🌡️Мексикада мисли кўрилмаган иссиқлик тўлқини: иқлим ўзгаришининг оғир ҳақиқати

22 сентябр 2023

🟠 «Чидаб бўлмас даражада иссиқ!»— Бу иборани сўнгги пайтларда мексикаликлар тобора кўпроқ ишлатишяпди. Видеони охиригача кўринг ва бу маълумотлар сизга ҳам таалуқли эканлигини билиб олинг!

ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

☀️ МЕКСИКА: Деярли бутун мамлакат ҳудуди экстремал юқори ҳароратдан азият чекмоқда, ҳарорат эса Цельсий бўйича 30 даражадан 45 даражагача ва ундан ҳам юқорига кўтариляпди. 2023 йилнинг июнь ойида 32 штатдан камида 22-тасида хаво ҳарорати 40 даражадан ошди.

Чидаб бўлмас иссиқлик ҳақида, иссиқлик ортиб бораётгани ва бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бизнинг янги репортажимизда.

Чидаб бўлмас жазирама 10 дан ортиқ одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ой учун юқори ёки ғайриоддий ҳароратли кунларнинг интенсивлиги ва давомийлиги ушбу июнь ойи учун ғайриоддий бўлди.

2023 ЙИЛ

☀️ МЕКСИКА: Мексика ҳудудининг катта қисмида ҳаддан ташқари кучли қурғоқчилик кузатиляпти. Бу катта ташвиш уйғотяпди, чунки у тобора ортиб бораётган сув танқислигини келтириб чиқаряпти. Юқори ҳароратлар даври март ойида бошланган ва прогнозларга кўра октябргача давом этади.

⚠️ Жазирама иссиқ ҳаво қишлоқ хўжалиги секторига таҳдид солмоқда. Камида еттита штат фермерлари бу экинларнинг ҳосилдорлигига сезиларли таъсир кўрсатишидан ва ўз ортидан тухум ёки парранда гўшти каби маҳсулотларнинг нархини ошишига олиб келишидан ҳавотирда.

Биргина Ида́льго ва Керетаро штатларида бу йил қаҳва, маккажўхори, ловия ва жўхори етиштириш учун мўлжалланган 40 000 гектар майдон йўқотилди.

Фермерлар яқин келажакда нафақат сув танқислиги, балки чорва учун озуқа каби ресурслар нархининг ошиши ҳам мумкинлигидан ташвишда.

2023 ЙИЛ

☀️ МЕКСИКА: Ҳозирда мамлакатдаги 700 та муниципалитет ғайритабиий қурғоқчилик шароитларини бошдан кечиряпти. Ҳолбуки, бир неча йил олдин маҳаллий аҳоли бундай ҳодисага дуч келишини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган.

Бу эса нима учун бу масала сизга ҳам таалуқли экан деган саволга жавоб. Ҳозир иқлим ўзгаришлари шу қадар тез содир бўляптики, улар бутун дунёга таъсир қиляпти. Иқлим инқирозини ҳал қилиш учун қолган вақтимиз тобора камайиб боряпти.

📍 Лекин яхши янгилик ҳам бор. Жамиятда барча олимларни ушбу масалани ўрганиш ва ҳал қилиш учун бирлаштиришга ёрдам берадиган шароитларни яратишга ҳали улгуришимиз мумкин. Батафсил маълумотни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» форумида томоша қилинг.

Тарихдаги энг буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрелда «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:

https://creativesociety.com/uz


📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Сайёра ҳалокат ёқасида: Нега биз энг муҳим имтиҳондан ўта олмаяпмиз?
3/22/2026
videoImg
Ззрайиб бораётган иқлим офатлари шароитида адреналин нархи | 16-22 февраль катаклизмлари, 2026
3/19/2026
videoImg
Аргентинада ёз чилласидаги қор ва «Гарри Бис» пўртанаси: 2026 йил февралидаги иқлим аномалиялари
3/14/2026
videoImg
КАТАКЛИЗМЛАР СИНХРОНЛАШДИ: Европадаги бўронлар, Кариб денгизидаги рекорд совуқ ва Япониядаги қорлар
3/7/2026
videoImg
Фалокат кўрсаткичлари меъёрдан юқори | Нима учун сайёра энди офатларга бардош бера олмаяпти
2/21/2026
videoImg
СОВУҚ ФРОНТ | 2026 йил Иқлимнинг Сайёрага Қилган Зарбасидан Бошланди
2/15/2026
videoImg
Нима учун 2025 йил ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИГАН НУҚТАГА айланди? Сайёранинг Геодинамик Инқирози
2/7/2026
videoImg
ИҚЛИМ ЯКУНЛАРИ 2025 | Ақл бовар қилмайдиган рекордлар ва йўқотилган вақт. 1-ҚИСМ
1/24/2026
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!