Сайёрамизни ларзага келтираётган табиий офатлар тобора зўрайиб боряпти. Кўп олимлар уларни глобал исиш билан боғлаяпди.
Аммо биз бундан ҳам хавфли нарсани эътибордан четда қолдираётган бўлсак-чи? Сўнгги мақолада биз замонавий иқлим моделларида узоқ вақтдан бери эътиборга олинмаган сирли «Х фактори» ҳақида айтиб ўтган эдик.
Бугун биз унинг ортида нима турганини ва тобора зўрайиб бораётган иқлим инқирозига у қандай таъсир қилаётганини ёритиб берамиз.
29 ноябрдан бери АҚШнинг шимоли-шарқини ва ўрта-ғарбини кучли қор бўрони қамраб олди. Пенсильвания, Огайо, Мичиган ва Нью-Йорк штатлари айниқса катта зарар кўрди.
Буюк кўлларнинг аномал илиқ сувлари билан тўқнашган арктик совуқ, рекорд даражадаги қорни келтириб чиқарди. Ушбу минтақада бундай ҳодисалар вақти-вақти билан содир бўлиб туради ва иқлимшунослар уларни «кўл эффектидан ҳосил бўлган қор» деб аташади.
Буюк кўлларнинг музламайдиган сувлари устидан совуқ ҳавонинг ўтиши оқибатида юзага келадиган қор «кўл эффектидан ҳосил бўлган қор» деб аталади.
Аммо бу сафар ёғингарчилик айниқса кучли бўлди. Баъзи жойларда ёғган қор тезлиги 10 см/соатни ташкил этди.
29 ноябрь куни Пенсильвания штатининг Эри шаҳрида бир суткада ёғган қор бўйича мутлақ рекорд ўрнатилди — 57 см.
Нью-Йорк штатининг Барнс Корнерс шаҳрида эса 30 ноябрдан 2 декабрга қадар 3 кун ичида, ақл бовар қилмайдиган 167 см қор ёғди.
Кўриш масофаси деярли нолга тушгани ва баланд қор уюмлари йиғилгани туфайли минтақа бўйлаб ҳаракатланишнинг иложи бўлмай қолди. I-90, I-89, I-86 штатлараро трассалар ёпилди.
Шукроналик кунидан кейин миллионлаб одамлар сайёҳлик уикендидан ўз уйларига қайтишга ҳаракат қилаётган бир вақтда мамлакатни қор апокалипсиси қамраб олгани вазиятни мураккаблаштирди.
АҚШнинг Шимоли-Шарқида ва Ўрта Ғарбида рекорд қор ёғди
Қийин вазиятга тушиб қолган ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун Миллий гвардия сафарбар қилинди.
Эри ва Онтарио кўллари яқинида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Бўрон одамларни нафақат аномал кучли қор билан ҳайрон қолдирди. У совуқ мавсумда жуда ҳам кам учрайдиган момақалдироқлар ва сув гирдоблари билан бирга келди. Айнан кўллардаги рекорд даражада илиқ сувнинг ва атмосферадаги кучли беқарорликнинг комбинацияси ушбу воқеалар содир бўлишига шароит яратди.
Арктик ҳаво АҚШнинг аксарият ҳудудларига аномал совуқларни олиб келди, шу жумладан Флоридага ҳам.
Жанубдаги тўққизта штатдаги 13 миллиондан кўп одам, ҳамма нарсани совуқ уриши хавфига дуч келди.
Канаданинг Онтарио провинциясида ҳам кучли қор бўронлари содир бўлиб, транспорт узилишларига, қор уюмларига ва электр узилишларига сабаб бўлди. Грейвенхёрст шаҳрида тахминан 140 см қор ёғди. Шаҳар мэри бу ҳодисани мисли кўрилмаган воқеа деб атади.
Онтарио провинциясида кучли қор бўронининг оқибатлари, Канада
Минтақа учун муҳим бўлган 11-трассанинг юз километрлик қисми 50 соатдан кўп вақт давомида ёпиқ турди.
Қорни тозалаш ишлари қулаган электр узатиш линиялари, дарахтлар ва ташландиқ машиналар туфайли мураккаблашди.
29 ноябрь куни Бенгал кўрфазида шаклланган «Фенгал» тропик циклони 30 ноябрь куни жанубий Ҳиндистонга келиб урди. У тезлиги соатига 90 км га етадиган шамоллар билан Пондичеррида (Ҳиндистоннинг иттифоқ ҳудуди) қирғоққа чиқди.
