Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар куни 25 мингдан ортиқ одам очликдан ва 5 мингдан ортиқ одамлар сув етишмаслигидан ва антисанитария ҳолатидан вафот этади!
Шу билан бирга, глобал корпорацияларга, банкларга, фонд биржаларига эга бўлган 1% одамлар ҳисобида, нафақат очлик, сув ва озиқ-овқат етишмаслиги муаммоларини, балки умуман бутун инсониятнинг барча моддий муаммоларини ҳал қилиш учун етарли миқдордаги маблағлар оғир юк бўлиб осилиб ётибди!
Нима учун бундай бўлди? Ва нима учун бу вазият йилдан йилга ёмонлашмоқда? Бунинг сабаби - шахсий бойлик ёки капитални чексиз орттириш мумкин бўлган иқтисодиётнинг истеъмолчилик форматида.
Жаҳон иқтисодиёти айрим шахсларга тегишли бўлган улкан корпорацияларнинг ўсиши ҳисобига ўсиб боряпти. Бу глобал корпорациялар ўрта ва кичик бизнесни ўлдириб, ўзига қўшиб олиш туфайли монополияга айланяпти. Айримларнинг қўлида қанча катта капитал бўлса, улар шунчалар тез бойиб боради ва миллиардлаб одамлар шунчалар тез камбағаллашади.
Буни ўзгартириш учун форматни ўзгартириш, яъни Бунёдкор жамият қуриш керак. 1% одамларнинг манфаатлари эмас, ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва унинг эҳтиёжларини таъминлаш биринчи ўринда турадиган жамиятни.
Форумни томоша қилинг! Дўстларингиз ва танишларингизга жўнатинг.
«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022
«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz
E-mail:[email protected]
Шарҳ қолдириш