Эгон Чолакяннинг Байден, Си Цзиньпин ва Путинга шошилинч мурожаати

19 август 2023

Дунёнинг учта етакчи давлат раҳбарларига олимнинг очиқ мурожаати: АҚШ Президенти жаноб Джо Байден, Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзиньпин ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга.

Гарвард университети, CERN ва NASA билан ҳамкорликда ишлаган ва АҚШнинг тўртта президенти билан яқиндан ҳамкорлик қилган фанлараро олим Эгон Чолакян зудлик билан жаҳон лидерлари ва оммавий ахборот воситаларига миллий хавфсизликдан юқори турган умумжаҳон хавфсизлик масаласи борасида мурожаат қилди. Эгон Чолакян ўзининг шошилинч очиқ мурожаатида инсоният бугунги кунда тўқнашган иқлим таҳдидининг кўламига ишора қилиб, алоҳида давлатларнинг ҳозирги иқлим катаклизмлари ва уларнинг оқибатларини мустақил равишда енгишга уринишларининг ожизлигини таъкидлади. Эгон Чолакян уч жаҳон лидерларига мурожаат қилар экан, фақат глобал жипслашув бутун инсониятга ўн йилдан камроқ вақт қолган умумсайёравий миқёсидаги офатнинг олдини олиш имкониятини беришини таъкидлади.

Ўзининг очиқ мурожаатида Эгон Чолакян одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун бугунги кунда амалга оширилиши мумкин бўлган аниқ амалий қадамларни таклиф қилди. Эгон Чолакян дунёнинг учта лидерига мурожаат қилар экан: "Бугун бутун дунё тақдири сизнинг қўлингизда. Ҳаммаси сизнинг умумий қарорингизга боғлиқ. Агар бирлашишга куч топиб, ўз вақтида чора кўрсангиз, инсониятнинг келажаги бўлади" - деди.

➡️ Ушбу видео бизнинг каналимизда қўйилишига сабаб, унда иқлим инқирозини ҳал қилиш тўғрисидаги ўта муҳим маълумотлар бор бўлиб, улар бутун инсониятнинг омон қолишига таалуқли.

Видео кўпайтириш ва тарқатиш учун асосий манбада берилган рухсатнома асосида қўйилди:

http://earthsavesciencecollaborative.com
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!