Аномал жазирама 2022 → ҚУРҒОҚЧИЛИК ВА ЁНҒИНЛАР. Америка ва Латвиядаги тошқинлар ва бўронлар | 2023

3 феврал 2023

«Бу ерни ҳаммасини сув эди, қаергача келганини айтиш қийин. Тахминан кир ювиш машинасигача кўтарилди» - Латвиялик гувоҳ яқинда бўлиб ўтган тошқин ҳақида шундай деди.

ЯНВАРЬ, 2023 ЙИЛ

🌊ЛАТВИЯ, ЕКАБПИЛС:

2023 йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида, мамлакатнинг жануби-шарқида, сўнгги 40 йил ичидаги энг кучли сув тошқини содир бўлди.

Сув сатҳи 9 метрга кўтарилди, бу эса шаҳарни фалокатдан зўрға қутқариб қолган маҳаллий тўғон учун максимал чегара.

Тезкор хабарларнинг янги дастурида гувоҳларнинг ҳикоя ва тафсилотлари билан танишинг.

12 ЯНВАРЬ 2023 ЙИЛ

🌀 АҚШ: АҚШнинг жануби-шарқидаги бир нечта штатларга кучли бўронлар ва 30 дан ортиқ торнадо келиб урди. 50 дан ортиқ уйларни вайрон бўлди.

Бўрон камида 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 12 тадан ортиқ одам жароҳат олди.

Уйлар, дарахтлар ва электр узатиш линияларининг қолдиқлари баъзи йўлларнинг ёпилишига сабаб бўлди.

16 ЯНВАРЬ 2023 ЙИЛ

🌀 АҚШ: АҚШнинг КАЛИФОРНИЯ штатида яна бир йирик бўрон содир бўлди. Кучли шамол билан бирга ёғган тўхтовсиз ёғингарчилик, ўз ортидан ўнлаб қулаган дарахтларни ва сув босган кўчаларни қолдирди.

ЁЗ 2023 ЙИЛ

☀️ ЕВРОПА: Европадаги аномал жазирама 2022 йилдаги энг ҳалокатли метеорологик ҳодиса бўлди! Июнь-август ойларидаги доимий иссиқлик тўлқинларидан камида 26000 киши ҳалок бўлди.

🔥 Қурғоқчилик кучли ёнғинлар билан бирга келди. 2022 йил Европада, сунъий йўлдошлар ёрдамидаги ўлчовлар олиш бошланганидан бери биринчи маротаба, ёниб кетган майдонлар 770 000 гектардан ошди. Бу ўтган йиллардаги ўртача кўрсаткичлардан деярли 3 баравар кўп.

МАРТ – СЕНТЯБРЬ 2022 ЙИЛ

🆘 ШАРҚИЙ АФРИКА

2022 йилнинг ёзида Европа аҳолиси кучли қурғоқчиликни бошдан кечираётган бир пайтда, Африка аҳолиси аллақачон унинг ҳалокатли оқибатларидан азият чекяпти.

Африка мамлакатларида кетма-кет беш йилдан бери ўртача меъёрлардан кам ёғингарчилик ёғяпти. Октябрь ойининг холатига кўра Сомали, Кения ва Эфиопияда 36 миллиондан зиёд одам сувсизлик, касалликлар ва озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида. Одамлар ҳар куни очликдан ўляпти!

ЁЗ 2022 ЙИЛ

🟠 ХИТОЙ Хитой рекорд даражадаги узоқ ва кучли иссиқлик тўлқинини бошдан кечирди.

Евросиёдаги энг узун ва энг кўп сувга эга бўлган Янцзи дарёсидаги сув сатҳи рекорд даражада паст нуқтага тушиб кетди, унинг ўнлаб ирмоқлари қуриб қолди.

2022 ЙИЛ

💥 АҚШ: Октябрь ойида эса Politico газетаси Қўшма Штатларнинг континентал қисмини 80 фоизида ғайриоддий қуруқ шароитлар ёки умуман қурғоқчилик кузатилгани ҳақида хабар берди.

Ҳозир иқлим ўзгариши оқибатларининг кескинлашиши тобора яққол номоён бўляпти. Баъзи ҳудудларда одамлар ғайритабиий ёғингарчиликдан, бошқаларда эса экстремал қурғоқчилик ёки бошқа турдаги табиий офатлар таъсиридан азият чекишяпти.

📍 Шу сабабли, иқлим билан содир бўлаётган воқеаларнинг сабабларини ўрганиш ва одамларнинг ҳаётини ва сайёрамиз ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берадиган технологияларни жорий қилиш учун бутун илмий ҳамжамиятнинг фанлараро ёндашувидан фойдаланиш жуда муҳим.

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти»:


https://creativesociety.com

E-mail: https://creativesociety.com

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!