29 май куни Исландиядаги Рейкьянес ярим оролида яна вулқон отилиши бошланди. Узунлиги тахминан 3,4 км бўлган Сундхнук кратери яқинидаги ёриқдан лава отилиб чиқа бошлади. Отилиш бошланишидан 2 соат олдин Норвегия метеорология агентлиги магма чиқишини прогноз қилди. Шундан сўнг Гриндавик шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва аҳоли зудлик билан эвакуация қилина бошланди.
Олимларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, энг кучли отилишлар вақтида
лаванинг ҳажми секундига 2 000 куб метрга етди.
Исландиядаги Рейкьянес ярим оролида вулқон отилиши, 29 май 2024 йил
Исландия метеорология бюросининг деформацияларни ўлчаш бўлими бошлиғи Бенедикт Гуннар Офейгссон вазиятни қуйидагича изоҳлади: «Бу даҳшатли тезлик эди. Бу биз аввал кўрганимиздан анча катта тезлик бўлди... Ундан қочиб қутилишнинг иложи йўқ».
Вулқон отилишидан олдин бир қатор силкинишлар серияси содир бўлди: ушбу ҳодисадан атиги 7 кун олдин, Сундхнукс кратерлар серияси яқинида 400 га яқин зилзилалар қайд этилди. Улар орасида энг кучли зилзила 2,2 магнитудага тенг бўлди.
Бу Рейкьянес ярим оролида 2021 йилнинг март ойидан бери содир бўлган саккизинчи отилиш бўлса, Сварценги тизимида сўнгги олти ой ичида содир бўлган бешинчи отилиш бўлди.
31 майдан бошлаб бир неча кун давом этган кучли ёмғирлар Германия жанубига ҳалокатли тошқинларни олиб келди. Табиий офат оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди.
Мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бавария ва Баден-Вюртемберг федерал штатлари энг кўп зарар кўрди, Бавариянинг учта минтақаси: Аугсбург, Айхах-Фридберг ва Гюнцбургда табиий офат ҳолати эълон қилинди.
Кўплаб тўғонлар вайрон бўлгани сабабли, аҳоли пунктларини сув босди.
Бутун шаҳарлар
бир неча метр
сув остида қолди.
Аҳоли яшайдиган мавзелар арвоҳлар шаҳрини эслата бошлади.
Германияда кенг кўламли тошқин, июнь 2024 йил
Трассалар ва темир йўл участкалари сув остида қолди ва ўтиб бўлмайдиган бўлиб қолди.
Юқори Бавариянинг Фрайзинг туманида экологик фалокат юз берди ― тошқин натижасида бузилган цистерналардан мазут оқиб чиқиб кетди. Нефть доғини ҳаводан кўриш мумкин бўлди.
2 июнь куни Баден-Вюртембергдаги кўчки туфайли, Швебиш-Гмюнд шаҳри яқинида йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетди. Вагонлар ағдарилиб кетмагани туфайли 185 нафар йўловчиларнинг ҳеч бири зарар кўрмади.
Баден-Вюртембергдаги кўчки трассанинг бир қисмини қоплаб, ўтиб кетаётган автомобилни босиб қолди
Кўчки трассанинг бир қисмини қоплаб, ўтиб кетаётган автомобилни босиб қолди. Ҳайдовчи мўъжизавий тарзда омон қолди.
31 май куни Бавариядаги Зигмарсцелль округида бир суткада 134,8 мм ёмғир ёғди. Ваҳоланки, ушбу ҳудудда май ойи учун ўртача ёғингарчилик меъёри 106,1 мм. Одамларни қайиқларда, баъзиларини эса ҳатто вертолётларда қутқаришга тўғри келди.
Жабрланган ҳудудлардан 6 000 дан зиёд одамлар эвакуация қилинди.
