Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 20 - 26 ноябрь 2024 йил

17 декабр 2024
Шарҳлар

Атлантикадан келаётган илиқ ҳаво шиддат билан Европага кириб, Шимолий Муз океанигача етиб борди. Бу атмосферада бўронлар, аномал ёғингарчиликлар ва ҳарорат сакрашлари каби кучли хаосни келтириб чиқарди.


Франция

21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси «Каэтано» бўрони Францияни ғарбдан шарққа кесиб ўтиб, аномал эрта ва аёзли қишнинг бошланишига сабаб бўлди. Ҳарорат январь учун хос бўлган кўрсаткичларга тушди. Бурдон-сюр-Роньон муниципалитетида ҳарорат -10,8 °C тушди. Бутун мамлакат бўйлаб кучли қор қайд этилди.

Парижда бундай қор сўнгги 56 йил давомида кузатилмаган. Эйфель минораси қор тўпланиши сабабли меҳмонлар учун ёпилди. Монморанси-Бофор коммунасида 31 см қор ёғди.

Францияда Каэтано бўрони, Францияда қор, кучли шамол Франция

Францияда рекорд даражада қор ёғди

Бўрон Франциянинг Атлантика соҳилига ҳам кучли шамолларни олиб келди: Груа оролида 162 км/соат, Пуэнт-де-Шемулен бурнида 154 км/соат тезликдаги шамоллар қайд этилди. Ёмон об-ҳаво шароитлари туфайли 250 000 та хонадон электрсиз қолдирди. Нормандия ва Луар водийси минтақалари энг кўп зарар кўрди.

Автомобиль йўлларда 5 000 га яқин машиналар қолиб кетди. Хавфли йўл шароитлари, Париж яқинида 36 кишининг жароҳатланишига олиб келган катта аварияга сабаб бўлди. DFDS паром оператори кучли шамоллар сабабли Ла-Маншдаги рейсларни бекор қилди.

Темир йўл алоқаси узилди. Юзлаб йўловчилар электр энергиянинг ўчирилиши туфайли 2 та поездда 9 соат давомида қолиб кетишди.


Германия ва Швейцария

21-22 ноябрь кунлари паст ҳароратлар ва кучли қорлардан Германия билан Швейцария зарар кўрди.

Кучли қор ёғиши Германия, рекорд қор Германия, Германия қор билан қопланди

Кучли қор билан қопланган автомобиллар, Германия

Германиянинг Констанца шаҳрида 15 см қор қайд этилди. Бу сўнгги 50 йил ичида одатда ноябрь ойида ёғадиган қордан кўп.

Швейцариянинг Цюрих ва Базель шаҳарларида ҳам рекорд миқдорда ёғингарчиликлар ёғди. Люцерн шаҳрида 42 см қор ёғиб, бир ойлик қор бўйича 100 йил олдин ўрнатилган рекордни янгилади. Аввалги рекорд — 28 см қор — 1919 йилнинг ноябрь ойида қайд этилган эди.

Аммо икки кундан сўнг қор эриб, ҳақиқий ёз келди. Германиянинг Карлсруэ шаҳрида -4 °C совуқ, тўсатдан май ойига хос бўлган +19 °C га ўзгарди. Бундай илиқ ҳарорат ноябрь ойидан кўра, кўпроқ ўртача максимал ҳарорати +8 °С дан ошмайдиган май ойига хос. 25 ноябрь куни Баден-Баденда минимал ва максимал ҳарорат рекордлари янгиланди. У ерда кундузи +22,3 °С қайд этилди. Бу кузатувлар бошланганидан бери ноябрь ойида қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлди. Тунда ҳарорат +17,5 °C дан пастга тушмади. Бу эса ҳатто июль ойининг кўрсаткичларидан ҳам юқори (июль ойининг ўртача минимал ҳарорати +13°С). Германиядаги 30 дан зиёд станцияларда ҳам тунги рекордлар янгиланди.


Буюк Британия

23 ноябрь куни Буюк Британияга «Берт» бўрони келиб уриб, сўнгги йиллардаги энг ҳалокатли бўронлардан бирига айланди. Мамлакатда кучли жала ва тезлиги 132 км/соатга етадиган шамоллар қайд этилди.

Тошқин Буюк Британия, Берт бўрони Буюк Британия

«Берт» бўрони Буюк Британияда кучли тошқинни келтириб чиқарди

Англиянинг Вустершир графлигида Кайр-Брук дарёси ҳимоя деворини бузиб, савдо шаҳарчасини 4 метргача кўтарилган сув остида қолдирди. Ўнлаб дўконлар ва корхоналар вайрон бўлди, ойналар синди, инфратузилмаларга жиддий зарар етказилди.

