Сайёрада 2024 йилнинг 12-18 июнь кунлари содир бўлган иқлим офатларининг обзори

3 июл 2024
Шарҳлар

Июнь ойининг ўрталарида Шимолий Африкадан Япониягача бўлган улкан ҳудудда аномал юқори ҳароратлар ҳукм сурди. Ўн минглаб иссиқлик рекордлари янгиланди.


Европа

Греция

Грецияни кузатувлар тарихидаги энг эрта иссиқлик тўлқини қамраб олди. 13 июнь куни Крит оролида ҳаво ҳарорати рекорд +44,5°С га кўтарилди! Греция метеорологи Панос Яннопулос шундай деди: «ХХ асрда бизда 19 июнгача ҳеч қачон иссиқлик тўлқини бўлмаган. XXI асрда бизда бир нечта тўлқин бўлди, лекин уларнинг ҳеч бири 15 июндан олдин бўлмаган».

Афинадаги қадимий зиёратгоҳлар сайёҳлар учун ёпилди. Одамлар зиёрат қилиш учун навбат ҳушларидан кета бошлаганларидан кейин, Акрополь ҳам зиёратчилар учун ўз эшикларини ёпди. Кўчага чиққан одамлар ақл бовар қилмайдиган жазирамадан ҳушларидан кетишди.

Грецияда жазирама, Акрополни зиёрат қилиш, Афинада жазирама

Қутқарувчилар аномал жазирамадан жабр кўрган сайёҳларга ёрдам кўрсатишяпди, Греция

Греция ҳукумати учинчи даражали иссиқлик ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Сўнгги ҳафтада 1 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши бедарак йўқолди.


Словения

13 июнь куни ноодатий ҳодиса Словенияда ҳам содир бўлди. Мамлакатнинг энг баланд метеостанцияси бўлган Кредарица ҳудудида кутилмаганда қор ёғди. Словения метеорологлари ижтимоий тармоқларда июнь ойида ёғган ёзги қор суратлари билан бўлишишди.

Словенияда қор, Европада совуқ тушиши, Кредарицада қор

Словениядаги Кредарица тоғида ёзги қор


Россия

15 июнь куни ёмон об-ҳаво Россиядаги Краснодар ўлкасининг қирғоқбўйи ҳудудларини қамраб олди.

Анапа шаҳрида кўчалар ва йўлаклар сув остида қолди. Канализация тескари томонга қараб ишлашни бошлади. Малий Утриш қишлоғи ҳудудида катта сув гирдоби юзага келди.

Краснодар ўлкасида гирдоб, Анапада бўрон, Новороссийскда дўл, Россияда гирдоблар

Малий Утриш қишлоғи яқинида катта сув гирдоби, Краснодар ўлкаси, Россия

Новороссийск шаҳрида ёмғир тинимсиз тарзда 5-6 см катталикдаги дўл билан бирга ёғди. Кўчалар дарёларга айланди. Жамоат транспорти тўхтади. Кўрфазда сув гирдоблари юзага келди.

Раевская қишлоғида электр станциясига яшин уриб, бутун қишлоқни электр энергиясиз қолдирди.


Осиё

Россия

Мамлакатнинг осиё қисмида, Якутияда, ҳақиқий табиий аномалия содир бўлди. 12 июнь куни Саскилах қишлоғида ҳаво ҳарорати +26,3°C гача кўтарилди, бу меъёрдан 11°C юқори. 15 июнга келиб эса ҳарорат -0,3°C га тушиб кетди ва 10 см дан кўп қор ёғди.

Якутияда қор, Россияда ёзги қор, Яқутияда ёзда қор ёғди, Сибирда кескин совуқ тушди

Саскилах қишлоғида июнь ойининг ўртасида 10 см қор ёғди, Якутия, Россия

Бу табиий ҳодиса маҳаллий аҳолини ҳайрон қолдирди.


Хитой

13 июнь куни Хитойнинг шимоли-шарқида бир қатор кучли бўронлар кузатилди. Харбин шаҳрида, ҳамда Хэйлунцзян ва Хэбэй провинцияларида момақалдироқ ва кучли шамол билан бирга келган экстремал об-ҳаво шароитлари кузатилди. Қайд этилган энг хавфли ҳодисалар орасида камида учта торнадо бўлди.

Улардан бири Харбиндаги электр узатиш линияларининг устидан ўтди. Симларнинг узилиши натижасида чақнаш ва ёнғин пайдо бўлди.