4 июнь куни Қуйи Бавариянинг Пассау шаҳрида ёғингарчилик билан боғлиқ вазият
ёмонлашгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Дунай дарёси прогноз қилинган 10 метрдан ошиб кетди. Тошқин сабабли Пассау кўчалари ва майдонлари ёпилди, мактабларда дарслар бекор қилинди. Транспорт ҳаракати издан чиқди.
Тошқин туфайли Қуйи Бавариянинг Пассау шаҳридаги кўчалар ва майдонлар ёпилди
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 60 000 дан зиёд қутқарувчилар жалб қилинди.
Статистик маълумотларга кўра, Германияда бундай кўламдаги тошқинлар юз йилда бир маротаба содир бўлиши керак. Аммо сўнгги йилларда бундай ҳодисалар бир неча йил оралиғида содир бўляпди.
29 майдан бошлаб бир ҳафта давомида Россиянинг Европа қисмида бир қатор кучли бўронлар содир бўлди. Шимолдаги Архангельскдан тортиб, то мамлакат жанубидаги Доғистонгача бўлган улкан ҳудуд катта дўл, кучли шамол ва аномал ёғингарчиликдан азият чекди.
Табиий офатлар қуйидаги ҳудудларга зарба берди: Карачай-Черкессия Республикаси, Ставрополь ўлкаси, Краснодар ўлкаси, Курск вилояти, Псков вилояти, Бошқирдистон Республикаси, Москва вилояти, Нижний Новгород вилояти, Курган вилояти, Калининград вилояти, Волгоград вилояти, Ярославль вилояти, Владимир вилояти, Брянск вилояти, Карелия Республикаси, Ленинград вилояти, Татаристон Республикаси, Архангельск вилояти, Тамбов вилояти, Самара вилояти, Воронеж вилояти, Калмикия Республикаси, Доғистон Республикаси.
Россиянинг Европа қисми бир қатор кучли бўронлардан зарар кўрди
30 ва 31 май кунлари баъзи жойларда товуқ тухумидай келадиган катта дўл Kраснодар ва Ставрополь ўлкаларига зарба берди.
Баъзи жойларда дўл шу қадар кучли бўлганидан, ер муз қатлами билан қопланди. Катта дўл машиналарга ва уйларнинг томларига зарар етказди. Дўл қишлоқ хўжалиги экинларини ҳам вайрон қилди.
Ставрополь ўлкасининг бир неча туманларида бир суткада бир ойлик ёғингарчилик меъёрининг 60% ёғди. Қишлоқлардан бирида кучли шамол бетон фундаментли реклама конструкциясини ва қуёш панелларининг бир қисмини ағдариб юборди, баъзи уйларнинг томларини учириб кетди, дарахтларни газ қувурлари ва электр тармоқлари устига қулатди. 9 000 га яқин одам электр таъминотисиз қолди.
31 май куни Черкесск шаҳрида кенг кўламли табиий офат туфайли бир киши ҳалок бўлди ва ўттизга яқин киши жароҳат олди. Минора кранлари шамол кучига бардош бера олмади. Юзлаб машиналар ва 600 дан кўп бинолар зарар кўрди.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу бўрон Карачай-Черкессияда
сўнги 20 йил ичида
содир бўлган энг кучли бўрон бўлди.
Черкесскда бўронли шамол туфайли минора кранлари ва улкан дарахтлар қулаб тушди
31 май куни Москвада аномал жазирама тўлқинидан кейин ёмғир бошланди. Пойтахтнинг ғарбий қисмидаги Красногорск туманида бир неча соат ичида бир ойлик ёғингарчилик меъёрининг 45 % ёғди. Жала ёмғири чақмоқ ва кучли момақалдироқ билан бирга келди. Москва яқинидаги Балашихада чақмоқ уриши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
2 июнь куни шаррос ёмғир Калининград шаҳрининг кўчаларида ва хиёбонларида тошқинларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Биноларнинг подволлари ва пастки қаватлари сув остида қолди. Савдо марказларида шифтлардан сув оқиб тушди. Кўплаб машиналар томларигача сув остида қолди.
