Иқлим Хаоси: Тўсатдан Юзага Келган Аномалиялар!

11 март 2025

Иқлим тобора кўпроқ янги нохуш сюрпризларни тақдим этяпди. Биз одатда маълум бир иқлим аномалияси бизга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйламаймиз. 5-11 февраль кунлари содир бўлган воқеалар буни яққол номоён қилди.

5 февралдан бошлаб, совуқ ҳаво массалари билан паст босимли тизим Яқин Шарқ мамлакатларини қамраб олди.

Ливаннинг Бекаа водийсида кучли қор сабабли баъзи йўллар ёпилди.

Иорданияда кучли ёмғирлардан мамлакатнинг шимолий ва марказий қисми зарар кўрди. Аджлун минтақасида 1,5 ойлик ёғингарчилик миқдори ёғди.

Маан минтақасида 6 февраль куни кучли қум бўрони кўтарилиб, йўлларнинг ёпилишига сабаб бўлди.

Исроилда бўрон туфайли кескин совуқ тушди. Совуқ уришидан бири киши вафот этди, иккинчиси эса оғир аҳволда касалхонага етказилди.

Эроннинг кўплаб минтақаларини аномал совуқлар, тошқинлар ва қор бўронлари қамраб олди. Гилян провинциясида мисли кўрилмаган ёмғирлар натижасида дарёлар ўз қирғоқларидан чиқиб, йирик тошқинларга сабаб бўлди. Рашт шаҳрида атиги бир суткада рекорд 107 мм ёмғир ёғди.

Кариб денгизида 7,6 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.

Бразилияда ёғган кучли ёмғирлар ва тошқинлар, минглаб одамларга зарар етказган кўплаб кўчкиларга сабаб бўлди.

6 февралдан бошлаб АҚШ кучли қиш бўронларидан зарар кўрди: яхмалак, қор ва торнадо йўлларнинг ёпилишига ва авиарейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Ўрта Атлантика минтақасидаги музли ёмғирдан сўнг, баъзи жойлардаги объектлар 11 миллиметрли муз қатлами билан қопланди.

Кентукки штатидан бир нечта торнадо ўтди. Теннесси штатида эса кучли EF-2 торнадоси икки кишининг ҳаётига зомин бўлди, уч киши турли жароҳатлар олди.

Хитой, 29 кишини тонналаб тупроқ остида қолдирган вайронали кўчки билан тўқнашди.

Японияни рекорд қорлар қамраб олди. Хоккайдо префектурасининг Обихиро шаҳрида бор-йўғи 12 соат ичида 120 см қор ёғди ва мамлакат тарихидаги рекордни янгилади.

Исландияни сўнгги йиллардаги энг кучли бўронлардан бири қамраб олди ва инфраструктурага катта зарар етказди. Бўрон бутун Исландия бўйлаб кўриш мумкин бўлган момақалдироқларни ва чақмоқларни олиб келди. Бу эса субарктик иқлимга эга бўлган мамлакат учун, айниқса қиш фаслида жуда ҳам кам учрайдиган ҳолат.

Россияда кучли антициклон атмосфера босими рекордларини янгилаб, кутилмаган муаммоларни, шу жумладан авиация техникасидаги носозликларни келтириб чиқарди.

Содир бўлган воқеалар яна бир бор, инсоният иқлим билан нималар бўлаётгани ҳақида жуда кам маълумотга эга эканини ва янги табиий аномалияларга тайёр эмаслигини намойиш қилди. Нима деб ўйлайсиз, автомобиль эгаларининг ҳеч бўлмаса биронтаси антициклон уларга шундай муаммолар келтириб чиқаришини олдиндан билганми? Лекин бу энг ёмони эмас. Бизнинг жамиятимизда ҳамма нарса, шу жумладан, критик аҳамиятга эга бўлган инфратузилмалар, табиий ҳодисалар таъсирида ишдан чиқиши мумкин бўлган электроникага боғлиқ.

Ҳозирча биз иқлим фалокатлари ортиб бориши сайин, тобора кўпаядиган яширин хавфларнинг фақат кичик бир қисмини кўряпмиз. Биз яқинлашиб келаётган синовларга тайёр бўлишимиз керак ва бунинг учун сайёрамизнинг илмий салоҳиятини бирлаштириш, иқлим инқирозининг сабабларини чуқур ўрганиш, унинг барча яширин хавфларини аниқлаш ва энг асосийси, уни ҳал қилиш йўлини топишимиз керак.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Сайёра ҳалокат ёқасида: Нега биз энг муҳим имтиҳондан ўта олмаяпмиз?
3/22/2026
videoImg
Ззрайиб бораётган иқлим офатлари шароитида адреналин нархи | 16-22 февраль катаклизмлари, 2026
3/19/2026
videoImg
Аргентинада ёз чилласидаги қор ва «Гарри Бис» пўртанаси: 2026 йил февралидаги иқлим аномалиялари
3/14/2026
videoImg
КАТАКЛИЗМЛАР СИНХРОНЛАШДИ: Европадаги бўронлар, Кариб денгизидаги рекорд совуқ ва Япониядаги қорлар
3/7/2026
videoImg
Фалокат кўрсаткичлари меъёрдан юқори | Нима учун сайёра энди офатларга бардош бера олмаяпти
2/21/2026
videoImg
СОВУҚ ФРОНТ | 2026 йил Иқлимнинг Сайёрага Қилган Зарбасидан Бошланди
2/15/2026
videoImg
Нима учун 2025 йил ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИГАН НУҚТАГА айланди? Сайёранинг Геодинамик Инқирози
2/7/2026
videoImg
ИҚЛИМ ЯКУНЛАРИ 2025 | Ақл бовар қилмайдиган рекордлар ва йўқотилган вақт. 1-ҚИСМ
1/24/2026
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!