Хавфсизлик ИЛЛИЮЗИЯСИ | Қандай қилиб манипуляциялар иқлим ҳақидаги ҳақиқатни ўзгартиряпди

15 ноябр 2024

Ўзингизга савол беринг: сиз ҳақиқатдан ҳам иқлим билан нималар бўлаётганини таҳлил қиляпсизми? Ёки бу маълумотни бошқаларнинг изоҳи ва тушунтиришларига ишониб қабул қиляпсизми?

Видеони охиригача кўрганингиздан сўнг, бу саволларга ўзингиз жавоб берасиз.

Келинг, 16-22 октябрь кунлари содир бўлган иқлим офатларидан бошлаймиз.

16 октябрдан бошлаб Италияни мисли кўрилмаган ёғингарчиликлар ва даҳшатли тошқинлар қамраб олди. Вилоят аҳолиси 2023 йилнинг май ойида содир бўлган ҳалокатли тошқинни унутишга ҳали улгурмаганлар. Аммо бу сафар офат кўлами аввалгиларидан сезиларли даражада катта бўлди.

Шу билан бирга, Францияда даҳшатли иқлим офати юз берди. «Об-ҳаво бомбасига» айланган «Эшли» пўртанаси 20 октябрь куни Ирландияга ва Буюк Британияга келиб урди.

Туркиянинг бир нечта провинцияларида 16 ва 17 октябрь кунлари кетма-кет бир қатор зилзилалар содир бўлди. Энг кучли М5,9 зилзила, расмий маълумотларга кўра 2023 йилнинг 6 февраль куни 50 000 дан зиёд одамларнинг ҳаётига зомин бўлган иккита ҳалокатли зилзилалар эпицентрига яқин жойда содир бўлди.

Хитойда 18 октябрь куни Сичуань провинциясининг Дангба қишлоғида тўсатдан содир бўлган кўчки, қишлоқ қўмитасининг ва маҳаллий бозорнинг биноларини вайрон қилди.

Кучли ёмғир, шамол ва қор Грузия ғарбидаги бир нечта ҳудудларга жиддий зарар етказди.

Аргентинада эса 16 октябрь куни табиий офат бир нечта провинцияларда ўз ортидан вайронагарчиликларни қолдирди.

Моделларнинг ҳеч бири 1-тоифали «Оскар» бўрони довул даражасигача кучайишини прогноз қилмаган. Бу аҳоли учун кутилмаган ҳодиса бўлди.

19 октябрь куни бошланган рекорд даражадаги ёғингарчилик АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Розуэлл шаҳрида ҳалокатли тошқинни келтириб чиқарди.

Иқлим офатларининг ортиб бораётгани тобора кундай равшан бўлиб боряпди, аммо кўпчилик бу ҳақиқатга ишончсизлик ёки ҳатто бефарқлик билан қарашни давом этяпди.

Нимага?

Гап шундаки, бизнинг фикрларимизни манипуляция қилишади.

Табиий офат ҳақида маълумотга дуч келганингизда ёки ҳатто унинг гувоҳи бўлганингизда, сиз иқлим билан қўрқинчли нарса содир бўлаётганини тушунгандай бўласиз. Бироқ, нуфузли оммавий ахборот воситалари ва мутахассисларнинг найранглари вазиятни оддийдан қабул қилишга ундайди. Кўпинча маълумотлар шундай узатилади-ки, бизда таҳдид жиддий эмас деган таассурот юзага келади. Мисол учун, одатдагидай ёғингарчиликни миллиметрда ўлчаш ўрнига, сўнгги пайтларда янгиликларда бу кўрсатгични сантиметрда кўрсатишяпди. Бу эса офат кўламини 10 баробар камдай кўрсатади.

Бундан ташқари, мақолаларда воқеа ёритилган сўнг, шунга ўхшаш ҳолатлар илгари ҳам содир бўлгани ҳақида айтиб ўтилади. Натижада, ҳодисанинг хавфи юмшатилади ва маълумотлар қадрсизланади. Чунки, маълум бўлишича, одамда матннинг боши ва охири эсда қолади. Катаклизм оқибатларининг жиддийлигини эса ҳокимиятнинг эътиборсизлиги ва коммунал хизматларнинг камчиликлари билан боғлашади. Аммо иқлим ҳақида нотўғри фикрни шаклланиши — бу айсбергнинг учи холос. Бунинг ортида бизнинг дунёқарашимизни бутунлай ўзгартирадиган янада чуқурроқ манипуляциялар ётади.

Урушлар, катта терактлар, мактаблардаги отишмалар ва нацизмни тиклаш ортида турганлар, руҳий соғлом одамларнинг онгини қўғирчоқдай ўйнатиб, бизнинг қўлларимиз билан дунё фожиаларини яратяпдилар

«Таъсир» ҳужжатли фильми мана шундай жиноий схемаларнинг барчасини ва уларнинг Муаллифларини ёритиб берди. Ушбу тергов-фильмини томоша қилганингиздан сўнг, сиз дунё аслида қандай эканини кўрасиз ва ҳар қандай иллюзиялардан халос бўласиз. Фильмда овоза қилинган ҳақиқат шокга тушуради, аммо у дунёда содир бўлаётган воқеаларнинг барча сабаб-оқибат муносабатларини тушунишга ёрдам беради ва яқин келажакда нималар содир бўлиши ҳақида тушунча беради.
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!