Бу ҳафта Ер сайёраси бутун дунёга таъсир қилган бир қатор фалокатларни бошдан кечирди. Фалокатлар шу қадар кўп бўлганидан, биз фақат 10-16 июль кунлари Европада содир бўлган энг жиддий воқеаларга ўз эътиборимизни қаратишга қарор қилдик. Шунингдек сиз яқинлашиб келаётган иқлим хаосида инсониятнинг омон қолишига нима ёрдам бериши мумкинлигини ҳам билиб оласиз.
2024 йилнинг 11 июль кунидан бошлаб Европа давлатларига жуда кучли бўронлар келиб урди.
Бир неча кун давомида момақалдироқлар, шиддатли ёмғирлар, кучли шамоллар, дўл ва ҳатто торнадолар авжига чиқди.
Словакиядаги Тренчин аэропорти ҳудудида очиқ ҳавода ўтказиладиган «Похода» номли мамлакатнинг энг йирик мусиқа фестивалларидан бири, кучли бўрон туфайли тўхтатилди, кейин эса бекор қилинди.
12 июль куни кучли шамол саҳна иншоотини вайрон қилди. Бу вақтда иншоат атрофида бир неча юз киши бўлган. Қутқарувчилар хизматчи итлар ва тепловизорлар ёрдамида жабрланганларни қидиришга мажбур бўлди. Фавқулодда хизматларнинг маълум қилишича, 14 июль ҳолатига 29 киши жароҳат олган.
«Похода» фестивалида шамол вайрон қилган саҳна конструкцияси, Словакия
Чодирлар, озиқ-овқат ва ичимликлар сотадиган дўконлар ҳам шикастланди.
Словакиянинг ғарбида бўрон 135 000 дан зиёд хонадонларни электрсиз қолдирди. Мамлакат жанубида темир йўл линиялари шикастланди. Будапештга ва Прагага кетаётган халқаро поездлар бошқа йўналишларга йўналтирилди.
Германияда ҳам 12 июль куни табиий офатдан мамлакатнинг деярли учдан бир қисми жиддий зарар кўрди. Бавария, Баден-Вюртемберг, Шимолий Рейн-Вестфалия, Қуйи Саксония ва Саксония каби федерал штатларига жиддий зиён етказилди. Юқори Бавария ва Швабия минтақаларида подваллар ва кўчалар сув остида қолди, қулаган дарахтлар транспорт ҳаракатини қийинлаштирди.
Бавария федерал ерларида қулаган дарахтлар поездлар ҳаракатини қийинлаштирди, Германия
Баден-Вюртемберг федерал еридаги Кальв шаҳрида дўл уйларнинг томларига зарар етказди, қулаган дарахт эса болани уриб йиқитди. Юқори Швабия минтақасининг Бонден кўли ҳудудида яшин уриши оқибатида бир нечта уйлар зарар кўрди. Шимолий Рейн-Вестфалия федерал еридаги Тельгте шаҳрида торнадога ўхшаш ҳодиса саноат ҳудудига жуда жиддий зарар етказди.
Қуйи Саксония федерал еридаги Нордхорн шаҳрида ёғган кучли ёмғирлар оқибатида маҳаллий клиника сув остида қолди. Шунинг учун тез ёрдам бўлимини зудлик билан ёпишга тўғри келди. Қуйи Саксониянинг жанубидаги қариялар уйи шамолдан шикастланди. UBIMED метеорология хизматининг маълумотларига кўра, худди шу куни Австрияда 190 000 та чақмоқ қайд этилди.
Каринтия федерал ерларидаги кўлларда фавқулодда хизматлар кучли тўлқинлар туфайли қирғоққа чиқа олмаётган сузувчиларни ва серферларни қутқаришга мажбур бўлишди. Тироль федерал еридаги баъзи йўллар кўчкилар туфайли ёпилди.
Йўл хизмати ходимлари Тирол федерал ерида содир бўлган кўчкидан кейин йўлларни тозалашяпди, Австрия
Вена аэропортида об-ҳаво шароити туфайли 40 га яқин рейслар бекор қилинди.
Рейн водийсидаги Форарльберг федерал ерида экстремал ёғингарчилик ёғди: бир неча дақиқа ичида ҳар бир квадрат метрга 30 литр сув ёғди. Дўл эса 5 000 гектардан зиёд ерни вайрон қилди. Австрия суғурта компанияси етказилган зарарни тахминан 1,2 млн еврога баҳолади.
Швейцарияда, Тичино кантонида кучли шамоллар кузатилди — 106 км/соатгача.
Каденаццо муниципалитетида атиги
20 дақиқа ичида деярли 50 мм
ёмғир ёғди.
