Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

Бунёдкор мафкура ва ёш авлод

18-mart, 2022
Шарҳлар

Истеъмолчилик форматидаги умумий инқирознинг зўрайиши ва сайёра бўйлаб иқлим билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашиши, инсониятни ўйлашга мажбур қилмоқда: қандай қилиб яшашни давом этиш ва одамзод кириб қолган боши берк кўчадан чиқиш мумкин? Келгуси авлодларимизнинг тақдири нима бўлади? Дунё бўйлаб ижтимоий фаол одамларнинг аксарияти шундай хулосага келяптики, барчамизнинг келажагимиз бўлиши учун жамиятда ўзгаришлар зарур. Истеъмолчилик форматидан янги форматга — Бунёдкор жамиятга ўтиш керак, ҳамма ҳаммага ғамхўрлик қиладиган, одамлар ўртасида қоғозда эмас, балки амалда Инсон номига лойиқ муносабатлар бўладиган жамиятга. Ўшанда инсониятда омон қолиш ва ягона цивилизацияга айланиш имконияти бўлади.

Ҳар бир жамиятнинг ўз мафкураси бор. 6000 йил давомида инсоният жамиятида ҳукмронлик қилиб келаётган истеъмолчилик формати — бу одамлар ўртасидаги ҳайвоний муносабатлар формати бўлиб, унда зўравонлик, худбинлик, очкўзлик, ҳийла-найранг ва ёлғон ҳукмронлик қилади. Айнан шу нарса инсоният тарихида бахтсизликлар, урушлар, қуллик ва жамиятнинг бой ва камбағалларга бўлинишларини яратган.

Бунёдкорлик формати — бу бирдамлик, ҳамжиҳатлик, ягона инсоний оила формати. Бунёдкор жамият — бу инсон ҳаёти қадрланадиган, ҳар бир инсон туғилиш ҳуқуқига биноан барча зарур асосий эҳтиёжлар билан таъминланадиган, эркинлик ва тенглик ҳукм сурадиган жамият. Бу вайрон қилиш эмас, балки бунёд этиш жамияти. Бу ажратиш эмас, балки бирдамлик жамияти. Бу турли хил тарқоқ бўлган инсон жамоалари эмас, балки ягона умуминсоний цивилизация жамияти.

Бунёдкор жамиятни яратишда, инсоннинг энг яхши маънавий-ахлоқий фазилатларини оммалаштиришга қаратилиши лозим бўлган мафкура жуда муҳим роль ўйнайди. Ва у оммавий ахборот воситаларида тарғиботнинг асоси бўлиши керак: телевидениеда, матбуотда, Интернетда, ижтимоий ва жамоат платформаларида. Инсон номига муносиб, ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳурмат, тинчлик ва дўстликда яшаш — жамиятнинг эҳтиёжига айланиши керак. Бунёдкор жамиятда айнан катта ҳарф билан Инсон фаол позицияни эгаллаши керак.

Янги Бунёдкор мафкурада инсон маънавий ва ахлоқий фазилатлар билан тўйинган бўлиши керак: инсонпарварлик, одамларга ҳурмат, виждонийлик, ростгўйлик, шу билан бирга фидокорона ишларни бажаришга шай бўлиш, ҳар доим ёрдамга келиш, ирқи ва миллатидан қатъий назар барча одамлар билан дўст бўлиш ва дўстликни қадрлаш шулар жумласидан.

Асосий вазифа — бош ҳарф билан Инсонни тарбиялаш. Бундай одамларни тарбиялаш, уларнинг тарбияланиши ва ривожланиши учун шароитлар яратиш керак. Болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларидан бошлаш керак, у ерда мураббийлар, болаларда матонат ва меҳрибонликни ривожлантиришади, яхшиликни ёмонликдан ажратишга ўргатишади, руҳан камол топишга ёрдам беришади. Ёшлар маънавий ва ахлоқий асослар нима эканлигини, ўзини англашни, онгини қандай қилиб тарбиялашни, фидокорона муносабатларда яшашни ва бошқаларга ғамхўрлик қилишдан қувониб яшашни ўрганишлари жуда муҳим.

Албатта, энг аввало одам ўзидан бошлаши керак, ижобий ўзгаришларга ўзи ўрнак бўлиши керак. Оилада, ишда, жамиятда ўзининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиши керак. Биз бошқа одамларга қандай муносабатда бўлсак, бизга ҳам шундай муносабатда бўлишларини истаймизми? Биз ўз фарзандларимизга муносиб ўрнак бўляпмизми? Ахир, атрофимизда доимо болалар бор, болалар эса бизнинг ҳам ижобий, ҳам салбий фазилатларимизни шу заҳоти қайтара бошлайди. Ўзини яхши томонга ўзгартириш, ҳар бир илғор одамнинг вазифаси. Илғор одамлар ўзларини ўзгартира оладилар. Ўзларининг мисолида улар кўплаб одамларнинг юрагида олов ёқишга қодир, сайёрадаги кўплаб одамлар эса инсониятни ўзгартира оладилар.