Англиянинг Нортгемптон шаҳрида дарё тошиши туфайли дам олиш боғини бир йил ичида учинчи маротаба сув босди. 1 000 га яқин одамлар зудлик билан эвакуация қилиниши керак бўлди.

Лондоннинг Хитроу аэропортида 1 500 га яқин рейслар бекор қилинди ва кечиктирилди. Темир йўл ҳаракати ҳам издан чиқди. Англияда ва Шотландияда электр таъминотида узилишлар тўлқини кузатилди. Буюк Британияда бўрон оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди.


Ирландия

«Берт» бўрони Ирландияда миллионлаб еврога баҳоланган вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. 60 мингдан зиёд уйлар ва корхоналар электр таъминотисиз қолди, 100 дан зиёд йўллар сув остида қолди. Корк, Керри, Голуэй, Лимерик ва Донегол графликлари энг кўп зарар кўрди. Керри графлигида Фил дарёси рекорд даражагача кўтарилиб, ўз қирғоқларидан чиқди. Бу 100 дан зиёд одамларнинг эвакуация қилинишига сабаб бўлди.

Ирландияда тошқин, Берт бўрони Ирландияда

«Берт» бўронининг оқибатлари, Ирландия


Туркия

23 ноябрь куни Туркияда кучли қор бўрони бошланди. Қор бўрони туфайли 32 та провинцияда мактаб дарслари бекор қилинди, 2 000 дан кўп одам эвакуация қилинди.

Туркияда қор бўрони, Туркияда қор

Кучли қор йўллардаги тартибсизликларга сабаб бўлди, Туркия

Ҳарорат кескин 15–18 °C даражага тушди, тоғли ҳудудларда эса қор қоплами 50 см га етди.

Қор мамлакатнинг асосий автомагистралларидаги ва бошқа йўлларидаги ҳаракатни фалаж қилиб қўйди. Ҳайдовчилар қутқарувчилар ёрдамини соатлаб кутишга мажбур бўлишди.

Табиий офат икки кишининг ўлимига сабаб бўлди, кўпчилик кутилмаган кучли қор туфайли ўз ҳаётларидан маҳрум бўлишларига сал қолди. Қор тузоғига тушиб қолган тўртта овчини икки кун ўтгач қутқаришди. Кекса эр-хотин эса дарахт ёнида музлаб қолаётган ҳолда топилди. Улар уйга қайтаётганларида адашиб қолиб, қор бўрони туфайли харакатлана олишмаган. Улар қўзилар билан исиниб, омон қолишга муваффақ бўлишди.

Бир кун аввал, 22 ноябрь куни, Туркияга кучли ёмғирлар ва бўрон келиб урди.

Туркияда кучли ёмғир, Туркияда кучли шамол

Сув босган шаҳар кўчалари, Туркия

24 соат ичида Анатолия провинциясининг Ортадже шаҳрида деярли 150 мм ёмғир ёғди.

Анталия провинциясининг айрим ҳудудларида қуюнлар фермерларнинг иссиқхоналарини вайрон қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етказди. Истанбулда кучли ёмғирлар ва шамоллар туфайли дарахтлар йўлларга қулаб тушди. Биноларнинг томлари шикастланди. Буларнинг барчаси транспорт ҳаракатидаги узилишларга сабаб бўлди.

Истанбул аэропортига учиб келаётган баъзи самолётлар кучли шамол туфайли қўна олмади. Бир нечта муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, улар бошқа аэропортларга йўналтирилди.


Исландия

Рейкьянес ярим оролида 20 ноябрь куни Сунднукс кратерлари сериясида янги отилиш содир бўлди.

Магма отилиб чиққан ёриқнинг узунлиги 3 километрга етди. Лава сўнгги отилишга нисбатан секинроқ ҳаракат қилди, лекин каттароқ майдонга тарқалди.

Рейкьянес вулқонининг отилиши, Исландия вулқонининг отилиши

Исландиянинг Рейкьянес яриморолидаги вулқон отилиши

Лава оқимлари «Мовий Лагуна» номли машҳур сайёҳлик курортининг автотураргоҳини ва хизмат кўрсатиш биноларини қамраб олди. Сварценги ҳудудидаги қувурлар тизими ва энергетика иншоатлари катта таҳдид остида қолди.

Лава, муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилиш учун қурилган мудофаа қалъаларига яқинлашиб, уларнинг устидан тошиб ўта бошлади. Фавқулодда хизматлар ва муҳандислар зудлик билан тўсиқларни 4 метргача кўтариб, қувурларни чуқурлаштиришни бошладилар. Мудофаа қалъаларининг тепасида лава оқимларини совутиш ва ҳаракатини секинлаштириш учун 12 та кучли сув пушкалари ўрнатилди.