У 12 соат давомида деярли бир жойда туриб, бу вақт ичида жуда кўп ёғингарчилик ёғдиришга улгурди.
Пондичеррида 460 мм ёмғир ёғди. Бу 2004 йилнинг 31 октябрь куни 210 мм миқдорда қайд этилган аввалги рекорддан икки баравар кўп бўлди.
Кўп қишлоқлар сув остида қолди, одамлар соатлаб ўз уйларини тарк эта олишмади. Аҳолини эвакуация қилиш учун ҳарбийлар жалб қилинди. Йўлларни сув босди, қишлоқ хўжалиги жиддий зарар кўрди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бундай фалокат камида сўнгги 30 йил ичида содир бўлмаган.
Қўшни Тамилнад штати ҳам табиий офатлардан катта зарар кўрди. Виллупурам туманида 24 соат ичида ҳалокатли 490 мм ёмғир ёғди ва кўплаб тошқинларга ва кўчкиларга сабаб бўлди. Минглаб одамлар вақтинчалик турар-жой марказларига эвакуация қилинди. Тируваннамалай округида кўчки тушиши оқибатида етти киши вайроналар остида қолиб кетди.
Ченнайда табиий офатдан 3 киши ҳалок бўлди. Тинмай ёғган ёмғир жамоат транспортининг, шу жумладан автобус ва поездларнинг ҳаракатини издан чиқарди. Учиш-қўниш йўлаклари сув остида қолгани сабабли аэропорт ёпилди. Бу эса 55 та рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди.
Шри-Ланка ҳам тропик циклон зарбасидан жиддий зарар кўрди. У ерда табиий офатдан камида 17 киши ҳаётдан кўз юмди.
Шимоли-шарқий муссон сабабли юзага келган кучли ёмғир Малайзиянинг ғарбини ва Таиланднинг жанубини қамраб олди.
Баъзи жойларда уйларнинг томигача кўтарилган сувдан омон қолиш учун, одамлар хавфли ҳудудлардан қочяпди, Таиланд
Иккита мамлакат ўртасидаги табиий чегара бўлган Голок дарёси, рекорд 11,62 метрга етиб, 1997 йилдаги рекордни янгилади ва Малайзиянинг 7 та штатидаги тошқинларга сабаб бўлди.
Келантан штатида ёмғирлар инфратузилмага жиддий зарар етказди. Асосий йўллар сув остида қолди, уйлар ва корхоналар зарар кўрди. Тўлиб тошган дарё, сувда сузиб юрадиган машҳур ресторанни ювиб кетди. Икки киши электр токи уришидан ҳалок бўлганидан сўнг, 17 та подстанцияларни ўчиришга тўғри келди.
3 декабрь ҳолатига кўра, Малайзиядаги тошқин камида 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 144 000 киши хавфли жойлардан эвакуация қилинди.
Таиланднинг жанубий провинцияларида минглаб уйлар сув остида қолди, баъзи жойларда сув сатҳи уйларнинг томларигача етди. Сонгхла, Паттани, Яла ва Наративат провинциялари айниқса катта зарар кўрди. Расмийлар оммавий эвакуацияни ташкил этдилар. Тошқин ҳаммаси бўлиб 136 000 дан кўп хонадонларга таъсир қилди.
Тошқинлар ноябрдан март ойигача бўлган муссон мавсумига хос. Аммо бу йил улар айниқса ҳалокатли бўлди. Малайзия дарёларидаги ҳозирги сув сатҳи, сўнгги бир неча ўн йил ичидаги энг ҳалокатли 2014 йилги тошқин кўрсаткичларидан ошиб кетди.
1 декабрь куни Уэльснинг Мертир-Тидвил округида диаметри 5 метр, чуқурлиги эса 12 метргача бўлган катта воронка пайдо бўлди.
Уэльсдаги Мертир-Тидвилда ер ўпирилиши, Англия
Маҳаллий аҳоли кучли гумбурлаган товуш эшитди.
Бир одам унинг уйини ҳам ер ютиб кетишидан қўрқаётгани ҳақида айтди. У шунингдек, ўз ҳаётида ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганини қўшимча қилди.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўттизта хонадон аҳолиси эвакуация қилинди, расмийлар эса одамларни мазкур ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.
«Бора» бўрони 30 ноябрь куни Грецияга келиб уриб, ўзи билан кучли ёмғирларни, шамолларни ва қорларни олиб келди.
Родос оролида кун давомида баъзи жойларда 195 мм дан кўп ёмғир ёғди ва тошқинларга сабаб бўлди.
