Ушбу мурожаатида «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракатининг расмий вакили доктор Эгон Чолакян Калифорниядаги кучли ёнғинларнинг қурбонларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Шунингдек, видеомурожаатда доктор Чолакян Калифорниядаги ушбу ҳалокатли ёнғинларнинг сабабларини ва оқибатларини таҳлил қилади, Сан-Андреас ёриғи бўйлаб сейсмик фаолликнинг ошиши ва Сибирда магма ўчағининг портлаш хавфи ҳақида изоҳлар беради.
Доктор Чолакяннинг таъкидлашича, инсоният иқлим ўзгариши ва геодинамик жараёнлар сабаб бўлган табиий офатларнинг экспоненциал ўсиш даврига кириб келди. У шаҳарсозликни мослаштириш, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва Сибирдаги магматик ўчоғни бошқариладиган дегазациясини амалга ошириш учун халқаро ҳамкорлик каби шошилинч чораларни кўришга чақиради.
Доктор Чолакян, шунингдек, АЛЛАТРА олимлари томонидан ишлаб чиқилган иқлим модели, юқори даражада аниқ прогнозлаш хусусиятига эга эканига эътибор қаратади. Ушбу модель иқлимий, геофизик, геологик, океанологик ва космик параметрларни ўз ичига олган ўзаро боғлиқ омилларнинг комплексини бирлаштиради. АЛЛАТРА моделининг барча аввалги прогнозлари тўғри экани тасдиқланди ва тасдиқланишни давом этяпди. Жорий огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдириш инсоният учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Egon Cholakian: A Brief Analysis of the Climate Situation https://youtu.be/YRxlCD4q_jk
Earth's Demise: Cosmic Threat and Ocean Destruction https://youtu.be/pAPGRGTqIgI
Шарҳ қолдириш