Калининградда автомобиллар томигача сув остида қолди
Хитойда иқлим офатлари деярли ҳар куни содир бўляпди.
30 май куни кундузи Пекиндаги об-ҳаво бир неча сония ичида тўсатдан ўзгарди. Пойтахт аҳолиси ижтимоий тармоқларда қуёшли кун тўсатдан тунга айлангани, кучли ёмғир, момақалдироқ ва тезлиги 37 м/с дан ошадиган бўронли шамоллар бошлангани ҳақида ўз таассуротлари билан бўлишишди.
Шамол катта дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади. Уларнинг кўпи машиналар устига қулаб, йўлларни тўсиб қўйди. Йўловчилар устига уйларнинг томларидан плиткалар ва черепицалар тушди. Кучли шамол осмонўпар бинонинг фасадини тозалаётган саноат альпинистлари учун кутилмаганда бошланиб, уларни катта баландликда чайқалишларига сабаб бўлди. Мўъжизавий тарзда улар ҳеч қандай жароҳатларсиз, эсон-омон ерга тушишга муваффақ бўлишди.
Пекиндаги довулли шамол одамларни йиқитди ва саноат альпинистларини катта баландликда чайқатди
1 июнь куни «Маликси» тўфони, Гуандун провинцияси қирғоқларига одатдагидан деярли бир ой олдин келиб урди.
Фэншань уездида 2 июндан бери давом этаётган кучли ёмғирлар келтириб чиқарган кенг кўламли тошқинлар сабабли, Гуанси провинциясида энг юқори огоҳлантириш даражаси эълон қилинди.
Хитойнинг Гуанси провинциясида кенг кўламли тошқин
Тошқинлар Хитойнинг кўплаб ҳудудларини қамраб олди. Вилоят сув хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, 5 июнь ҳолатига кўра, мамлакатнинг 37 та дарёсида сув сатҳи критик даражадан ошиб кетган, баъзи жойларда 2 метрдан кўп.
Биргина Гуанси-Чжуан вилоятида кучли ёмғирлардан 23 000 кўп одам жабр кўрди.
3 июнь куни эрта тонгда Япониянинг Исикава префектурасидаги аҳоли 5,9 магнитудали янги кучли зилзиладан даҳшатга тушди. Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Ното минтақасида, тахминан 10 км чуқурликда бўлган. Биринчи силкинишдан бир неча дақиқа ўтгач, 4,8 магнитудали яна бир силкиниш содир бўлди.
Сейсмик ҳодисалар, январь ойидаги зилзила етказган улкан зарардан ҳали ҳам қайта тикланишга ҳаракат қилаётган ҳудудда содир бўлди. Тоғли ҳудудларда вайрон бўлган уйлар ҳали ҳам хароб аҳволда. Префектуранинг
3 300 дан зиёд аҳолиси вақтинчалик бошпана марказларида қолишга мажбур.
Исикава префектурасининг Ното ҳудудидаги зилзиладан зарар кўрган уйлар, Япония
Гипомарказнинг чуқурлиги саёз бўлгани сабабли зилзила кенг ҳудудда сезилди. Исикава префектурасининг Вадзима ва Сузу шаҳарларида 5 магнитудадан юқори силкинишлар қайд этилди. Тохоку ва Тюгоку минтақаларида қайд этилган сейсмик фаоллик кучи бироз камроқ бўлди.
Поездлар ҳаракати тўхтатилди. Дзёэцу шаҳридаги биноларда ёриқлар пайдо бўлди. Вадзима шаҳрида 2024 йилнинг 1 январь куни содир бўлган зилзиладан шикастланган бир нечта уйлар қулаб тушди.
3 июнь куни Тайвань оролидаги Килунг шаҳрида улкан кўчки тушди. Бейнинг йўли тўсиб қўйилди. Шаҳар ўт ўчириш бошқармасининг маълумотларига кўра, 9 та машина зарар кўрди, улардан иккитаси вайроналар остида қолиб кетди. Икки киши жароҳат олгани сабабли шифохонага етказилди.
