиҳанинг creativesociety.com сайтига йўналтирувчи линк билан, истаган интернет-порталингизда жойлаштиришингиз мумкин, бу мақсад учун шахсий сайтингиз, компания ёки ташкилотингиз сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифангиз ва бошқалар тўғри келади.
Шундай қилиб, ҳар биримизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз туфайли сайёрамизнинг турли бурчакларидаги одамлар Бунёдкор жамият ҳақидаги маълумотлар билан танишишлари ва ушбу биргаликдаги фаол ҳаракатга қўшилиш орқали ўз танловларини амалга оширишлари мумкин. Ушбу оддий ҳаракат орқали умумий бахтли келажагимизни қуришга катта ҳисса қўшиш мумкин.
Логотипингизни ушбу саҳифага жойлаштиришимиз учун ўзингиз ва сайтингиз ҳақидаги маълумотларни лойиҳанинг электрон почта манзилига юборинг.