«ГЛОБАЛ ИСИШ» «ГЛАБАЛ СОВУШГА» АЙЛАНИШИ МУМКИНМИ?

4 июл 2023

Сўнгги йилларда экстремал ҳароратлар бизни борган сари одатдаги иқлим шароитимиздан узоқлаштирмоқда.Show more
2023 йилнинг май ойида ҳарорат аномалиялари Жанубий ва Шарқий Осиё ҳудудларини қамраб олди.
2023 ЙИЛ, МАЙ ОЙИ☁️ ҲИНДИСТОН: Ҳиндистон метеорология департаменти маълумотларига кўра, Деҳлида 36 йил ичидаги энг совуқ май ойи қайд этилган. Одатда бу ойда кенг тарқалган жазирама тўлқинлари пойтахтнинг фақат айрим қисмларига қисқа вақт давомида таъсир қилган.
💦 Ғайриоддий ҳароратга қўшимча равишда, шаҳарда рекорд даражадаги 111 мм ёмғир ёғди, бу эса худди шу даврдаги кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан анча юқори.Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бундай об-ҳаво илгари май ойида кузатилмаган.
2023 йил май ойининг ҳарорат аномалиялари ҳақида янги дастуримизда томоша қилинг
2023 ЙИЛ, МАЙ ОЙИ☀️ ХИТОЙ: Хитойда ҳам баҳорнинг сўнгги ойи мамлакатнинг кўплаб минтақалари аҳолисига ёқимсиз кутилмаган ҳодисалар келтирди. Бу давр жанубий вилоятларда одатда булутли ва ёмғирли, шимолий ҳудудларда қуруқ ва қуёшли бўлади. Аммо ҳозир бунинг акси бщляпди. Ва бу об-ҳаво ҳолати «ўта ғайритабиий» деб аталади.Мисол учун, жанубий Гуандун провинсиясининг олтмишдан ортиқ шаҳар ва туманларида май ойи тарихдаги энг юқори ҳарорат бўйича маҳаллий рекордлар янгиланди.⚠️ Баҳорнинг охирига келиб жуда кам ёғингарчилик юқори ҳароратлар билан биргаликда мамлакат жанубидаги катта ҳудуднинг юқори ва экстремал қурғоқчилик зонасида бўлишига олиб келди.
2023 ЙИЛ, МАРТ-МАЙ ОЙЛАРИ☀️ ЯПОНИЯ: Японияда ўтган баҳор мамлакатда иқлим статистикаси бошланганидан бери энг иссиқ бўлди. Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, мартдан майгача ўртача ҳарорат сўнгги 30 йилдаги худди шундай уч ойлик даврдаги ўртача кўрсаткичдан 1,5°C кўпроқ юқори бўлган.
2023 ЙИЛ, МАЙ ОЙИ☁️ АВСТРАЛИЯ: Жанубий яримшар ҳам экстремал ҳароратлардан четда қолмади. Май ойида Австралияни ғайриоддий совуқ ҳаво қамраб олди; 100 дан ортиқ об-ҳаво станциялари рекорд даражадаги паст кўрсаткичлар ҳақида хабар беришди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, «иқлим сезиларли ўзгаришларни кўрди». Шимолий ҳудудлар, жумладан, тропик Квинсленд, ғайриоддий совуқларни бошдан кечирди, жануби-шарқда еса бир неча маротаба қор ёғди.Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ўртача ойлик ҳарорат кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан паст эди. Шундай қилиб, Брисбенда Май ойи 29 йил ичидаги энг совуқ, Сиднейда эса 53 йил ичидаги энг совуқ бўлди. Кечалари айниқса совуқ эди. Баъзи ҳудудларда минимал ҳарорат ўртача кўрсаткичлардан 5-10°C пастроқ бўлди.
Аномал совуқлар «глобал исиш» назариясига қандай мос келади? Уларни шунчаки «иқлим сюрпризи» деса бўладими?Австралия Миллий Университети маълумотларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида йиллик аёзли кунлар сони кўпайган. Шарқий қирғоқда аёз даврининг эрта бошланиши ва кечроқ тугаши кузатиляпти. Аёзнинг зарари Австралия дон саноатига йилига камида 400 миллион долларлик зарар етказяпти. Аммо муаммо фақат моддий зарарда эмас. Фермерлар, инвесторлар ҳам, барча одамлар ҳам иқлим ўзгариши ҳақида ишончли маълумотга муҳтож, чунки бизнинг ҳаётимиз ва сайёрамизнинг келажаги бевосита унга боғлиқ.
2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн-форумида тарихдаги энг оламшумул воқеа содир бўлди
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
videoImg
Нима Ер иқлимини физика қонунларидан четга чиқишга мажбур қилмоқда?
5/2/2026
videoImg
Европадаги энг йирик кўчки | Катта ҳудудлар кўз ўнгимизда вайрон бўлишига нима сабаб бўлмоқда?
4/26/2026
videoImg
Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?
4/23/2026
videoImg
ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди
4/16/2026
videoImg
Канар оролларида қор ва бир ҳафтада 3 та мегабўрон! Нимага табиий офатлар зўраймоқда?
4/12/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]