Тайвань оролидаги Килунг шаҳри яқинида кўчкидан зарар кўрган автомобиллар
Тайбей шаҳрининг ўт ўчириш бошқармаси вайроналар остида ҳеч ким қолмаганига ишонч ҳосил қилиш учун воқеа жойига қутқарувчиларни ва қидирув итларини юборди.
Бейнинг йўли қирғоқ бўйлаб ўтганлиги сабабли, қирғоқбўйи ҳудудни текшириб чиқиш учун воқеа жойига ғаввослар ҳам юборилди.
29 май куни АҚШнинг Техас штатидаги Марафон шаҳрида ҳаво ҳарорати бир соат ичида 30 °C га тушиб кетди, яъни +41°C дан +10°C гача.
Ҳароратнинг даҳшатли тарзда пасайиши аномал миқдордаги дўл билан бирга келди. Дўл уюмларининг баландлиги 60 см га етди.
Марафон ўт ўчириш хизмати бошлиғининг айтишича, об-ҳаво шароити бир соат ичида ёздан қишга ўргарган. Шаҳарнинг асосий кўчасида эса қорга ўхшаб, 60 сантиметрга яқин дўл ёғган.
Марафон шаҳрида дўл бўрони, Техас
Кўчаларни тозалаш учун қор тозалаш воситаларидан фойдаланишга тўғри келди.
Жанубий Африка метеорология хизмати (SАWS) маълумотларига кўра, 3-4 июнь кунлари Жанубий Африкада кучли шамоллар, камида иккита торнадо, дўл, қор ва кучли ёмғирлар кузатилди.
Табиий офатдан Квазулу-Натал ва Шарқий Кейп провинциялари жиддий зарар кўрди. Камида 22 киши ҳалок бўлди, 55 нафардан кўп одам жароҳат олди. 2 000 дан зиёд маҳаллий аҳоли хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди.
Вайронкор торнадо ўтган Квазулу-Натал провинциясининг Тонгаат шаҳридаги мактаблар, йўллар, жамоат иншоатлари ва тиббиёт муассасалар каби инфратузилмалар жиддий зарар кўрди. Юзлаб уйлар жиддий шикастланди ёки вайрон бўлди. Кучли ёмғир трансформаторларга ва электр узатиш линияларига зарар етказиб, аҳолини электр энергиясиз қолдирди. Уяли телефон миноралари ҳам зарар кўрди.
Тонгаат шаҳрида торнадодан вайрон бўлган уйлар, Квазулу-Натал провинцияси
Маҳаллий аҳоли ҳодиса кўламидан даҳшатга тушди. Улардан бири шундай дейди: «Мен ҳеч қачон бизнинг ҳудудда бундай воқеа содир бўлиши мумкин деб ўйламаган эдим. Мен ҳар доим бу ҳудудни хавфсиз деб ўйлаганман».
Тонгаатда уйсиз қолган баъзи одамлар жамоат биноларига жойлаштирилди, лекин кўпчилик нарсаларини ўғирлаб кетишларидан қўрқиб, ўз уйларининг харобаларида қолишни афзал кўришди.
Шарқий Кейп провинциясида тошқинлар йўлларни ва уйларни вайрон қилди. Жанубий Африка метеорология хизмати (SАWS) маълумотларига кўра, провинциянинг баъзи жойларида кузатишлар тарихидаги энг нам июнь куни қайд этилди.
Кучли бўрондан олдин кузатилган мавсумга хос бўлмаган юқори ҳарорат, тўсатдан кескин совуқ тушиши ва эрта қор ёғиши билан алмашди. Ушбу ҳудуд учун мисли кўрилмаган 30 см баландликдаги қор уюмлари ҳосил бўлгани сабабли, провинцияда бир нечта йўллар ёпилди.