Рейкьянес вулқонининг отилиши, Исландия вулқонининг отилиши

Фавқулодда хизматлар муҳим инфратузилма объектларини лава оқимларидан ҳимоя қилиш учун мудофаа қалъасини мустаҳкамлашяпди, Рейкьянес ярим ороли, Исландия

Бу 2021 йилнинг март ойида вулқон фаоллашганидан бери ўнинчи, жорий йилда эса олтинчи отилиш бўлди. Вулқон 800 йил давомида ухлаб ётган.

Отилишнинг тўсатдан содир бўлиши мутахассисларда хавотир уйғотди, чунки бу сафар вулқон отилишидан аввал одатдагидай сейсмик фаолликнинг ортиши рўй бермади.


АҚШ ва Канада

АҚШ ва Канаданинг Тинч океани соҳилларига «бомба циклони» келиб урди. Метеорологлар ушбу бўронни кузатувлар тарихидаги энг кучли бўронлардан бири деб таърифладилар. У «бомба-циклони» сифатида таснифланадиган кўрсаткичдан икки баравар катта бўлди.

20 ноябрга ўтар кечаси Канаданинг Ванкувер оролида, тезлиги 160 км/соатдан ошган шамоллар қайд этилди, бу 2-тоифали тропик довул тезлигига тўғри келади. Британия Колумбияси провинциясида 140 000 га яқин мижозлар электр энергиясиз қолди.

АҚШнинг Вашингтон штатида шамол тезлиги соатига 112 километргача кучайиши натижасида кўплаб дарахтлар қулаб тушди, бу эса автомобилларга ва биноларнинг томларига зарар етказди. Камида икки киши ҳалок бўлди.

кучли шамол АҚШ, бомба-циклони АҚШ, жуда кучли бўрон АҚШ

Жуда кучли бўронли шамол дарахтларни ағдарди ва машиналарни шикастлади, Вашингтон штати, АҚШ

700 000 дан зиёд хонадонлар ва корхоналар электрсиз қолди. Циклон денгизда 10 метргача етадиган баланд тўлқинларни келтириб чиқарди.

Вазият атмосфера дарёсининг таъсири сабабли янада оғирлашди.

Бомба циклони атмосфера дарёси билан учрашганда, улар бир-бирини бир неча бор кучайтиради. Кучли атмосфера дарёси паст босимли тизимга намликни етказиб, циклонни ёнилғи билан таъминлайди. Паст босимли тизим кучайгани сари, атмосфера дарёси ҳам кучаяди.

Ушбу комбинация билан об-ҳаво янада олдиндан айтиб бўлмайдиган ва хавфли бўлади. Сан-Диегодаги Калифорния университетининг метеорологи Чад Хехт, ушбу табиат ҳодисаларининг бирга келишини назорат остидан чиқиб кетган ёнғин шлангига ўхшатди.

Атмосфера дарёси Калифорния ва Орегон штатларига ёмғир ва қор кўринишидаги экстремал ёғингарчиликларни олиб келди.

кучли қор бўрони АҚШ, бомба циклони АҚШ

Калифорния штатида кучли қор бўрони, АҚШ

Қор бўрони туфайли АҚШнинг ғарбий соҳилидаги асосий Interstate 5 автомагистрали қисман ёпилди. Бир неча кун ичида Калифорния шимолидаги баъзи жойларда 380 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди. Бу йиллик меъёрнинг деярли 40 фоизини ташкил этди.

Яхшиямки бундай кучли бўрон мавсум бошида, тупроқ ҳали қуруқ ва намликни шимиб кета оладиган пайтда содир бўлди. Бу талофатли тошқинлар эҳтимолини камайтирди.

кучли тошқин АҚШ, бомба циклони АҚШ, кучли бўрон АҚШ

Экстремал ёғингарчилик туфайли боғлар сув остида қолди, АҚШ

Авваллари одатий мавсумий ритмларга бўйсуниб келган табиат ҳодисалари тобора беқарарлашиб боряпди. Атмосфера тартибсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиб боряпди.

Шу ўринда савол юзага келяпди: бундай қўрқинчли жараёнлар ортида нималар турибди ва нима учун табиат бундай экстремал ҳолатларни намоён қиляпти?

Мустақил олимлар томонидан йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар иқлим хаосининг кутилмаган сабабини очиб берди. Унинг манбаи — океан ва замонавий иқлим моделлари диққатидан четда қолган сирли Х омили.

CОР16 конференцияси доирасида ушбу тадқиқот ҳақида ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди ва иқлим тизимини барқарорлаштиришга қодир инновацион ёндашув тақдим этилди. Сизни ушбу фильмни томоша қилишга таклиф қиламиз, ҳамда сайёрада содир бўлаётган воқеалар ва иқлим инқирозини ҳал қилиш йўллари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш учун олган маълумотларингизни бошқаларга етказишни илтимос қиламиз.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!