Қурғоқчилик 2022 → Очарчилик яқин! Инсониятда вақт борми?

3 октябр 2022

📍 Европа аҳолиси кучли қурғоқчиликни бошдан кечираётган бир пайтда, Африка аҳолиси аллақачон унинг ҳалокатли оқибатларидан азият чекяпти.19 август куни БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури, Эфиопия, Кения ва Сомали давлатларининг 22 миллион аҳолиси, очарчилик ёқасига келгани ҳақида ҳисобот нашр этди.

Батафсил маълумот Тезкор хабарларнинг янги сонида.

АВГУСТ 2022 ЙИЛ

☀️ МАРОКАШ сўнгги 30 йил ичидаги энг даҳшатли қурғоқчиликка дуч келди: чорва моллари нобуд бўляпти, аҳоли озиқ-овқат ва сув танқислигини бошдан кечиряпти.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, бир нечта шаҳарларни, шу жумладан иқтисодий пойтахтни ҳам ичимлик суви билан таъминлайдиган сув омборидаги сув ҳажми атиги 5% ташкил қилади. Агар бутун давлат миқёсида гапирадиган бўлсак, сув омборларидаги сув, жами заҳираларнинг 28% ташкил қилади. Ўтган йил бу кўрсаткич 46% атрофида эди.

АВГУСТ 2022 ЙИЛ

☀️ СОМАЛИ: Сомали тарихидаги мисли кўрилмаган қурғоқчилик туфайли 1 миллиондан зиёд одам мажбурий қочоқларга айланди.

Одатда мамлакатда мартдан июньгача давом этадиган ёмғирлар мавсуми, бу йил май ойида тугади. Ёғган ёғингарчилик миқдори рекорд даражада паст бўлди, июнь ойида эса умуман ёмғир ёғмади.

☀️ 19 август куни БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури, Сомали аҳолисининг ярми, бу эса 7 миллиондан зиёд одам, озиқ-овқат танқислигини бошдан кечираётгани, улардан 213 000 аллақачон очарчиликка дуч келгани ҳақида ҳисобот нашр этди.

☀️ Бу ҳисоботда Эфиопия, Кения ва Сомали давлатларининг 22 миллион аҳолиси, асосан кўп йиллик қурғоқчилик сабабли ҳозирнинг ўзида очарчилик ёқасига келгани ҳақида айтилган.

Сайёрада иқлим ўзгаришининг оқибатларини бошдан кечирмаган жой қолмади. IEP Глобал таҳлил агентлигининг прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб дунё бўйлаб 1 миллиарддан зиёд одам бошқа жойга кўчиши мумкин, шу жумладан иқлим ўзгариши туфайли.

🆘 Иқлим фалокатларининг ва оқибатларининг ортиб бориш тенденциясини ҳисобга оладиган бўлсак, инсониятда бунча вақт борми? Аслида қанча одам яшаш учун жой қидириб бошқа жойга кўчишга мажбур бўлади?

Қочоқлар ва мажбуран кўчирилган одамлар ҳаёти билан танишиб чиқиб, истеъмолчилик тизимининг қадриятлари устун бўлган замонавий жамиятда, қочоқ ҳолатига тушган одамни нималар кутаётгани кундай равшан.

☝️ Бугунги кунга келиб, жамият ҳаётини бир зумда яхши томонга ўзгартириши мумкин бўлган кўплаб кашфиётлар ва ихтиролар бор. Лекин уларни фақатгина Бунёдкорлик форматида ҳаётга тадбиқ этиш мумкин. Бундай форматда қадриятлар тизими сайёрадаги ҳар бир одамнинг ҳаётини хавфсиз ва қулай қилишга қаратилган бўлади. 🌎

«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022:

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz

E-mail: [email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]