«Коперник» номли Иқлим ўзгариши хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилнинг ёзи ўтган йилларга нисбатан сезиларли ўзгаришлар билан кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди.Show more
2–7 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🌀 БРАЗИЛИЯ: Бразилия ҳудудидан ўтган тропик бўлмаган циклон оқибатида жанубий Риу-Гранди-ду-Сул ва Санта-Катарина штатларида дўл, сув тошқинлари ва кўчкилар билан кучли ёмғирлар бошланди. Дарёлар сатҳининг тез кўтарилиши ўн ярим мингдан ортиқ одамларни зудлик билан ўз уйларини тарк этишларига сабаб бўлди.
Сентябрь ойининг биринчи хафтасида дунё бўйлаб содир бўлган воқеалар ҳақида бизнинг янги репортажимизда:
2–4 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🌀 ИСПАНИЯ: «Дана» деб ном олган бўронли тизим Испаниянинг катта қисмига жала ёмғирларини ва кучли шамолларни олиб келди. Кенг кўламли сув тошқинлари энергетика ва транспорт инфратузилмасига, уй-жойларга ва қишлоқ хўжалигининг катта майдонларига зарар етказди. Қурбонлар ва бедарак йўқолганлар бор.
3 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🌊 ТУРКИЯ: Туркия бир вақтнинг ўзида иккитата балога — олов ва сув балосига дуч келди. Жала мамлакатнинг кўплаб вилоятларида ҳаётни издан чиқарди. Қора денгиз минтақасида йирик сув тошқини содир бўлди. Шиддатли оқимлар сув босган йўллардаги машиналарни ағдариб юборди.
4 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🔥 ТУРКИЯ: Стамбул вилоятининг Малтепе туманидаги ўрмонли ҳудудларда тез тарқаладиган ёнғин бошланди. Ёнғин турар-жой биноларига таҳдид солди. Маҳаллий аҳоли ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчиришда ёрдам беришди.
5–6 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🌊 ТУРЦИЯ: Икки кундан кейин сув тошқинлари Туркиянинг пойтахти Станбулни қамраб олди. Икки мингга яқин уй, дўкон ва маъмурий биноларни сув остида қолди. Оғир об-ҳаво 2 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 30 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди.
4–7 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ💦 ЮНОНИСТОН: Ўша куни Эгей денгизидан «Даниэль» бўрони келди - кучли момақалдироқли жала бир неча кун давомида тўхтамади. Қурбонлар ва бедарак йўқолганлар ҳақида хабар берилди. Бўрон келтирган зарар ҳали баҳоланмади.
3–4 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🌀 ТАЙВАНЬ: «Хайкуй» тўфони Тайвань шарқидаги Тайдун округига зарба берди.Баъзи жойларда тезлиги соатига 195 км бўлган шамол дарахтлар ва металл конструкцияларни осонлик билан ағдариб ташлади.
5–6 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🌀 ХИТОЙ: Бир кун ўтиб «Хайкуй» тўфони Хитойнинг Фуцзян провинциясидаги кўплаб шаҳарларга ўта кучли ёмғир олиб келди.Табиий офат одамларнинг ҳалок бўлишига ва 114 000 дан ортиқ одамнинг эвакуация қилинишига сабаб бўлди.
7–8 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🌀 ГОНКОНГ: «Хайкуй» тўфони оқибатида келиб чиққан кучли ёғингарчиликлар қўшни Гонконгда кенг кўламли сув тошқинларни келтириб чиқарди.
2 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ💠 ГРУЗИЯ: Катталиги муштумдай келадиган дўл ва кучли шамол узумзорлар ва деҳқончилик майдонларига зарар етказди.Уйларнинг томлари, автомобиллар ва электр узатиш линиялари шикастланди.
8 СЕНТЯБРЬ, 2023 ЙИЛ🆘 МАРОКАШ: 8 сентябрь куни Марокашда 6,8 ёки бошқа маълумотларга кўра 7 магнитудали камёб зилзила содир бўлди. Зилзила мамлакат марказида содир бўлди. Унинг эпицентри машҳур сайёҳлик ва иқтисодий марказ Марракеш яқинида жойлашган эди. Бу камида сўнгги 120 йил ичида рўй берган энг кучли зилзила! ЖССТ маълумотларига кўра, Марракеш ва унинг атрофидаги ҳудудларда 300 000 дан ортиқ одам жабр кўрди.
🔹 Лекин нима учун халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТ ҳам, иқлим ўзгариши муаммосини ҳал қилиш учун ягона глобал илмий марказ яратиш ташаббусини ҳали ҳам илгари сурмади?
🔹 Нима учун ҳалигача глобал Қутқарув Хизмати йўқ ва иқлим офатларидан жабр кўрганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатишнинг самарали иқтисодий модели ишлаб чиқилмаган?
Иқлим билан боғлиқ вазият ёмонлашяпди ва бу муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли - бу дунёнинг етакчи олимларининг шошилинч ҳамкорлиги.
Тезкор равишда жавоб қайтариш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш оқибатида эса иқлим цербери кун сайин олиб кетаётган кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Шарҳ қолдириш