Олимнинг шошилинч мурожаати: дунё фалокат ёқасида

16 август 2023

Иқлим ўзгариши ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис ва таниқли олим Эгон Чолакяннинг инсониятга қилган шошилинч мурожаати. Эгон Чолакян ўз мурожаатида яқин келажакда бутун инсониятнинг муқаррар ҳалокатга олиб келиши мумкин Ердаги кескин глобал иқлим ўзгаришларининг даҳшатли далилларига ва бутун дунё бўйлаб иқлим офатларининг экспоненциал ўсишига барчанинг эътиборини қаратди.

Эгон Чолакян жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини замонамизнинг асосий муаммосига қаратиб шундай деди: "Бугунги кунда Ер сайёраси экстремал иқлим ва геодинамик ҳодисаларнинг тез ортишини бошдан кечираётгани кундай равшан. Сейсмик, вулқон, гидрологик, атмосфера, гравитация ва иссиқлик аномалиялар сонининг ва кўламининг жиддий ўсиши кузатиляпди”

Мавжуд вазиятга жавобан Эгон Чолакян жаҳон ҳамжамиятида сезиларли ўзгаришларга олиб келадиган, мавжуд иқлим муаммоларини ҳал қиладиган ва энг асосийси, инсониятни глобал иқлим фалокатидан омон қолишини таъминлайдиган ягона амалий усулни таклиф қилди.

Эгон Чолакян - элементар зарралар бўйича малакали физик, CERN (Европа ядро тадқиқотлари ташкилотининг) элементар зарралар физикасининг етакчи лабораторияси билан ҳамкорлик қилади, “Келажак Халқа Коллайдерини” номли заррачалар тезлатгичини яратиш доирасида янги технологияларни ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Шунингдек Эгон Чолакян NASA NISAR миссиясида ҳам иштирок этади. Эгон Чолакян разведка соҳасида аналитикларни профессионал тайёралаш бўйича Халқаро ассоциациянинг фаол аъзоси ва халқаро солиқ ҳуқуқи соҳасида мутахассис. Иш фаолияти давомида АҚШ Президенти Рейганнинг стратегик мудофаа ташаббусида фаол иштирок этган. Умуман олганда, у АҚШ-нинг тўртта президенти билан ишлаган. Эгон Чолакяннинг ҳозирги фаолияти иқлим ўзгариши ва миллий хавфсизлик масалалари билан боғлиқ.

➡️ Ушбу видео бизнинг каналимизда қўйилишига сабаб, унда иқлим инқирозини ҳал қилиш тўғрисидаги ўта муҳим маълумотлар бор бўлиб, улар бутун инсониятнинг омон қолишига таалуқли.


Видео кўпайтириш ва тарқатиш учун асосий манбада берилган рухсатнома асосида қўйилди:

https://earthsavesciencecollaborative.com
Олимлар ва мутахассислар билан интервьюлар
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!