Хэбэй провинциясиги Дамин уездида, шамол кучи 14 даражага етди. Айтиб ўтиш жоизки, Хитойда шамол кучини баҳолаш учун кенгайтирилган Бофорт шкаласи қўлланилади ва у 17 та даражадан иборат. Шамол тезлигининг 14 даражаси секундига 41,4 - 46,1 метр атрофида бўлиб, бу 1 тоифали тропик бўроннинг кучига тенг.

Шамол кўплаб дарахтларни қулатди, биноларга зарар етказди, сув ва электр таъминотида узилишларни келтириб чиқарди.

Фуцзянь, Гуанси, Цзянси ва Гуандун провинцияларида ҳалокатли сув тошқинлари бошланди. Камида 1 182 500 киши жабр кўрди.

Гуандунда тошқин, Хитойда тошқин, Хитойда бўронлар, Хитойда об-ҳаво

Гуандун провинциясида кенг кўламли тошқин, Хитой

19 июнь ҳолатига кўра, камида 13 киши ҳалок бўлди, 23 киши бедарак йўқолди.

Фуцзянь провинциясининг Шанхан округида 16 июнь куни 233,9 мм ёмғир ёғди, бу ёғингарчиликнинг бир суткалик тарихий максимал кўрсаткичидан ошиб кетди. Кўплаб кўчкилар содир бўлди, провинцияда кўприклар ва тўғонлар вайрон бўлди.

Бир ҳафта давомида ёғган ёғингарчиликнинг умумий миқдори 940 мм га етди. Лунъянь округи ҳаммадан кўп зарар кўрди. Бу ерда 12 соат ичида ақл бовар қилмайдиган миқдорда ёғингарчилик ёғди— 411 мм.

Гуандун провинциясида камида 17 та дарёдаги сувнинг сатҳи критик даражадан ошиб кетди. Шиддатли сув оқими кўприкларни ва юзлаб биноларни вайрон қилди.

Хитойда тошқин, Хитойда аномал ёмғирлар, Хитойда қурбонлар, Гуандунда ёмғирлар

Аномал жала оқибатлари, Гуандун провинцияси, Хитой

Мэйчжоу округида қутқарув операцияларига 9 000 дан кўп одам жалб қилинди.


Саудия Арабистони

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати бир неча кун камдан-кам ҳолатларда ҳатто кечаси ҳам +40°C дан пастга тушди. 17 июнь куни эса ҳаво +51,8°C гача қизиди.

Экстремал жазирама — бу йил 14-19 июнь кунлари бўлиб ўтган мусулмонларнинг Маккага қиладиган йиллик ҳаж зиёрати бўлган Ҳажга тўғри келди. Чидаб бўлмас жазирамадан одамлар кўчаларда ҳушларидан кетишди. Фақатгина 16 июннинг ўзида 2 700 дан кўп зиёратчилар иссиқ уришдан азият чекиб, маҳаллий шифохоналарга етказилди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жасадлар йўл четларида ётган. Одамлар шу қадар зич ҳаракатланишганидан, ерга йиқилиб тушганларнинг ёнидан ўтиб кетишган ва ҳеч кимга ёрдам беришнинг иложи бўлмаган. Кўплаб мурожаатларга тез ёрдам хизмати ўз вақтида ёрдам кўрсата олмаган. Мисрлик зиёратчининг айтишича, вазият «охирги замонга ўхшаган».

Маккада жазирама, Маккада ҳаж, ҳаж пайтида жазирама, ҳаж вақтида ҳалок бўлганлар, Саудия Арабистонидаги жазирама

Макка шаҳрида эктремал жазирама, Саудия Арабистони

21 июнь ҳолатига кўра, дипломатларнинг расмий баёнотларини ва ҳисоботларини ўз ичига олган Agence France-Presse (AFP) француз ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, қурбонларнинг сони 1 126 кишини ташкил қилган. Уларнинг ярмидан кўпи Миср фуқаролари бўлган. Зиёрат пайтида одамлар ҳалок бўлганини Индонезия, Ҳиндистон, Малайзия, Иордания, Эрон, Сенегал, Тунис ва бошқа бир қанча давлат дипломатлари ҳам тасдиқлади.