Жанубий Эгей минтақаси губернатори вазиятни «ҳалокатли ва даҳшатли» деб атади ва бундай миқдорда ёғингарчиликлар авваллари бу ҳудудда ҳеч қачон қайд этилмаганини таъкидлади.
Сув йўлларга зарар етказиб, уларни ҳаракат учун мутлақо яроқсиз қилиб қўйди. Ҳокимият ўнлаб одамларни эвакуация қилди ва мактабларни ёпди.
Машҳур Фалираки курортида табиий офат кўприкни вайрон қилди, уйларга ва дўконларга зарар етказди. Ерда эса чуқур ёриқлар пайдо бўлди.
Лемнос оролидаги тошқин, худуд иқтисодиёти учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ерларига жиддий зарар етказди. Йўллар, сув қувурлари ва электр инфратузилмалари шикастланди, уйлар сув остида қолди.
Бўрон, шунингдек, Грециянинг материк қисмига ҳам таъсир қилди. Марказий Македонияда кучли ёмғирлар ёғиб, йўллар тош ва лойга тўлди.
«Бора» бўронидан кейин Греция шаҳарларида сув босган уйлар ва вайрон бўлган инфратузилма
Салоники шаҳрида қулаган дарахтлар биноларга ва машиналарга зарар етказди. Портда турган юк кемаси кучли шамолдан бошқа кемага бориб урилди. Оқибатда иккала кема ҳам зарар кўрди.
Мамлакат шимолидаги Флорина ва Кастория минтақаларида кучли қор ёғди. Йўллар ўтиб бўлмайдиган ҳолга келди, баъзи жойларда эса фақат занжирлар ёрдамида ҳаракатланиш мумкин бўлиб қолди. Тоғларда электр узилишлари рўй берди, ҳарорат эса аномал паст +2 С° гача кескин тушиб кетди.
Бўрон туфайли мамлакатда 3 киши ҳалок бўлди.
Греция ҳукумати вакили Павлос Маринакис шундай деди: ««Бора» пўртанаси бизнинг табиий офатлар ҳақидаги билимларимиз энди ҳақиқатга тўғри келмаслигини яна бир бор исботлади».
27 ноябрь куни Уганданинг Буламбули туманида тинмай ёғган ёмғирлардан кейин катта кўчки тушди. У бешта қишлоққа тушиб, тахминан 20 гектар майдонни қамраб олди. Камида 45 та уй бутунлай тупроқ ва тошлар остида қолди, яна 125 таси қисман вайрон бўлди.
Угандада катта кўчки тушгандан кейин қўл остидаги асбаблар ёрдамида олиб борилаётган қидирув ишлари
Камида 28 киши ҳалок бўлди, 100 дан зиёд одамлар бедарак йўқолди. Тошиб кетган Симу дарёси кўприкни ювиб, йўлларни тўсиб қўйгани сабабли, тез ёрдам ходимлари ва қутқарувчилар ўз оғир техникаси билан фожиа жойига ўта олишмади. Шунинг учун қутқарув ишлари қўл остидаги таёқлар, белкураклар ва кетмонлар ёрдамида амалга оширилди. Бу эса вайроналар остида қолган одамларни қутқариш имкониятини жиддий тарзда камайтирди.
1 000 га яқин одамлар эвакуация қилинди.
Боливиядаги ёмғирлар хаосга сабаб бўлиб, табиий офатлардан ҳалок бўлганлар сони кундан-кунга ортиб боряпди. 3 декабрь ҳолатига 11 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 300 та оила зарар кўрди, 117 та уй шикастланди.
29 ноябрь куни Ла-Пас шаҳрида иқлим фалокати содир бўлди: кучли ёмғирлар Пасахахуира дарёсининг тошишига сабаб бўлди. Маҳаллий аҳоли бир ҳафта олдин содир бўлган тошқиндан ҳали ўзига келишга улгурмай, яна хавф остида қолди. Ҳимоя тузилмалари сув босимига бардош бера олмади ва кучли сув оқимлари ўз йўлидаги ҳамма нарсани оқизиб кетди.
Ла-Пасда сув ўз йўлидаги ҳамма нарсани оқизиб кетяпди, Боливия
Одамлар экскаватор ёрдамида йўлдан ўтказилди. Шаҳар ҳокимиятининг хабар беришича, ҳудудни тиклашга камида 2 ой керак бўлади.
2 декабрь куни кучли ёмғирлар сабабли Кочабамба департаментидаги аҳоли пунктлари сув остида қолди. Кильякольо шаҳрида кекса аёлни дарё оқизиб кетди.