Айтишларича, дунёда бегона болалар йўқ, ҳамма болалар бизники! Болалар бизнинг умумий келажагимиз. Аммо биз ҳозир ҳеч нарса қилмасак ва жамиятнинг бундай чириган форматида яшашни давом этсак, бизни қандай келажак кутяпти? Бугун дунёда оиласиз болалар ҳали ҳам кўп эканлиги ва болалар безорилиги замонавий жамиятнинг даҳшатли ижтимоий муаммоларидан бирига айлангани бу ғирт шармандалик. Ахир, ота-она меҳрисиз болалик, болалар қалбини майиб қилади. Безориликларнинг пайдо бўлиши ва кўпайишининг асосий сабаби жамиятнинг истеъмолчилик формати, унинг тажовузкорлиги, шафқатсизлиги, қўполлиги, ёлғончилиги. Айнан истеъмолчилик форматидаги шароитлар ҳаётнинг ёмонлашишига, одамлар ўртасидаги худбин муносабатларга, оилалардаги инқирозларга, ахлоқий қадриятларнинг йўқ бўлишига сабаб бўляпди. Одамларнинг бу умумбашарий таназзули эса, энг аввало, болаларда ўз аксини топяпди. Гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб этиш — бу ҳолатлар дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида ҳам кузатиляпти

Жамиятнинг истеъмолчилик форматида авлодлар ўртасида зиддиятлар яратилган, чунки бундай формат дунёни худбинлик асосида идрок этади. Ҳатто оилаларда, ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларда ҳам ўзаро тушунмовчиликлар мавжуд. Кўпинча ривожланган мамлакатларда таълим тизимининг ўқув дастури болаларнинг саломатлиги ва хулқ-атворига таъсир қилади. Болалар билан тарбиявий ишлар олиб борилмайди. Матбуотда ёш авлоднинг элементар инсоний-ахлоқий қоидаларга зид бўлган қилиқлари, тажовузкор, зўравон хатти-ҳаракатлари ҳақида борган сари кўпроқ хабарлар бериляпти. Ота-оналар ўз болалари билан қўпол муомала қилиш ҳолатлари ҳам ортиб боряпти. Бир ўйлаб кўринг, дунёда 80% ёш болалар ҳар куни ота-оналарини ақлий ва жисмоний тажовузлари билан тўқнашади. Нормал маданиятли жамиятда бундай ҳайвоний тажовузкорликка ўрин борми? Буларнинг барчаси инсоний муносабатларнинг маънавий ва ахлоқий асослари бузилганидан далолат беради.

Жамиятнинг истеъмолчилик форматида, ҳатто жуда тарбияли ота-оналар ҳам ўз фарзандларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб этилаётган зўравонлик, тажовуз, ноинсонийликдан ҳимоя қилиш учун кўп ҳаракат қилишади. Соғлом авлодни асраш масаласида психолог ва ўқитувчиларнинг роли жуда катта, чунки уларнинг бурчи «адашган» болалар ва ота-оналарга ёрдам бериш, уларни руҳий азоблардан озод қилиш. Лекин ўз шафқатсизлигидан чириган истеъмолчилик форматида, ҳар томондан салбий ахборот оқими келаётганида, буни ёлғиз ёки тарқоқ гуруҳлар билан амалга ошириб бўладими? Йўқ. Форматни фақатгина биргаликда, келишиб, ўзгартиришимиз мумкин.

Бунёдкор жамиятнинг асосий вазифаси севги, дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ягона инсоният цивилизациясини яратиш. Ушбу янги жамиятда ота-оналар ва болалар ўзаро муносабатларини ўзгартирадилар. Ота-оналар фарзандларининг шахсиятини ривожлантириш, соғлом ва кучли авлодни тарбиялаш учун кўп бўш вақтга эга бўладилар. Болалар эса чинакам эркин инсон бўлиб етишишлари, маънавий-ахлоқий салоҳиятларини тўла ривожлантиришлари, жамият ва атроф-муҳит ҳаётига ижобий ўзгаришлар олиб кирувчи одамлар бўлиб вояга етишишлари учун имкониятга эга бўладилар.

Бу келажак тезроқ келиши учун, биз ҳозирнинг ўзида фаол ҳаракат қилишимиз керак, негаки ҳали ҳам бизда бундай имконият бор. Ушбу босқичда Бунёдкор жамиятнинг ҳақиқий истиқболлари ва имкониятлари тўғрисида барчани хабардор қилиш жуда муҳим. Ахборот тарқатиш босқичисиз ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва инсоният учун муносиб келажак бўлмайди.

Дунёнинг турли мамлакатларидан одамлар аллақачон бирлаша бошлашган. «Глобал Инқироз. Ҳақиқат вақти» конференциясида турли миллатларга мансуб одамлар қанчалар фаол иштирок этганларига, қандай долзарб масалаларни кўтариб, биргаликда ечим излашни бошлаганларига бир эътибор беринг. Конференция дунёнинг 100 зиёд тилларига таржима қилинди. Бу конференция бирлашиш борасидаги ноёб тажриба. Инсоният тарихида илгари бундай ҳамкорлик ҳеч қачон бўлмаган. Ҳақиқат вақти келди! Буларнинг барчаси шундан далолат берадики, биз, биргаликда, ёрқин келажагимизга интилишда, бирдамлик, куч ва умумий эгрегорни шакллантирамиз. Дунёда бундай ижтимоий фаол одамлар қанча кўп бўлса, янги, Бунёдкор жамият форматини барпо этишга қаратилган резонанс шунча кучли бўлади. Келажак ҳар биримизга боғлиқ!

Надежда Орлова

Шарҳ қолдириш