Макканинг Аль-Муайсем туманидаги тез тиббий ёрдам мажмуаси олдида юзлаб одамлар ўз яқинларининг жасадларини қайтариш ва бедарак йўқолган оила аъзолари ҳақида маълумот олиш учун навбатда туришди.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, улар расмий рухсатномасиз ҳажга қўшилган. Натижада улар сувга, кондиционерли чодирларга ёки автобусларга кира олмаганлар. Бу одамлар ҳаддан ташқари жазирамада кўчаларда қолишга мажбур бўлишган.


Шимолий Америка

АҚШ

12 июнь куни тропик депрессия АҚШнинг Жанубий Флорида штатига аномал даражада кучли ёғингарчилик олиб келди.

Минтақанинг баъзи жойларида 630 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди. Йўллар сув остида қолди, йирик штатлараро 95-автомагистраль транспорт ҳаракати учун ёпилди. Темир йўл ҳаракати ҳам тўхтатилди. 3 та халқаро аэропортда: Майами, Палм-Бич ва Форт-Лодердейлда юзлаб рейслар бекор қилинди.

АҚШ Миллий метеорология хизмати «ҳаёт учун хавфли тошқин» сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Будай ҳолат охирги маротаба 2023 йилнинг апрель ойида содир бўлган.

Флоридада тошқин, АҚШда тропик депрессия, Майами аэропортини сув босди

2023 йил апрель ойида содир бўлган «Аср тошқини», Флорида штати, АҚШ

Ўшанда тошқин штат учун аср воқеаси бўлган ва бир йилдан сўнг унинг такрорланиши маҳаллий аҳолини тушкунликка туширди.

15 июнь куни Лос-Анджелес яқинида ўрмон ёнғини бошланди. Кучли шамол ва паст намлик туфайли аланга жуда тез тарқалиб, Лос-Анджелес округида ва қўшни Вентурада 6 000 гектарга яқин майдонни қамраб олди. Ёнғин Hungry Valley давлат боғи худудибўйлаб тарқалиб, жануби-шарқдаги Пирамида кўли томон ҳаракатланди. Ёнғин турар-жой ва сайёҳлик ҳудудларига яқинлашди, натижада 1 200 киши эвакуация қилинди.

Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти (Cal Fire) маълумотларига кўра, 17 июнь ҳолатига кўра ёнғин ҳудудининг атиги 2 % назорат остига олинган.

17 июнь куни Нью-Мексико штатининг жанубий-шарқида иккита йирик ёнғин бошланган. Ёнғин экстремал тез тарқалди. Аланганинг баландлиги 30 метрга етди, чунки кучли шамол туфайли унинг тарқалишини тўхтатиб бўлмади.

Нью-Мексикода ёнғинлар, АҚШда ўрмон ёнғинлари, ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони, АҚШдаги ўрмон ёнғинлари мавсуми

Ўрмон ёнғинида аланганинг баландлиги 30 м га етди, Нью-Мексико, АҚШ

South Fork ёнғини эрталаб соат 9:00 ларда, Salt ёнғини эса соат 14:00 ларда аниқланди. Улар Мескалеро апачилари резервацияси ҳудудида пайдо бўлди ва Руидосо, Руидосо-Даунс ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисини хавф остида қолдирди.

Бир соат ичида полиция бошқармаси ва ўт ўчириш бўлими фавқулодда эвакуация учун мўлжалланган йўлдан ташқари барча жабрланган аҳоли пунктларига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйди.

Одамларга эълон қилинди: «ҲОЗИРОҚ кетинг: нарсаларингизни йиғишга ёки уйингизни ҳимоя қилишга уринманг. Дарҳол эвакуация қилинг».

Руидосода истиқомат қилган аёлнинг айтишича, душанба куни эвакуация ҳақидаги буйруқ шу қадар тез келганидан, у турмуш ўртоғи билан фақатгина иккита фарзандини ва иккита итини олишга улгурган. У шундай деди: «Осмон ёнаётганга ўхшади. У ёрқин тўқ сариқ рангда эди. Ростини айтсам, бу апокалипсисга ўхшади. Бу жуда қўнқинчли бўлди. Учқунлар бизнинг устимизга тушар эди».

Яна бир одамнинг айтишича, у тутун ичида қолиб кетганида «ўлгудек қўрқиб кетган». «19 йил ичида биз бу ерда бир нечта ёнғинларни бошдан кечирдик ва уларнинг ҳеч бири бу ёнғин каби шафқатсиз бўлмаган».