1 декабрь куни тонгда, Чапаре провинциясининг Вилья Тунари муниципалитетидаги Ависпас қишлоғида кўчки иккита уйни ухлаб ётган одамлари билан бирга кўмиб кўйди. Тўрт киши, шу жумладан икки нафар болалар ҳалок бўлди.
1 декабрь куни Бразилиянинг жанубий Риу-Гранди-ду-Сул штатида кучли бўронлар кўтарилиб, 35 та муниципалитетга таъсир қилди. 3 миллиондан кўп одам электрсиз қолди.
Касапава-ду-Сул муниципалитетида шамол тезлиги 102 км/соатга етди.
Каразинью шаҳрида шамолдан камида 50 та уй зарар кўрди.
Риу-Гранди-ду-Сул штатидаги бўронли шамолларнинг оқибатлари, Бразилия
Бўронлар саноат объектларига ҳам таъсир қилди. Қуёш панелларини ишлаб чиқарувчи компаниянинг биноси қисман вайрон бўлди. Натижада 100 киши жароҳат олди.
Аррою-ду-Тигрида жуда жиддий воқеа содир бўлди: шаҳарнинг кўнгилочар боғидаги павильоннинг томи қулаб тушди. Ўнлаб одамлар турли жароҳатлар олди ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлди.
Штат пойтахти Порту-Алегри шаҳрида эса шу йилнинг май ойидаги тошқиндан зарар кўрган автовокзал биноси яна сув остида қолди.
Сан-Лоренсу-ду-Сул муниципалитетида товуқ тухуми катталигида дўл ёғди ва тамаки экинларни вайрон қилиб, маҳаллий фермерларга катта зарар етказди.
Бўронлар катта миқдордаги чақмоқлар билан бирга келди. Бир суткада 234 000 дан кўп чақмоқлар қайд этилди.
Риу-Гранди-ду-Сул штатида бир сутка учун рекорд 234 000 та чақмоқлар қайд этилди, Бразилия
Аномал даражадаги кучли ёмғирлар, бўронлар ва пўртаналарнинг барчаси, сўнгги йилларда океаннинг ва атмосферанинг рекорд даражада исиши билан боғлиқ. Олимлар океаннинг чуқур қатламлари юқори қатламларга нисбатан бир неча ўн баробар тезроқ исиётганини қайд этишди. Бу эса катта миқдордаги энергияни талаб қилади. Лекин океан тубида иссиқлик қаердан пайдо бўлади?
NASAнинг бош иқлимшуноси, сайёрамизнинг исишини аввалги иқлим моделларига қараганда сезиларли даражада кучайтираётган номаълум омил бор эканини қайд этди.
Гипотезалардан бирига кўра, геологик жараёнлар иқлим тизимига сезиларли даражада таъсир қилади. Океан тубида 10 миллиондан зиёд геологик объектлар қайд этилган: вулқонлар, ёриқлар, гидротермал булоқлар ва уларнинг фаоллиги ҳозирда сезиларли даражада ошяпди. Худди шундай вазият сайёра юзасида ҳам кузатиляпди: вулқонларнинг фаоллашиши, ҳеч қандай аломатларсиз тўсатдан содир бўлаётган ноодатий отилишлар, вулқонлар ва супервулқонлар яқинида магматик фаолликнинг ортишидан далолат бераётган зилзилалар сонининг кўпайиши.
Тобора суюқроқ ва иссиқроқ магманинг кўтарилиши билан бирга келаётган мана шу магматик фаоллик, океанни тубидан иситаётган ва иқлим офатларини кучайтираётган сирли «Х омили» ортида турибди.
Агар океан сайёранинг қаъридаги ортиқча иссиқликни чиқариб ташлай олмаса, табиий офатлар кўлами Ердаги ҳаётга таҳдид соладиган критик даражагача етади.
Бироқ бу муаммони ҳал қилиш ечими аллақачон бор — бу атмосфера суви генераторлари. Ҳозирги кунда фақатгина баъзи мамлакатларда улардан тоза ичимлик сувиги олиш учун фойдаланилади, аммо уларни глобал кўламда жорий этилиши Жаҳон океанини пластикдан тозалаб, унинг «табиий кондиционер» функциясини тиклайди. Бу атмосфера ҳароратини ва намлигини пасайтиради ва 2-3 йил ичида сайёрадаги иқлимни барқарорлаштиради.
Бу вақт ичида олимлар сайёра қаъридаги қизишнинг асосий сабабини бартараф этиш учун ечим топишлари мумкин бўлади.
Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:
Шарҳ қолдириш