Арктикадаги зилзила: бутун дунё учун огоҳлантириш!

21 март 2025

Камдан-кам учрайдиган зилзила Сибирь Арктикасини ларзага келтирди ва нафақат Россия, балки бутун дунё учун юзага келаётган янги хавф-хатарлар ҳақида саволларни юзага келтирди. Шу вақтнинг ўзида бошқа ҳудудлар рекорд даражадаги ёмғирлар, ёнғинлар ва бўронлардан азият чекяпди.

Ушбу видеода Сизга 26 февралдан 4 мартгача содир бўлган табиий офатларнинг обзори тақдим этилади.

Испания

Февраль ойининг охиридан бошлаб Испанияни кучли ёмғирлар, қорлар ва тошқинлар қамраб. Мурсия, Андалусия ва Валенсия минтақаларида рекорд даражадаги ёмғирлар ёғди. Кастельон провинциясида ёғган ёмғирлар миқдори 258 л/м² ташкил этди. Лоркада сув босган дарёнинг ўзанидан ўтмоқчи бўлган одам ҳалок бўлди. Сорияда эса 500 га яқин машиналар тиқилиб қолди.

Япония

26 февраль куни Офунато шаҳрида 2100 гектар майдонни қамраб олган ўрмон ёнғини бошланди. Ёнғинни ўчиришга деярли 1700 киши ва 18 та вертолётлар жалб қилинди. 84 та бино вайрон бўлди, бир киши ҳалок бўлди.

Февраль ойида Офунатода рекорд даражада кам ёғингарчилик қайд этилди — меъёрнинг 10 фоизидан ҳам кам. Бу ёнғин хавфини кучайтирди.

«Гаранс» тропик циклони.

28 февраль куни «Гаранс» тропик циклони Реюньон оролига келиб урди. Тезлиги 214 км/соатга етадиган шамоллар ва кучли ёмғирлар инфратузилмаларни вайрон қилди. 180 000 та хонадонлар электрсиз, сувсиз ва алоқасиз қолди. 4 киши ҳалок бўлди.

Жанубий ярим шар

25 февраль куни Ҳинд ва Тинч океанларида бир вақтнинг ўзида 6 та тропик циклон қайд этилди. Бу сўнгги бир неча ўн йил ичида қайд этилган биринчи шундай ҳолат бўлди. Жорий мавсум аномал даражада қизғин бўлди — ҳаммаси бўлиб 22 та циклон қайд этилиб, уларнинг умумий энергияси меъёрдан 30% юқори (АСЕ шкаласи бўйича) эди.

Афғонистон

25 февралдан бери Афғонистонда кучли ёмғирлар, қорлар ва тошқинлар кузатиляпди. 46 киши ҳалок бўлди, 200 дан кўп уйлар вайрон бўлди. Февраль ойида Фарах вилоятида дўл билан ёғган ёмғир, тоғга кўтарилаётган бир нечта сайёҳларнинг ҳаётига зомин бўлди. 1 март куни Урузгонда кўчки тушиб, битта уйни вайрон қилди.

АҚШ

Март ойининг бошида Жанубий ва Шимолий Каролинада ўрмон ёнғинлари бошланди. 1 март куни Каролина ўрмонида ёнғин 650 гектар майдонга тарқалди. Аҳоли эвакуация қилинди. Шамол ва тутун кўриш масофасини пасайтирди, мактаб дарслари эса ёпиқ хоналарга кўчирилди.

Ҳиндистон

Февраль ойининг охирида Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штатида кучли ёғингарчиликлар ёғиб, тошқинларга, кўчкиларга ва селларга олиб келди.

400 дан кўп йўллар, шу жумладан, тўртта миллий автомагистраллар ёпилди. 28 февраль куни Уттаракханд штатидаги Мана қишлоғи яқинидаги қурилиш майдончаси катта қор кўчкиси остида қолди. 54 кишини тонналаб қор босиб қолди. 46 кишини қутқаришга муваффақ бўлишди, 8 киши ҳалок бўлди.

Россия

Приморье ўлкасида ёнғинлар одатдагидан 2 ҳафта олдин бошланди. Ёнғин 18 та бинони вайрон қилди. Йил бошидан бери Приморье ўлкасида 14 000 гектардан зиёд майдонни қамраб олган 131 та ўрмон ёнғинлари қайд этилди.

2025 йилнинг бошидан бери Россияда, шу жумладан, унинг Арктика қисмида сейсмик фаоллик кучайди. Аммо 2 март куни Красноярск ўлкасининг Арктика доирасидан ташқарида содир бўлган М5,0 зилзила алоҳида эътиборга лойиқ. Зилзила эпицентри Норильск шаҳридан 650 км узоқда эди.

Бундай кучли зилзила — сейсмик жиҳатдан тинч Таймир минтақасига хос эмас. VolcanoDiscovery порталининг маълумотларига кўра, бу, ушбу ҳудудда 1900 йилдан бери қайд этилган биринчи зилзила бўлди.

Нимага айнан шу зилзилага алоҳида эътибор қаратиш керак ва у нафақат Сибирь, балки бутун дунё учун қандай хавф-хатардан дарак бераётгани ҳақида – бизнинг ушбу дастуримизда томоша қилинг.
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!