АҚШдаги ёнғин, Нью-Мексикодаги ўрмон ёнғинлари, АҚШдаги ўрмон ёнғинларининг оқибатлари

Ўрмон ёнғинидан кейинги вайроналар, Нью-Мексико, АҚШ

19 июнь ҳолатига кўра, ёнғин оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган. 8 000 дан зиёд одамлар зудлик билан ўз уйларини ташлаб кетган. 1 400 дан зиёд бинолар шикастланган ёки вайрон бўлган.

Ёнғиннинг 100% ҳали ҳам ўт ўчирувчилар томонидан назорат остига олинмаган.


Африка

Кот-д’Ивуар

13-14 июнь кунлари Кот-д'Ивуарнинг Абиджан шаҳрида ва унинг атрофида кучли ёмғир ёғди. Баъзи жойларда атиги 24 соат ичида 214 мм гача ёмғир ёғди, бу эса одатдагидан тўрт баравар кўп (24 соат учун ёғингарчилик меъёри — 50 мм).

Шаҳарнинг бир нечта кварталлари сув остида қолди, аҳоли уйларнинг томида бошпана излашга ва бир неча соат давомида ёрдам кутишга мажбур бўлди. Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар қайиқ ва махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда, сув босган ҳудудлардан одамларни эвакуация қилиш учун шиддатли сув оқимлари билан курашишди.

Кот-д'Ивуарда тошқинлар, Абиджанда тошқинлар, Африкада тошқинлар

Абиджан шаҳрида уйларни ва кўчаларни сув босди, Кот-д'Ивуар

Бинжервилда кўчкилар уйларни вайрон қилди, қутқарувчилар вайроналар остидан қурбонларни олиб чиқиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйди.

Тошқинлар ва кўчкилар оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳат олди ва шифохонага етказилди.


Жанубий Америка

Эквадор

16 июнь куни Эквадор аҳолиси кучли бўронлар эпицентрида қолди. Хатарларни бошқариш котибиятининг сўнгги ҳисоботига кўра, 1 200 дан кўп одам жабр кўрди. Табиий офат камида 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 11 киши бедарак йўқолди. Ўнлаб одамлар турли жароҳатлар олди.

Кучли ёмғирдан мамлакат провинцияларининг ярмидан кўпи (13) зарар кўрди. Энг жиддий вазият мамлакатнинг марказий Анд қисмидаги Тунгурауа ва Чимборасо провинцияларида, шунингдек, Амазонка ҳавзасидаги Напо провинциясида юзага келди.

Шиддатли ёғингарчилик бутун мамлакат бўйлаб дарёларнинг тошишига сабаб бўлди. Лой ва сув оқимлари йўлларни ва кўприкларни қамраб, бутун мамлакат бўйлаб 20 та автомагистралнинг ёпилишига сабаб бўлди.

Эквадорда тошқин, Эквадорда бўронлар, Амазонка ҳавзасидаги тошқин

Аномал жала сабаб бўлган сув ва лой оқимидан вайрон бўлган кўприк, Эквадор

Эквадордаги баланд тоғли ҳудудларни Амазон минтақасидаги провинциялар билан боғлайдиган Баньос — Пуйо асосий автомагистралига 20 га яқин кўчкилар тушиб, транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйди.

Тунгурауа провинциясининг Баньос шаҳрида одамлар, уйлар ва машиналар катта кўчки остида қолиб кетди.

Эквадорда кўчки, Эквадорда тошқин, Эквадорда бўрон

Кўчки туфайли зарар кўрган ва лой билан қопланган транспорт воситалари, Баньос, Эквадор

Баньос мэри, Мигель Гевара, фавқулодда ҳолат эълон қилди ва одамларни уйда қолишга, ҳамда фавқулодда хизмат ишини енгиллаштириш учун йўлнинг хавфли қисмларидан нари бўлишга чақирди. Таълим муассасалари талабалар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун онлайн таълимга ўтди.

Тошқин туфайли мамлакатнинг асосий гидроэлектростанцияси – Кока-Кодо-Синклер ўз ишини тўхтатди. Агойян электростанцияси ҳам сув остида қолгани туфайди ишдан чиқди.

Шуни таъкидлаш жоизки, табиий офат Эквадордаги кучли қурғоқчиликдан бир неча ой ўтгач содир бўлди. Бу кучли тошқин оқибатларининг кўламини янада кучайтирди.


