СЕНСАЦИЯ! Европада очарчилик тошлари пайдо бўлди! Бизни нималар кутяпти?

6 сентябр 2022

ЁЗ, 2022

☀️ ЕВРОПА.

Сўнгги 500 йил давомида, бу йилдагидай экстремал қурғоқчилик бўлмаган. Жазирама об-ҳаво Германия, Нидерландия, Франция, Испания, Сербия, Португалия ва бошқа мамлакатларда сув омборларини ва дарёларни қуритяпти. Ёғингарчиликнинг йўқлиги, жазирама иссиқ об-ҳаво ва ер ости сувларининг кескин пасайиб кетиши, кўплаб Европа давлатларида сувдан фойдаланиш учун янада қатъий чекловларни жорий этиш таҳдидини юзага келтиряпти.

Тезкор хабарларнинг янги сонида:

АВГУСТ БОШЛАРИ, 2022

☀️ МАРКАЗИЙ ЕВРОПА

Саёзлашган дарёлар тубида халқ орасида «очарчилик тошлари» деб аталадиган гидрологик белгилар кўрина бошлади. Мисол учун, Чехияда бошланиб, Германия орқали оқиб ўтадиган Эльба дарёсининг тубида, кўп асрлик харсангтош кўринди. Унга немис тилида: «МЕНИ КЎРСАНГ, ЙИҒЛАГИН» деб ёзилган.

ЁЗ, 2022

☀️ ФРАНЦИЯ — ИЧИМЛИК СУВИНИ ЦИСТЕРНАЛАРДА ОЛИБ КЕЛИШЯПТИ

Франция вилоятларининг учдан икки қисми агросаноат инқирозини эълон қилди.

Мамлакатнинг энг узун ва энг чуқур Луара дарёси баъзи жойларда бутунлай қуриб қолди.

☀️ Орлеан аҳолиси дарёнинг ўзани бўйлаб пиёда ўтишлари мумкин. Тулузада Гаронна дарёсини ҳам пиёда кесиб ўтиш мумкин. Дарё суви эндиликда атом станцияларининг реакторларини совута олмаяпди. Энергия таъминоти билан шуғулланадиган компаниялар атом блокларининг қувватини сезиларли даражада камайтиришга мажбур бўлишяпти.

12 августдан бошлаб Франциянинг 93 та департаментида 💧 сувдан фойдаланиш учун турли чекловлар жорий этилди, уларга риоя қилмаганлар 1500 еврогача жарима тўлайди. Маҳаллий ҳукумат вакиллари сувни имкони борича тежашга чақиряпти.

❓ Шундай шароитда, гольф майдонларини суғориш булардан истисно эканлиги ҳақидаги ҳукумат вакилларининг қарори одамнинг ақлига сиғмайди. Табиий савол туғилади, жамиятнинг ҳозирги формати ғалатимасми?

ЁЗ, 2022

💧 ФРАНЦИЯ — ДЕЯРЛИ 10 000 ОДАМ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Энг юқори "қизил" хавф даражаси эълон қилинган департаментларда сувдан фақат овқат пишириш, саломатлик ва ёнғинларни ўчириш учун фойдаланишга рухсат берилди.

🔥 Айтганча, айни пайтда мамлакатда бир нечта йирик, ва ўнлаб кичик ёнғинлар авжида.

Йил бошидан буён Францияда сўнгги 15 йил давомидаги ўртача кўрсаткичлардан анча кўп ҳудудлар ёниб кетди.

ЁЗ, 2022

🔥 ИСПАНИЯДА ҳам назорат қилиб бўлмайдиган ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Мамлакатнинг сув заҳиралари тарихий энг паст 39% гача тушиб кетди.

ЁЗ, 2022

💧 ИТАЛИЯ — 5 ТА ҲУДУДДА ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ. Италиянинг энг катта Гарда кўлидаги сув тарихий паст нуқтага тушди. По дарёсининг қуриши туфайли эса шимолий ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бир нечта муниципалитетлар аллақачон сув меъёрини жорий этишди.

ЁЗ, 2022

💧 БУЮК БРИТАНИЯ — 14 ТАДАН 8 ТА ВИЛОЯТДА ҚУРҒОҚЧИЛИК ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ. Буюк Британия ҳам ўз аҳолисини сувдан фақат жуда зарур ҳолатларда фойдаланишга чақиряпди.

«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022:

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz

E-mail: [email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
videoImg
Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг
10/17/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!