Вазият АВЖИГА ЧИҚЯПДИ: вайронагарчиликлар ва ҳалокатлар ҳафтаси!

30 июл 2024

Японияда шу ҳафтада минглаб одамлар шифохоналарга етказилди.

Италиянинг Сицилия оролида транспорт тезлиги 30 км/соат билан чекланди.

АҚШда 120 ёшли кўприк жаҳаннам жазирамасига бардош бера олмади. Жанубий Корея эса рекорд ёғингарчиликлардан чўкяпди: бу ерда бир йиллик ёғингарчилик меъёрининг 10% атиги бир соат ичида ёғди.

3 июлдан 9 июлгача содир бўлган иқлим ҳодисалари ҳақида батафсил маълумотлар бизнинг ҳафталик шарҳимизда.

Барчамиз иқлим билан боғлиқ вазият нақадар жиддий эканини тушунишимиз жуда муҳим. Бироқ кўпчилик ўйин-кулги ва фойда илинжида таваккал қилишни давом этяпди. Сайёҳлар об-ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинган ҳудудларга келишни, бизнес эгалари эса инсон ҳаётига таҳдид борлигига қарамай, фойда кўриш мақсадида бу жойларни эксплуатация қилишни давом эттиришга тайёр.

Дунё тобора ортиб бораётган иқлим муаммоларига дуч келяпди ва ҳар биримиз масъулиятни ўз зиммамизга олиш вақти келди.

Биз жуда яхши кўрган қумдондан чиқиб, улғайиш вақти келди. Ортиб бораётган хавф ҳақида маълумот алмашиш орқали биз нафақат бошқаларга ҳақиқатни тушунишга ва ўз ҳаётларига бепарво бўлишни бас қилишга ёрдам берамиз, балки биргаликда ва ўз вақтида комплексли чоралар кўриш орқали, қандай қилиб иқлим офатларининг сабабларини бартараф этиш ечимини ҳам топа оламиз.

Биз сайёрамиз ва ундаги ҳаёт учун масъулмиз!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!