2024 йилнинг 11 май куни Чехия пойтахти Праганинг Люцерна саройида замонамизнинг энг долзарб ва ўткир мавзусига — иқлим инқирозига бағишланган глобал тадбир бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбирда турли соҳалардан мутахассислар, академик ҳамжамиятлар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти вакиллари, ҳамда, дунёнинг 35 дан зиёд мамлакатларидан «АЛЛАТРА» ҳаракати ва «Бунёдкор жамият» лойиҳаси кўнгиллиларининг делегациялари иштирок этди.
✅ Ушбу муҳим тадбир доирасида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилди:
🌐 Табиий офатлар сонининг шиддат билан ўсиши ва иқлимга қарши кураш доирасидаги БМТнинг кўмаги ёрдамида ушбу ўткир муаммонинг ечимини жамоа бўлиб излаш
🌐 Инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш
🌐 Демократияни сақлаш
Европа Иттифоқига қилган ташрифи чоғида разведка ўқитувчиси ва миллий хавфсизлик эксперти Эгон Чолакян, «АЛЛАТРА» ҳаракати иштирокчиларининг глобал йиғилишида иштирок этди. Ўзининг мурожаатида у Қўшма Штатларнинг энг юқори даражаларида «АЛЛАТРА» ҳаракатининг вакили бўлишини айтиб, иштирокчиларга уларнинг фаол ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
«АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати Президенти Марина Овцинова (АҚШ) ҳаракатнинг барча иштирокчиларига уларнинг қатъиятлилиги ва глобал иқлим таҳдидларидан холи бўлган хавфсиз келажакни яратиш йўлидаги умумий мақсадга содиқлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Ушбу кенг кўламли тадбирда «Бунёдкор жамият» халқаро лойиҳаси Президенти Ольга Шмидт (АҚШ) ҳам сўзга чиқди. У ўз нутқи давомида шундай деди: «Лойиҳа иштирокчиларининг Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар орқали биз иқлим инқирозини бартараф этиш учун шароит яратиб, барча одамлар учун барқарор ва фаровон келажакни қуришимиз мумкинлигини кўрсатади».
Иқлим тадқиқотлари бўйича ҳисоботларни иқлим ўзгариши бўйича мутахассис Джон Ан ва иқлим ўзгариши масалалари бўйича мустақил тадқиқотчи Талий Шкурупий тақдим этишди.
«АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати ва «Бунёдкор жамият» халқаро лойиҳаси БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлайди ва БМТнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги ҳаракатларининг муҳимлигини тан олади. Улар ўз олдига иқлим ўзгаришига таъсир қиладиган омиллари ҳақида жамоатчилик билан мулоқот қилишда фаол иштирок этишни ва инсон фаолиятининг ушбу жараёнга қилган таъсирининг муҳимлигини таъкидлашни мақсад қилган.
Ушбу муҳим тадбирни ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшган ва унда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Биз биргаликда демократик давлатларни, инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилишимиз ва ортиб бораётган иқлим инқирозини енгишимиз мумкин.
«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz
✅ «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракатнинг расмий ресурси: https://allatra.tv/uz
📩 [email protected]
Шарҳ қолдириш