Шимолий Кейп провинциясида эса
қор сўнгги 40 йил ичида биринчи маротаба ёғди.
Шимолий Кейп провинциясида аномал қор, Жанубий Африка
Сайёрамиз исиши билан бирга, чақмоқларнинг сони ҳам шиддат билан ўсиб боряпди. Калифорния университети олимларининг фикрига кўра, ҳаво ҳароратининг 1 даражага ошиши, атмосферадаги электр разрядларининг сонини 12% оширади.
Шу вақтнинг ўзида, момақалдироқлар тобора кўпроқ фожиали оқибатларга олиб келяпди.
Қутқарувчилар Чехияда чақмоқ урганидан кейин фожиа жойида ишлашяпди
30 май куни Россининг Нижний Новгород вилоятида бир киши дарё бўйлаб сайр қилиб юрган вақтида ҳалок бўлди. Ўша пайтда ёнида бўлган турмуш ўртоғининг сўзларига кўра, деярли тиниқ осмонда булут пайдо бўлган ва шу заҳоти қайиқга чақмоқ урган.
31 май куни Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида ёмғирдан яшириниб кетаётган эркакнинг соябонига чақмоқ урган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳудди шу куни Озарбайжонда ҳам чақмоқ уриши оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна бир киши оғир жароҳат олган. Ҳодисалар мамлакат ғарбидаги бир нечта ҳудудларда содир бўлган.
2 июнь куни Чехияда болалар байрами бўлиб ўтаётган боғдаги майдонга чақмоқ урган. Чақмоқ уриши оқибатида 18 киши жароҳат олган, уларнинг ярми — болалар. Баъзи жароҳат олганларни ўша ернинг ўзида реанимация қилишга муваффақ бўлишган. Камида етти киши касалхонада оғир аҳволда етказилган.
Атиги 10 йил ичида чақмоқлар 2 баравар узунроқ ва узоқроқ давом этадиган бўлди.
Супер чақмоқлар ҳам пайдо бўлди, уларнинг кучи одатий чақмоқлардан 1 000 маротаба катта.
Осмонни ларзага солаётган улкан чақмоқлар
Канада, Сибирь, Аляска ва Шимолий Муз океанини ўз ичига олган Арктика минтақасида чақмоқларнинг ўртача сони йилига тахминан 18 мингдан 150 минггача ошди. Чақмоқлар сонининг ортиши бутун сайёра бўйлаб кузатиляпди.
Қуруқ момақалдироқлар кўпайди (бу умуман ёғингарчиликсиз ёки жуда кам ёғингарчиликда кузатиладиган момақалдироқ). Айнан улар катта табиий ёнғинларга сабаб бўляпди.
Ноёб қишки момақалдироқлар ҳам пайдо бўла бошлади.
Чақмоқ нафақат атмосфера билан, балки Ер қаърида содир бўладиган жараёнлар билан ҳам боғлиқ. Сайёрамиз ҳозир 12 000 йиллик иқлим офатлари циклига кириб боряпди. Бу даврда Ер ядроси космик таъсир остига тушиб, улкан қўшимча энергия олади.
Сайёра қаъридаги бу энергия ва зарядланган зарралар зарядларнинг қайта тақсимланишига, ҳаво ионланишининг кучайишига ва натижада чақмоқнинг пайдо бўлишига олиб келади. Кўриниб турибдики, момақалдироқ жараёнлари физикаси кескин ўзгаряпди. Худди шундай ҳалокатли ўзгаришлар сайёрамиздаги барча табиий ҳодисаларда ҳам содир бўляпди.
Ҳозир барча идрок этишга қодир одамларни, бизни яқин келажакда нималар кутаётгани қизиқтиряпди. Ушбу саволга жавоб топиш учун ва умумсайёравий фалокатни олдини олиш учун Сизга «Глобал инқироз. Масъулият» форумидаги материаллар билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.
Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:
Шарҳ қолдириш