Хитойдаги ҚУРҒОҚЧИЛИК: Дарёлар қуриди → Давлат учун бу НИМАНИ англатади?

9 октябр 2022

Ёз 2022 ЙИЛ

☀️ ХИТОЙ: СЎНГГИ 60 ЙИЛ ИЧИДАГИ ЭНГ КУЧЛИ ЖАЗИРАМА

Хитой аҳолиси учун 2022 йил ёзи замонавий тарихдаги энг қийин ёз бўлди: рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат, сув танқислиги, доимий равишда электр энергиянинг ўчирилиши ва натижада кўп компанияларда мажбурий равишда ишлаб чиқаришни тўхтатилиши...

📍 Хитойнинг энг катта Янцзи дарёсидаги сув сатҳи тарихий паст даражага тушиб кетди.

Гувоҳлар ва мухбирлар ушбу дастурда қуйидаги маълумотларни беради:

☀️ МЕТЕОРОЛОГИК КУЗАТУВЛАР ТАРИХИДАГИ МУТЛАҚ РЕКОРД – КЎЛ 75% САЁЗЛАШДИ

Мамлакатдаги энг катта чучук сув омбори - Поянху кўли ўрнида ҳозир фақат улкан қум уюмларини ва кичик сойларни кўришингиз мумкин. Бу сойлар қуриб бораётган жойларда нақшларни яратди. Хитой оммавий ахборот воситалари бу нақшларни «Ер дарахти» деб аташди, ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кучайиши оқибатида кўлнинг хавфли келажаги тўғрисида огоҳлантирувчи белги деб номлашди.

☀️ ХИТОЙ, ЧУНЦИН: 51 ДАРЁ ВА 24 СУВ ОМБОРЛАРИ ҚУРИБ ҚОЛДИ.

Чунцин муниципалитети ҳудудидаги сувнинг сатҳи кескин пасайиб кетиши оқибатида илгари сув тагида бўлган орол ва унинг устидаги учта Будда ҳайкали кўринди. Улар 600 йил аввал яратилган деб тахмин қилинади. Бу минтақадаги мисли кўрилмаган қурғоқчилик ва ғайритабиий жазирама кўплаб ўрмон ёнғинларига ҳам сабаб бўлди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан одамларни эвакуация қилишди.

♨️ Хитойнинг айрим ҳудудларида дарёлар бирин-кетин қуриб боряпти, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги аҳоли эса кенг кўламли тошқинлардан азият чекяпти ёки атипик ҳодисаларни кузатяпти.

20 АВГУСТ, 2022 ЙИЛ

❄️ ХИТОЙ, СИНЬЦЗЯН: тарихда илк бор қор ёғди. Бу йил қор май, июнь, энди эса август ойида ҳам ёғди. Ҳаво ҳарорати эса -4°C тушиб кетди

🌏 Нафақат битта мамлакатда, балки бутун сайёрада содир бўлаётган воқеаларнинг сабабларини чуқур ўрганиш учун бутун илмий ҳамжамиятнинг фанлараро ёндашувидан фойдаланиш ниҳоятда муҳим. Ахир, деярли ҳар бир одам аллақачон глобал иқлим ўзгариши таъсирини ўзида ҳис қиляпти.

«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022:

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz

E-mail: [email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]