Рива Сан-Витале коммунасида қайиқ причаллари вайрон бўлди. Каморино шаҳрида бўрон ва дўл иссиқхоналарга зарар етказди, далаларни вайрон қилди.
Каморино шаҳрида бўрон ва дўл қишлоқ хўжалигига зарар етказди, Швейцария
13 июль куни Словенияга даҳшатли бўронлар келиб урди. Словенска-Бистрица ва Оплотница муниципалитетлари жиддий зарар кўрди.
Словенска-Бистрица фуқароларни муҳофаза қилиш Штабининг маълумотларига кўра, кучли дўл камида 350 та биноларга, кўплаб транспорт воситаларига ва қуёш электр станцияларига зарар етказди.
Словенияда катта дўл ёғди
Белорус аҳолиси ҳам кучли бўронлардан азият чекди.
13 ва 14 июль кунлари Гродно, Минск, Гомель ва Могилев вилоятлари, ҳамда Минск шаҳри табиий офатдан зарар кўрди.
Натижада, Беларус Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра 6 киши, шу жумладан икки нафар бола ҳалок бўлди, 15 киши жароҳ олди.
Белгидромет энг юқори қизил хавф даражасини эълон қилди.
Турли ҳудудлардаги гувоҳларнинг сўзларига кўра, бўронлар бир неча дақиқа давом этган. Аммо шунга қарамай, оқибатлари жуда ҳалокатли бўлган.
Тезлиги
30 м/с гача
етадиган шамол катта дарахларни гугурт чўпини синдиргандай синдириб, уларни илдизи билан қўпориб ташлади. 2 000 гектардан зиёд ўрмон ағанади.
Кучли шамол дарахларни гугурт чўпини синдиргандай синдирди, Беларус
Дарахтларнинг қулаши кўплаб электр узатиш линияларининг узилишини ва устунларнинг шикастланишини келтириб чиқарди. Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги 2 000 та аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолди.
5 июль тонгига уларнинг 1 200 таси ҳали ҳам электр таъминотисиз бўлган.
Табиий офат кўплаб уйларга ва биноларга зарар етказди. Узоқ масофали поездлар кўп соатларга кечиктирилди, электр поездлари қатнови эса бекор қилинди.
Брест вилоятида катта дўл ёғди.
Айрим дўлларнинг катталиги
7 см га етди.
Брест вилоятида катта дўл ёғди, Беларусь
Довул Речица шаҳри яқинидаги болалар лагерига, очиқ ҳавода ўтказилаётган тадбир вақтида келиб урди. Ҳаво бир зумда ўзгариб, челаклаб ёмғир ёға бошлади.
Дарахтларнинг қулаши оқибатида битта бола ҳалок бўлди, олти нафари жароҳатланди.
13 июль куни бир нечта торнадолар Литванинг шимолидаги қишлоқларни вайрон қилди.
Шауляй округи аҳолиси ҳалигача бошдан кечирган даҳшатдан ўзларига келиша олмади. Мешкишкес қишлоғидаги бир аёл ўзининг ёш болалари билан айвонга яширинишга зўрға улгурган бир вақтда, торнадо бир неча сония ичида уларнинг уйини вайрон қилди. Улар бўрон кўтарган шиша синиғи ва мебеллардан енгил жароҳат олишди.
Шауляй уездидаги торнадонинг ҳалокатли оқибатлари, Литва
Метеоролог Гитис Валайканинг фикрича, бу торнадо Литва тарихидаги энг кучли торнадолардан бири бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, шамол кучи 60–70 м/с га етган, бу эса торнадонинг F2 тоифасига мос.
Қўшни Латвиядаги Олайне шаҳри яқинида, худди шу куни торнадо қуёш панеллари парки бўйлаб ўтиб уни вайрон қилди ва ҳавога панелларнинг парчаларини кўтарди.
Олайне шаҳри яқинидаги қуёш паркидан торнадо ўтди, Латвия
Бир кун аввал, яъни 12 июль куни Бауск ўлкасига осмондан чақмоқ билан дўл ва сув оқимлари тушиб, шамол тезлиги 31 м/с га етди.
Кучли шамол Бауска стадионинг томини учириб, уни яқин атрофдаги бинолар устига улоқтирди.
Sadales tīkls компаниясининг маълумотларига кўра, мамлакатнинг марказий қисмида 8 800 га яқин истеъмолчилар электр таъминотисиз қолган.
