Европадаги энг йирик кўчки, Россия ва Хитойдаги довулли шамоллар, Туркиядаги апрель қори ва тошқинлар, Озарбайжондаги экстремал ёғингарчилик, Португалиядаги торнадо, Ҳиндистон ва Покистондаги фалокатли кўчкилар – ушбу сонда 2026 йилнинг 6-12 апрель кунлари содир бўлган энг кучли ва аномал иқлим ҳодисалари жамланган.
Аномал ёмғирлар дунёда кўчки жараёнлари кучайишининг асосий сабаблардан бири. Тадқиқотлар тасдиқлайди: дунёдаги тупроқ кўчишларининг 50% дан ортиғи айнан экстремал жала ёмғирлар туфайли юзага келади, айрим ҳудудларда эса бу кўрсаткич 90% дан ҳам ошади. Шу билан бирга, илгари топографик жиҳатдан барқарор ҳисобланган ҳудудлар ҳам ҳозир хавфли минтақаларга айланмоқда.
00:00 Кириш
00:25 Туркия: Усмония ва Хатойда тошқинлар, апрель ойидаги аномал қор
02:45 Хитой: Чжэцзянда конвектив бўрон, шамол тезлиги 54,8 м/секунда етди
03:48 Россия: Шимолий Курильскда циклон, шамол тезлиги секундига 58 метрга етди
04:48 Португалия: Мофрейтада содир бўлган торнадо каштанзорларга зарар етказди
05:55 Озарбайжон: Бокуда рекорд даражадаги ёғингарчилик бир ойлик меъёрнинг 390% ташкил этди
07:11 Покистон ва Ҳиндистон: тоғли ҳудудлардаги кўчкилар, сайёҳларнинг эвакуацияси
09:55 Италия: Петаччатода улкан кўчки фаоллашди, йўллар блокланди
11:20 Хулосалар: ёғингарчилик кўчкиларни келтириб чиқарувчи асосий омил ва микропластикнинг ўрни
Тақдим этилган ҳодисалар сайёрамизнинг иқлим тизимида рўй бераётган ўзгаришларнинг бир қисми. Тадқиқотлар бутун дунё бўйлаб кўчки жараёнларининг асосий сабабчиси бўлган ёғингарчиликлар улуши 50 фоиздан ошганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, илгари барқарор ҳисобланган ҳудудлар эндиликда ёғингарчилик табиатининг ўзгариши туфайли заиф бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги вақтда ёмғирлар жадаллигини янада кучайтирадиган шароитлар юзага келмоқда: океанлар исишда давом этяпти, атмосфера намлик билан тўйинмоқда, микро- ва нанопластик заррачалари эса конденсация ядролари вазифасини ўтаб, ёғингарчиликни экстремал даражага олиб чиқмоқда. Мавжуд вазиятни англаб етиш учун ушбу жараёнлар физикасини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Ўзгаришлар ҳар бир инсонга дахлдор ва сайёрани ўрганишга илмий ёндашув жамият учун устувор вазифага айланмоқда.
Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:
📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильми:
👉https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw
📍Нима учун океан шунчалар тез исимоқда? | Доктор Эгон Чолакян:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=3hXjlx2iis8
Шарҳ қолдириш