Ер ақл бовар қилмайдиган табиий офатларни бошдан кечираётган бир вақтда, унга янада даҳшатлироқ нарса яқинлашиб келяпди. Ушбу иқлим обзорида сиз 9-15 октябрь кунлари сайёрада содир бўлган энг жиддий табиий офатлар ҳақида билиб оласиз.
Кучли «Кирк» пўртанаси ғарбий Европанинг бир нечта мамлакатларига келиб урди. Марокашда ёғган аномал ёмғирлар Сахрои Кабирда тошқинларни келтириб чиқарди. У ерда янги кўллар ва ҳовузлар пайдо бўлди. Бразилияда узоқ вақт давом этган қурғоқчиликдан сўнг, мамлакат пойтахтида кучли ёмғир ёғиб, кўчалар ва бинолар сув остида қолди. Вьетнамда иккита торнадо ўнлаб уйларни вайрон қилди.
Октябрь ойида Қуёш фаоллиги кескин ошди. Ушбу ойда Х синфига мансуб 6 та чақнашлар содир бўлди, шу жумладан жорий Қуёш циклининг энг кучли Х9,0 синфига мансуб чақнаши ҳам. Яна бир Х1,8 чақнаши Ерда G4 даражасидаги бўронни келтириб чиқарди, унинг кучи максимал G5 даражасига етиши учун атиги 10% қолди. Бўрон шунчалар кучли бўлганидан, шимолий ёғдулар ғайриоддий ҳудудларда, мисол учун Ўрта ер денгизи мамлакатларида, Кубада ва Гаитида кузатилди.
Геомагнит бўрони GPS ва радиоалоқа ишларига таъсир қилди.
НАСА вакиллари, Қуёш 11-йиллик циклнинг максимал фаоллигига етгани ҳақида хабар берди. Мутахассисларнинг фикрича, илгари ўртача бир йил давом этган чўққидан сўнг, Қуёш фаоллиги пасайишни бошлайди. Бироқ, бу сафар вазият тубдан бошқача.
Қуёш тизими глобал 12 000-йиллик циклга кириб борябди. Айни дамда у барча сайёраларнинг ядроларига қўшимча энергия узатаётган кучли ташқи космик таъсир остида.
Бу ички иссиқликнинг синхрон ўсишига, сайёралар ва ҳатто йўлдошлар қаърининг фаоллашишига олиб келяпди. Ерда бу вулқон ва сейсмик фаолликнинг кучайишида, магнит майдонидаги аномалияларда ва ер қобиғи ҳароратининг ошишида намоён бўляпди. Ёнғинлар, бўронлар, пўртаналар, кучли ёмғирлар ва тошқинлар каби иқлим офатлари ҳам тобора кўпроқ ва шиддатлироқ содир бўла бошлаяпди.
Қуёш ҳам ташқи космик таъсирдан қўшимча энергия олябди. Бу эса унинг фаоллилиги замонавий инсоният ҳали дуч келмаган даражагача кучаяди дегани. Ҳар қандай Қуёш чақнаши инсониятни тош даврига қайтариши мумкин.
Шу сабабли, бу муаммонинг ечими тезкор ҳаракатларни талаб қилади. Олимлар ва кўнгиллилар ушбу муаммога оид барча маълумотларни «Глобал инқироз» форумлар сериясида инсониятга тақдим этдилар. Жаҳон ҳамжамияти зудлик билан инсониятнинг илмий салоҳиятини бирлаштириши ва ўзгаришлар қайтариб бўлмайдиган нуқтага етишидан аввал биргаликда иқлим муаммоларининг ечимини топишлари керак.
Шарҳ қолдириш