Шарқий ва Жануби-Шарқий Европада кучли жазирама кузатилди. Украина, Молдова, Россия, Белоруссия, Венгрия, шунингдек, Болқон ярим ороли мамлакатларида юзлаб рекордлар янгиланди. Аксарият мамлакатларда юқори ҳарорат туфайли қизил огоҳлантириш даражаси жорий этилди.
Европадаги ҳарорат аномалиялари 12-19 июль 2024 йил ҳолатига
Украинада чидаб бўлмас жазирама турди. Термометр устуни 40-41 °С га етди ва бутун кузатувлар тарихида мамлакатда қайд этилган мутлақ максимумга яқинлашди. 11 июль куни Николаевда +40,5 °C қайд этилди — бу ҳарорат минтақадаги кузатувлар тарихидаги мутлақ рекорд. Рекорд жазирама мамлакатга одатдагидан бир ой олдин келди (Украинада энг юқори ҳароратлар одатда август ойининг бошида бошланади), ўртача кунлик ҳарорат эса меъёрдан 6-10 °C юқори бўлди.
Шаҳарларда иссиқлик янада кучлироқ сезилди. Одамлар термометрлар +50 °C ва ундан юқори ҳароратларни акс эттираётган фотосуратлар билан бўлишишди.
Жазирама ҳайдовчилар учун муаммо туғдирди: қуёшда турган машина ичида ҳаво ҳарорати +75°C га етди, қурилма панеллари эришни бошлади. Баъзи одамлар эса рулда ўтирган ҳолда ҳушларидан кетишди.
Аномал жазирама туфайли автомобилнинг қурилма панели эриб кетди, Украина
Венгрия ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб кучли жазирама ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Ҳаво ҳарорати сўнгги йиллардаги ўртача кўрсаткичдан деярли 10 °C га ошди.
Сербияда одамлар кондиционерларни фаол тарзда ёқишлари сабабли, электр энергиянинг истеъмоли худди қишда, жуда кучли совуқлар вақтида бўлгани каби жуда юқори бўлди.
Руминиянинг жанубидаги Долж округидаги Кэлэрашь коммунаси каби баъзи аҳоли пункларида электр энергиянинг тез-тез узилиши туфайли уйдаги ҳавони совутиш ҳашаматга айланди.
Ташқаридаги юқори ҳарорат туфайли
электр панелларидаги кабеллар ва бошқа майда жиҳозлар эриди.
Асфальт ҳарорати +69 °C га етди.
Руминияда аномал юқори ҳарорат
CFR SA Миллий темир йўл компаниясининг маълумотларига кўра, бутун темир йўл тармоғи бўйлаб поездларнинг ҳаракатланиш тезлиги одатдагидан ўртача 20-30 км/соатга секинлашди, чунки рельслардаги ҳарорат хавфли +50 °C дан ошиб кетди.
Бутун мамлакат бўйлаб одамлар поездларда иссиқдан азият чекишди: вагонлардаги ҳарорат +37 °C га етди, юқори намлик ва тор шароитлар эса ноқулайликларни янада оширди.
Очиқ деразалар ёрдам бермади ва баъзи йўловчилар эшиклари очиб, зинапояларда ўтириб кетишга мажбур бўлишди. Ҳатто кондиционерлар билан жиҳозланган поездларда ҳам техника аномал иссиқ об-ҳавога бардош бера олмади.
Ёғингарчиликнинг камлиги ва қурғоқчилик Руминиянинг Констанца, Альба, Долж, Ясси, Прахова ва Горж каби камида 6 та уездида сув жадвал бўйича кунига атиги бир неча соатга берилишига олиб келди.
Албанияда ҳаво жуда дим ва иссиқ бўлди, сояда ҳаво ҳарорати +42 °C га етди. Мамлакат ҳукумати кенг кўламли ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқиданиёрдам сўради. Энг қийин вазият тоғли ҳудудларда юзага келди. У ерда ўт ўчирувчилар махсус техника йўқлиги сабабли ёнғинни ўчира олишмайди.
Албанияда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари
Мамлакатда табиий ёнғинлар билан боғлиқ вазият шу қадар оғир бўлганидан, қасддан ёки тасодифан ўт қўйган одамга 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланди.
Россиянинг жанубини жазирама иссиқ об-ҳаво қамраб олди. Бу ерда тарихда биринчи маротаба электр истеъмолининг ёзги чўққиси қишки чўққидан ошиб кетди. Жазирама қуёш экинларни нобуд қиляпди, ўсимликларни қуритяпди ва табиий ёнғинларни келтириб чиқаряпди.
Новороссийск шаҳри яқинида 14 июль куни ёнғин бошланди. Кучли шамол туфайли аланга ниҳоятда тез тарқала бошлади ва Утриш қўриқхонаси, ҳамда «Романтик», «Моряк» ва «Строитель» дам олиш марказлари ҳудудига ўтиб кетди.
