Аввалги конференция ўтказилган вақтдан бери иқлим ўзгаришлари нақадар жадал равишда тезлашаётганини кузатяпмиз. Ҳар куни сайёра бўйлаб қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар қайд этиляпти.
Конференцияда машҳур арбоблар, тадқиқотчилар, олимлар ва турли соҳа мутахассислари иштирок этиб, ривожланиб бораётган иқлим ва экология инқирози сабаблари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади.
Биз яқинлашиб келаётган фалокатни биргаликда тўхтатиш мақсадида мавжуд муаммолар ҳақида инсониятни хабардор қилишга интиляпмиз. Ҳеч қандай чегаралар, ҳеч қандай деворлар иқлим ўзгаришларини тўхтата олмайди.
Умумсайёравий фалокатни фақат Бунёдкор жамият барпо этиш орқали тўхтатиш мумкин. Бунёдкор жамият — омон қолишимиз учун ягона имконият.
Ўз тақдирига, фарзандлари ва яқинлари тақдирига ва бутун инсоният тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонни ушбу Конференцияга таклиф этамиз! Бугунги кунда, инсониятнинг омон қолиши ва сайёрамизни сақлаб қолиш ҳақидаги маълумотдан муҳим ҳеч нима йўқ.
Қўшилинг 4 декабрь куни «ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. ҲАҚИҚАТ ВАҚТИ» онлайн-конференциясига Одамлар Ҳақиқатни қанчалар тез билиб олиши ва бирлашиши ҳозир ҳар биримизга боғлиқ. Инсоният келажаги сизнинг қўлингизда!