Чили

10-17 июнь кунлари Чилининг марказий ва жанубий қисмларини аномал ёмғирлар, кучли шамоллар ва момақалдироқ ларзага солди. Мамлакатнинг 16 та ҳудудидан 7 таси табиий офат ҳудудлари деб эълон қилинди. Бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди, 11 000 дан кўп одам зарар кўрди.

Чилидаги тошқин, Био-Биода бўрон, Сантьягода шиддатли ёмғир

Тошқин натижасида табиий офат зонаси деб эълон қилинган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиниши, Чили

Энг кескин вазият 1,5 миллиондан кўп аҳоли истиқомат қиладиган Био-Био ҳудудида юзага келди.

Куранилауэ шаҳрида бир неча соат ичида тахминан 350 мм ёмғир ёғди, бу эса 2023 йил давомида минтақада ёғган ёғингарчиликнинг умумий миқдоридан кўп. Натижада Куранилауэ ва Ранас дарёлари ўз қирғоқларидан чиқиб кетди ва шаҳарнинг катта қисми сув остида қолди. 7 000 га яқин одам ўз уйларини ташлаб, хавфсиз ҳудудларга кўчишга мажбур бўлди.

18 июнь куни мамлакат учун жуда ноёб ҳодиса юзага келди — Био-Биодан торнадо ўтди. Торнадо камида 11 та уйни вайрон қилди, дарахтларни ва устунларни ағдарди. Табиий офатларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш Миллий хизмати (Senapred) маълумотларига кўра, торнадога EF-0 тоифаси берилди. Қайд этилган шамол тезлиги соатига 137 км га етди.

Чилида торнадо, Био-Биода торнадо, Био-Биода бўрон, Чилида табиий офатлар

Био-Био минтақасида ноодатий торнадо оқибатлари, Чили

12 июнь куни Чили метеорология агентлиги мамлакатнинг 20 миллион аҳолисидан 14 миллионига таъсир қилган кучли ёмғир ва шамол туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилди. Мамлакат пойтахти Сантьягода 20 йил ичида биринчи маротаба бу даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди.

Эртаси куниёқ шиддатли ёмғирлар пойтахтни қамраб олди ва тошқинларни, электр таъминотида узилишларни ва турли транспорт муаммоларини келтириб чиқарди. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг июнь ойи Сантьягода сўнгги 42 йил ичидаги энг ёмғирли июнь бўлди. Шу вақтнинг ўзида Чилининг марказий қисми 15 йилдан бери кучли қурғоқчиликдан азият чекяпди.

Табиий офат бутун мамлакат бўйлаб 100 000 дан кўп хонадонни электр энергиядан маҳрум қилди ва 9 000 га яқин уйга зарар етказди.

Бир неча кун аввал, 9 июнь куниВинья-дель-Мар шаҳрида ёмғир туфайли 12 қаватли бинонинг остида 15 м узунликдаги ва 30 м чуқурликдаги улкан ўпирилиш ҳосил бўлгани боис аҳоли зудлик билан эвакуация қилинган эди.

Винья-дель-Мардаги кўчмас мулк, Винья-дель-Мардаги ўпирилиш, Чилида уй остидаги ернинг ўпирилиши

Винья-дель-Мар шаҳридаги ҳашаматли уй остида улкан ер ўпирилиши, Чили

Сайёрадаги иқлим хаоси кучайиб, бизнинг одатий ҳаёт тарзимизни бузяпди. Борган сари кўпроқ ҳудудлар яшаш учун яроқсиз бўлиб боряпди.
Анъанавий дам олиш масканлари хавф зоналарига айланяпди ва узоқ кутилган таътил даҳшатли тушга айланиши мумкин бўлиб қоляпди.

Аммо кўпчилик буни тан олишни исташмаяпди. Улар нафақат ўзларини, балки бутун инсониятни хавф остига қўйиб, аввалгидай яшашни давом этяпти. Ҳар бир инсон сайёрамизда нималар содир бўлаётганини билиши керак. Бефарқлик, сукунат ва ҳаракатсизлик ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Табиий офатларнинг кучайиб бориш муаммоси дунёдаги энг долзарб муаммога айланиши керак. Сиёсатчилар ва олимлар чора кўришлари, ҳамда ечим топишлари учун бу мавзуни дунёнинг барча платформаларида кўтариш керак.

Батафсил маълумотга эга бўлиш учун «Глобал инқироз. Масъулият» форумини кўриб чиқишни тавсия этамиз. Инсоният келажаги ҳар бир одамга боғлиқ!

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!