Новороссийск яқинидаги ўрмон ёнғини, Россия
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 600 га яқин одамлар эвакуация қилинди. Қизил китобга киритилган 62 гектар ўрмон ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга катта кучлар йўналтирилди, шу жумладан учта вертолёт, самолёт, 84 та техника ва 300 дан зиёд мутахассислар.
16 июль куни янги кунлик иссиқлик рекордлари қайд этилди. Термометр устунлари 39 °C дан юқорига кўтарилди. Айрим аҳоли пунктларида жазирама кетма-кет бир неча кун давомида рекордларни янгилаяпди. Краснодар ва Армавир шаҳарларида — +39 °C, Анапада — +39,2 °C, Туапседа — +35,7 °C қайд этилди.
Ростов-на-Дону шаҳрида иссиқдан балиқлар нобуд бўла бошлади. Шимолий сув омборида жуда кўп балиқлар нобуд бўлгани қайд этилди.
Ростов-Дон шаҳрида жазирама туфайли балиқлар қирилиб кетди, Россия
Экстремал ҳароратлар сабзавот ҳосилига таҳдид соляпди. Деҳқонлар яқин икки-уч ой ичида сабзавотлар деярли қолмаслиги ҳақида бонг уряпди! Чидаб бўлмас жазирама туфайли, одамлар қишлоқ хўжалиги ишларини тунда бажаришга мажбур бўлишяпди, чунки бу вақтда ҳарорат бироз пасаяпди.
Болгарияда 15 июль ҳолатига кўра, аномал жазирама туфайли 200 дан кўп табиий ёнғинлар авжига чиққан.
Болгариянинг жанубий ва жануби-шарқий қисмлари жуда жиддий зарар кўрди. Свиленград муниципалитетида ёнғин сўнгги бир неча ўн йил ичидаги энг даҳшатли ёнғин бўлди.
40 500 гектардан зиёд
қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонлар ёниб йўқ бўлди. Ёнғинлар аҳоли пунктларига жуда яқин келди, 13 та уйлар ва бир нечта машиналар ёниб кетди.
Болгарияда ёнғин уйларни йўқ қилди
Доимий равишда ўз йўналишини ўзгартираётган кучли шамол туфайли вазият жуда жиддий, чунки бундай шамол оловнинг жуда тез ва тартибсиз тарқалишига сабаб бўляпди.
Грецияда аномал жазирама қурғоқчилик, ёнғинлар ва сув танқислиги туфайли янада оғир ўтяпди. Юқори ҳарорат таъсирида темир йўл рельсларининг деформацияланиши оқибатида Патр шаҳридан Пелопоннес ярим оролига қатнайдиган поездлар тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари фақатгина ҳарорат тушгандан кейин бошланади.
Наксос оролидаги энг катта сув омбори қуриб қолди.
Денгиз суви эса маҳаллий аҳолининг қуриб қолган қудуқларига тушиб, картошка ҳосилига зарар етказяпди.
Наксос оролидаги энг катта сув ҳавзаси қуриб қолди, Греция
Сув танқислиги туфайли Карпатос ҳукумати бассейнларни тўлдиришга чекловлар киритди. Тасос оролида эса сувни тузсизлантириш қурилмасини қуриш режалаштириляпди.
Мақоланинг якунида биз қуйидаги хулосани чиқармоқчимиз. Жазирама, бўронлар ва бошқа офатлар инфратузилмаларни вайрон қилиб, ҳалокатли энергия танқислигига олиб келади. Уларни қайта тиклашга кўпинча кунлар, ҳафталар ва ҳатто ойлар керак бўлади. Инсоният табиий офатларга қарам бўлмаган энергия манбаларига муҳтожлиги кундай равшан.
Ва бундай технологиялар аллақачон мавжуд. Улар сайёрамизнинг исталган жойида одамларни керакли энергия билан таъминлаш имконини беради, яқинлашиб келаётган иқлим инқирозидан омон қолишимизга ёрдам бериб, инсониятни тараққиётнинг янги, янада юқори босқичига олиб чиқади. Биз ҳозир танлов олдида турибмиз. Асосий савол — биз нимани танлаймиз? Хаос, азоб-уқубат ва охир-оқибат ўлимними? Ёки янги технологияларни жорий этишни ва цивилизациянинг тараққиётини?
Вазиятни қандай ўзгартириш мумкин деган саволга жавобни бизнинг каналимиздаги «Ҳаводан сув олиш. Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильмидан топишингиз мумкин.
Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин:
Шарҳ қолдириш