Сиз буни кўришингиз керак! Европада БЎРОНЛИ кун

29 сентябр 2022

☀️ Узоқ ва машаққатли қурғоқчилик Европа аҳолиси учун ҳалигича катта бир муаммо бўлиб қоляпти.

📍 Аммо худди шу вақтнинг ўзида бир неча мамлакатда фалокатли бўронлар содир бўлди. Унинг ҳалокатли кучи нафақат аҳоли учун, балки ушбу ҳодисани прогноз қилишда мутлақо ожиз бўлган метеорология хизматлари учун ҳам кутилмаган тасодиф бўлди.

16 АВГУСТ, 2022 ЙИЛ

💦 ФРАНЦИЯ, ПАРИЖ: узоқ вақт давом этган жазирамадан сўнг пойтахтга жала ёмғирлари келди. Бир нечта метро станцияларини сув босди ва шаҳарнинг кўп жойларида йўл ҳаракати тўхтади.

💨 ШАМОЛ ТЕЗЛИГИ СОАТИГА 100 КИЛОМЕТРДАН ОРТДИ.

Бир ярим соат ичида бир ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмидан кўпи ёғди.

17 АВГУСТ

💦 ФРАНЦИЯ: Бўрон мамлакатнинг бошқа қисмида содир бўлди. СЕНТ-ЭТЬЕН ВА ЛИОНДА кучли ёмғир ва дўл кўчаларни музли дарёларга айлантирди.

18 АВГУСТ

💦 ФРАНЦИЯ, КОРСИКА ОРОЛИ: «Гўзаллик ороли» аҳолиси ва дам олувчилари даҳшатли тонгни бошдан кечиришларига тўғри келди. Корсиканинг гўзал манзаралари бир зумда жаҳаннамга айланди.

Синоптиклар оловранг хавф даражаси жуда кеч эълон қилишди. Улар эълон қилишганида бўрон оролнинг ичига кирган ва одамларни эвакуация қилишга илож қолмаган эди. Афсус, бир неча киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳат олди.

💨 ШАМОЛ ТЕЗЛИГИ СОАТИГА 224 КИЛОМЕТРГА ЕТДИ.

Худди шу куни бошқа давлатларда:

💦 БУЮК БРИТАНИЯ: Бўрон аввал пойтахтга келиб урди, сўнг мамлакатнинг жануби-шарқи томон ҳаракат қила бошлади. Кўчалар, уйлар, бинолар, метро станциялари ва вокзал сув остида қолди.

💦 ИТАЛИЯ: Бўронли шамоллар Лигурия қирғоғига момақалдироқ ва катта дўл билан бирга келди, сўнг қўшни Тоскана томон силжиди. Афсус ҳалок бўлганлар ҳам бор.

Бир нечта шаҳарларда кутилмаган сув тошқилари содир бўлди, бўрон йўл тўсиқларини ағдариб, биноларнинг томларини учириб кетди.

💦 ИСПАНИЯ: Испания ҳудудида ҳам бўрон оқибатида ҳамма нарса вайрон бўлди. Баъзи жойларда бир ойлик ёғингарчилик миқдори бир кунда ёғди. Қурбонлар ҳам бор.

ЮЗЛАБ УЙЛАР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИЗ ҚОЛДИЮ

💦 СЛОВЕНИЯ ВА АВСТРИЯ: бўрон кўплаб аҳоли пунктлари бўйлаб ўтди ва у ерда бир нечта кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бинолар, транспорт воситалари ва электр узатиш линияларига катта зарар етказди.

19 АВГУСТ.

💨ПОЛЬША: Бўронли шамол Польшада ҳам вайронагарчиликларни келтириб чиқарди.

☝️ Кун сайин иқлим фалокатлари ортиб боряпти ва исталган вақтда ҳар бир одамга таъсир қилиши мумкин. Сизнинг шаҳрингизда табиий офатлардан огоҳлантириш тизими ишлайдими?

👉 Ягона қутқарув хизмати тобора ортиб бораётган табиий офатлар шароитида муаммонинг ҳақиқий ечими. Ва биз уни Бунёдкор жамият форматида яратишимиз мумкин. Фавқулодда вазиятга тушган одамларни ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берадиган самарали технологиялар бутун дунё бўйлаб жорий этилади.

«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz

Email:[email protected]


Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!